Сифат менежменти маърузалар матни


Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун 
қуйидаги имкониятларни яратади: 

автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тадбиқ этилишини 
осонлаштиради; 

ишлаб чиқариш, маҳсулотни саклаш ва реализация қилиш каби 
фаолиятлардаги ҳисоб-китоб ишларининг самарадорлигини оширади; 

ресурсларни чукур таҳлил қилиш имкониятини беради; 

хужжатлар айланишини қисқартиради; 

маҳсулотни реализация қилиш ва харакати хакидаги ишончли 
маьлумотларни мунтазам равишда йиғишни йўлга қўйиш мумкин; 

бошқарув ва назорат органларига тезкор равишда маҳсулот 
хусусидаги маълумотларни тавсия этиш.
Бироқ ҳаридор сотиб олаѐтган маҳсулотининг фақат тайѐрланган 
давлати борасидаги маълумотнигина эмас, балки тегишли барча 
маьлумотларни ҳам билишни истайди. Бу муаммо ҳам вақти келиб 
стандартлаштириш воситасида ҳал этилиши мумкин. Бирок бунинг 
учун 
сертификатлаштириш 
йули 
билан 
тасдиқланувчи, 
стандартларнинг мажбурий талабларининг рўйҳатини кенгайтириш 
лозим бўлади.
"GS1" (Европа товар рақамланиши уюшмаси) штрихли коди 
товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун 


187 
"GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида 
белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил 
жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги 
комбинациялар билан ифодаланган рақамли код. 
Товарларни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш "Ўзстандарт" 
агентлиги, "GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг 
стандартлари ва меъѐрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
Ўз товарлари GS1 штрих кодлари билан тамғаланиши истагини 
билдирган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон 
Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш 
учун "GS1 Ўзбекистан" уюшмасида рўйхатдан ўтадилар. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарлари GS1 штрихли 
кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган маҳсулотлар 
(товарлар)ни тайѐрловчилар "Ўзстандарт" агентлигига Ўзбекистон 
Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат 
реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини 
олиш учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар 
ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар. 
Тадбиркорлик фаолияти субъекти штрихли код қўйилган 
маҳсулотлар (товарлар)ни тайѐрловчи буюртмачининг талабига кўра 
уни етказиб бериш бошлагунга қадар маълумотлар базасини 
шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий 
истеъмол тафсивномалари тўғрисида ахборот беради. 
"GS1 
Ўзбекистан" 
уюшмасида 
рўйхатдан 
ўтказилмаган 
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва/ѐки 
сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан 
тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича 
стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб 
берадилар. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ѐки сотиладиган маҳсулотлар 
(товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик 
фаолияти субъектлари томонидан қоидаларга мувофиқ амалга 
оширилади. 
Маҳсулот (товар)ларни GS1 штрих кодлари билан тамғалаш 
тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва 
кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб 
чиқарилаѐтган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-
макети олингандан кейин ихтиѐрий равишда амалга оширилади. 


188 
Маҳсулотларга 
(товарлар)га 
қўшимча 
ишлов 
берадиган 
(қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик 
фаолияти субъектлари уларни шунингдек GS1 штрихли коди билан 
тамғалашлари мумкин. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish