Сифат менежменти маърузалар матни


 Чет эл мувофиқлик сертификатини эътироф этиш



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

4. Чет эл мувофиқлик сертификатини эътироф этиш 
Сертификатлаштириш органи эътироф этиш тўғрисида битим 
тузилган МДҲ мамлакатларидан ва узоқ хорижий мамлакатлардан 
олиб келинадиган маҳсулотга сертификатларни эътироф этиш 
ҳуқуқига эга. 
Эътироф этиш тартиботи сертификатлаштириш органининг бир 
турдаги маҳсулотни сертификатлаштириш тартибида, "Ўзстандарт" 
агентлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бўлиши 
керак. 
Халқаро тизимлар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган 
сертификатларни эътироф этиш ушбу тизимлар ва битимларда 
белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид 
бўлмаган қоидаларга мувофиқ ўтказилади. 


183 
Сертификат 
талабларга 
мувофиқ 
бўлган, 
Ўзбекистон 
Республикасида белгиланган ана шундай талаблардан қолишмайдиган 
маҳсулот учун эътироф этилади. 
Норматив ҳужжатларда сертификатлаштириш учун шарт бўлган 
ѐки контрактда белгиланган қўшимча талаблар мавжуд бўлган 
тақдирда маҳсулот ушбу талабларга мувофиқлик юзасидан синаб 
кўрилиши керак. 
Олинган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш, шунингдек 
маҳсулотни идентификациялаш асосида сертификатлаштириш органи 
чет эл мувофиқлик сертификатини эътироф этиш (этмаслик) тўғрисида 
қарор қабул қилади. 
Экспорт қилувчи мамлакатнинг Миллий сертификатлаштириш 
тизимига берилган мувофиқлик сертификатини эътироф этиш уни 
импорт қилувчи мамлакатнинг мувофиқлик сертификатига қайта 
расмийлаштириш ва Ягона давлат реестрига киритиш йўли билан 
амалга оширилади. 
5. Маҳсулотни штрих кодлаштириш 
Баъзан бирон маҳсулот ҳарид килганимизда унинг кўринарли 
жойида ѐки этикеткасида ҳар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар 
билан белгиланган шаклларни куришимиз мумкин. Уларга штрих-код 
номи берилган. Хуш, штрих-кодлар нима ва качон пайдо бўлган?
Штрих-кодлардан маҳсулотларга нисбатан тадбиқ этиш ғояси илк 
бора 30 йилларда АҚШнинг Гарвард бизнес мактабида яратилган 
бўлиб, ундан амалда фойдаланиш бир неча ўн йиллардан сўнггина, 
яъни, 60 йиллардан бошланган. Штрих-кодларнинг дастлабки 
қўлловчилар темир йулчилар бўлиб, шу усул оркали темир йул 
вагонларини идентификациялашган. Микропроцессор техникасининг 
гуркираб ривожланиши 70 йиллардан бошлаб штрих-кодлардан кенг 
равишда фойдаланиш имконини яратди. 1973 йил АҚШ да 
маҳсулотнинг Универсал Коди (ИПC) қабул қилиниб, 1977 йилдан 
бошлаб эса Европада Кодлаш Тизими ЕАН (Еуропеан Артиcле 
нумберинг) таъсис этилди ва хозирда ундан нафақат Европада, балки 
бошқа минтақаларда кенг равишда фойдаланишмокда.
Штрих-код кетма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ 
(пробел) рангли, турли қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб, бу 
чизиқларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Штрих-кодлар махсус 
оптик курилмалар — сканерлар ѐрдамида ўкишга мўлжалланган. Унинг 
воситасида, микропроцессорлар оркали штрихлар рақамларга 
декодерланиб, маҳсулот ҳақидаги маълумотлар компюътерга 
узатилади. 
Кўпгина 
иқтисодиѐти 
ривожланган 
давлатларда 
маҳсулотнинг ўрамида (упаковкасида) штрих-коднинг бўлиши 
мажбурий саналади. Акс ҳолда савдо ташкилотлари маҳсулотдан воз 


184 
кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога ҳам тегишлидир. Ушбу 
тизимнинг иқтисодий жиҳатдан самаралилиги маҳсулотнинг 85% идан 
кўпи кодлаштирилганда яққол номоѐн бўлади. Бундан ташқари, 
маҳсулотга нисбатан бўлган талаб ва эхтиѐжларни шакллантириш, 
жамлаш, ҳисобга олиш, маҳсулотни келиш-кетишини ҳисоб қилиб 
бориш, мухосиблик ҳисобларида ва хужжатларни расмийлаштиришда, 
ҳамда маҳсулотларни саклаш ва сотувидаги назоратларни амалга 
оширишда алоҳида ўрин тутади. 
Асосан ЕАНнинг икки кодидан кўпроқ фойдаланилади: 13 
разрядли ва 8 разрядли рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих 
бирлик сифатида олинади. Ҳар бир рақам (ѐки разряд) икки штрих ва 
икки пробелдан иборат бўлади (расм). 13 разрядли коднинг таркибида 
қуйидаги кодлар кўрсатилади: 
— давлат коди (―давлат байроги‖); 
— корхона (фирма) — тайѐрловчи коди; 
— маҳсулотнинг коди; 
— назорат сони. 
ЕАН ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан 
бўлиб, ушбу кодлардан фойдаланиш учун марказлашган таризда 
лицензиялар тавсия этади. Масалан, Франция учун давлат коди 30-37, 
Итлалия учун 80-87 ораликлари тавсия этилган. Баъзи давлатларнинг 
кодлари уч хонали сондан иборат. Масалан, Греция-520, Россия-460, 
Бразилия-789. Қуйироқда келтирилувчи жадвалда баъзи бир 
давлатларнинг лицензия асосида олинган кодлари келтирилган. 
Тайѐрловчи корхонанинг коди ҳар бир давлатда тегишли органлар 
томонидан тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, 
двлат кодидан кейин келади. Маҳсулот коди тайѐрловчи томонидан 
тузилади ва у ҳам бешта рақамдан иборат бўлади. Бу коднинг 
расшифрофкаси стандарт эмас, у маҳсулотга тааллуқли бўлган муайян 
хусусиятларни (белгиларни) ѐки фақат тайѐрловчининг ўзигагина 
маълум бўлган ва шу маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини 
ифодалаши ҳам мумкин. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish