80
мунтазам ошириб боришнинг оммавийлигидир.
4. Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули
Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули шуниси билан
бошқа усуллардан фарқ қилганки, доимо маҳсулот сифати назорат
остида бўлган. 1980 йилларга келиб Европа давлатларида маҳсулот
сифатига назорат қаттиқ кучайтирилди. Айнан шу йилларда ИСО -
9000 стандартлари ѐппасига тадбиқ этила бошлади. Бундай тадбирлар
Европа товарларини рақобатбардошлигини ошириб юборди.
Шуни алохида таъкидлаш лозим бўладики, айниқса ғарбий Европа
давлатларининг ягона иқтисодий сиѐсат юритишлари уларни халқаро
бозордаги мавқеини юксалтирди.
Европада ташкил қилинган ягона бозор сиѐсати
товар ва
хизматлар харакатини умумий координациясини келтириб чиқарди.
Европанинг умумий бозорини ташкил қилиш масалалари 1993 йил
1
январдан
ягона
стандарт
асосида
ташкил
қилиниши
режалаштирилган эди. ИСО - 9000 сериясига мувофиқ равишда
Европанинг EN - 29000 сериялик стандартлари ташкил этилди.
Маҳсулот ва хизматларни сертификациялашга ҳам катта эътибор
қаратилди.
Европанинг EN - 45000 сериясига мувофиқ
олиб борилган барча
ишлар юксак сифат даражасини кафолатлаш билан бирга миллионлаб
истеъмолчилар хуқуқларини химоялашга қаратилган эди.
Европа бозорларини ҳалқаро стандартларга мос равишда
ишлашини тўла таъминлаш учун маҳсулот ва хизматларни мунтазам
равишда
сертификациялаш билан бирга, ходимлар малакасини
оширишга ва техника - технология ўз вақтида аккредитациядан
ўтказилиб борди. Булардан келиб чиққан холда ишлаб чиқарувчилар
сифат учун ўз сиѐсатларини қаттиқ
юрита бошладилар ва улкан
ютуқларга эришдилар.
Сифат Европа давлатлари рақобатбардошлигини ошириш билан
бирга қуйдаги уч факторни кўндаланг қилиб қўйди:
Ягона иқтисодий талаб (директивалик);
Ягона стандартлар;
Ягона назорат турлари (корхона маҳсулоти халқаро стандартлар
талабига жавоб беришига ишонч хосил қилиш учун).
1985
йилда
стандартларни
гормонизациялаш
мақсадида
хавфсизлик ва ишончлилик талаби таклиф қилинади. Европа уюшмаси
томонидан асосан ИСО 9000 ва EN - 29000
сериялик стандартларга
асосланган холда фаолият юритадилар. Европа уюшмаси талабларига
мос равишда хозирги кунда 16 та давлат иш юритади: Буюк Британия,
Швецария, ФРГ, Австрия, Дания, Швеция, Франция, Испания,
Португалия, Греция, Голландия, Финляндия,
Норвегия, Ирландия ва
81
Италия. Уюшманинг асосий мақсади кам сарф харажат эвазига юқори
сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, истеъмолчилар талабини тўла
қондиришдир.
Уюшмага аъзо бўлишни хохловчи барча давлатларга бир хилда
талаб қўйилган. Шу муносабат билан Европа уюшмасига аъзо бўлишни
хохловчилар энг аввало замонавий
техника ва технологияларга
эътибор қаратмоқдалар. Бу ерда кадрлар тайѐрлаш масаласи ҳам
унутилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: