МҲХС 13
24
©
МҲХС Фонди
ноаниқлик учун қоплаш сифатида талаб этиши мумкин бўлган суммани акс эттиради. Акс ҳолда,
баҳолаш ҳаққоний қийматни ҳаққоний тарзда акс эттирмаслиги мумкин. Айрим ҳолатларда ўринли
риск мукофотини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Бироқ, қийинчилик даражасининг ўзи риск
мукофотини чиқариб ташлаш учун етарли сабаб эмас.
Б17
Келтирилган (дисконтланган) қиймат усуллари улар риск учун қандай тўғриланиши ва
улар
фойдаланадиган пул оқимларининг тури жиҳатидан фарқланади. Масалан:
(a)
Дисконт ставкаси тўғриланиш усули (Б18-Б22 бандларга қаранг) рискка-тўғриланган
дисконт ставкасидан ва шартномавий, ваъдаланган ёки энг юқори эҳтимолли пул
оқимларидан фойдаланади.
(б)
Кутилган келтирилган (дисконтланган) қиймат усулининг 1-методи (Б25-бандга қаранг)
рискка-тўғриланган кутилган пул оқимларидан ва рискдан-ҳоли ставкадан фойланади.
(в)
Кутилган келтирилган (дисконтланган) қиймат усулининг 2-методи (Б26-бандга қаранг)
рискка-тўғриланмаган кутилган пул оқимларидан ва бозор иштирокчилари талаб этадиган
риск мукофотини қамраб олиш учун тўғриланган дисконт ставкадан фойланади. Ушбу
ставка дисконт ставкаси тўғриланиш усулида фойдаланиладиган ставкадан фарқлидир.
Дисконт ставкаси тўғриланиш усули
Б18
Дисконт ставкаси тўғриланиш усули эҳтимолий баҳоланган суммалар кенглигидаги пул
оқимларининг ягона тўпламидан
фойдаланади, бунда улар шартномавий, ваъдаланган (облигация
ҳолатида) ёки энг юқори эҳтимолли пул оқимлари бўлишидан қатъий назар. Барча ҳолатларда, ушбу
пул оқимлари белгиланган ҳодисалар содир бўлишига шартлидир (масалан облигация бўйича
шартномавий ёки ваъдаланган пул оқимлари қарздор томонидан ҳеч қандай дефолт ҳодисасига
шартлидир). Дисконт ставкаси тўғриланиш усулида фойдаланиладиган дисконт ставкаси бозорда
савдо қилинадиган қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича кузатилган даромадлиликлардан
олинади. Демак, шартномавий, ваъдаланган ёки энг юқори эҳтимолли пул оқимлари бундай шартли
пул оқимлари бўйича кузатилган ёки баҳоланган бозор ставкасида (яъни бозор даромадлилигида)
дисконтланади.
Б19
Дисконт ставкаси тўғриланиш усули қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича
бозор
маълумотларининг таҳлилини талаб этади. Қиёсланувчанлик пул оқимларининг хусусиятини
(масалан пул оқимлари шартномавий ёки ношартномавий бўлиши ва уларнинг иқтисодий
шароитлардаги ўзгаришларга ўхшаш тарзда реакция билдириш эҳтимолининг мавжудлиги) ҳамда
бошқа омилларни (масалан кредит ҳолати, гаров, давомийлик, чекловчи шартлар ва ликвидлиликни)
кўриб чиқиш орқали ҳосил қилинади. Муқобил тарзда, агарда ягона қиёсий актив ёки мажбурият
баҳоланаётган активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос рискни ҳаққоний
тарзда акс
эттирмаса, бир неча қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича маълумотлардан рискдан-ҳоли
даромадлилик чизиғи билан бирга фойдаланиш (яъни «ҳосил-қилиш» ёндашуви) орқали дисконт
ставкасини келтириб чиқариш мумкин.
Б20 «Ҳосил қилиш» ёндашувини ифодалаш учун, фараз қилайлик, Актив А бир йилда 800ВБ
1
ни олиш
бўйича шартномавий ҳуқуқдир (яъни муддат ноаниқлиги мавжуд эмас). Бунда қиёсий активлар учун
ташкил этилган бозор мавжуд ҳамда ушбу активлар тўғрисидаги маълумотлар,
жумладан нарх
маълумотлари, мавжуддир. Ушбу қиёсий активлардан:
(a)
Актив Б бир йилда 1,200ВБ ни олиш бўйича шартномавий ҳуқуқ бўлиб, у 1,083ВБ га тенг
бозор нархига эгадир. Демак, кузда тутилган йиллик даромадлилик (яъни бир йиллик бозор
даромадлилиги) 10.8 фоиздир [(1,200ВБ/1,083ВБ) – 1].
(б)
Актив В икки йилда 700ВБ ни олиш бўйича шартномавий ҳуқуқ бўлиб, у 566ВБ га тенг
бозор нархига эгадир. Демак, кузда тутилган йиллик даромадлилик (яъни икки йиллик
бозор даромадлилиги) 11.2 фоиздир [(700ВБ/566ВБ)^0.5 – 1].
(в)
Барча учта активлар риск бўйича қиёсийдир (яъни эҳтимолий
нафлар ва кредитларнинг
дисперсияси).
Б21
Актив Б ва Актив В бўйича олинадиган шартномавий тўловларнинг муддатига нисбатан Актив А
бўйича муддат (яъни Актив Б бўйича бир йилликка қарши Актив В бўйича икки йиллик) асосида,
Актив Б Актив А учун кўпроқ қиёсийроқ деб ҳисобланади. Актив А бўйича олинадиган
шартномавий тўловдан (800ВБ) ва Актив Б дан келиб чиқадиган бир
йиллик бозор ставкасидан
фойдаланган ҳолда, Актив А нинг ҳаққоний қиймати 722ВБ (800ВБ/1.108) тенг бўлади. Муқобил
1
Мазкур МҲХС да монетар суммалар «валюта бирлиги (ВБ)»да ифодаланади.
МҲХС 13
©
МҲХС Фонди 25
тарзда, Актив Б бўйича бозор маълумотлари мавжуд бўлмаганда, бир йиллик бозор ставкаси ҳосил
қилиш ёндашуви орқали Актив В дан олиниши мумкин. Ушбу ҳолатда Актив В орқали келтирилган
икки-йиллик бозор ставкаси (11.2 фоиз) рискдан-ҳоли даромадлилик чизиғининг муддат тузилиши
орқали бир-йиллик бозор ставкасига тўғриланиши мумкин. Қўшимча маълумотлар ва таҳлил бир-
йиллик ва икки-йиллик активлар бўйича риск мукофотлари бир хил бўлишини аниқлаш учун талаб
этилиши мумкин. Агарда бир-йиллик ва икки-йиллик активлар бўйича риск мукофотлари бир хил
бўлмаслиги аниқланса, икки-йиллик бозор даромадлилиги ушбу таъсирга яна тўғриланади.
Б22
Қачонки дисконт ставкаси тўғриланиш усули ўзгармас тушумлар ёки тўловларга
нисбатан
қўлланилса, баҳоланаётган активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос риск учун
тўғриланиш дисконт ставкасига киритилади. Ўзгармас тушумлар ёки тўловлар бўлган пул
оқимларига нисбатан дисконт ставкаси тўғриланиш усулининг айрим қўлланишларида, пул
оқимларига нисбатан тўғриланиш дисконт ставкаси келиб чиққан кузатилган актив ёки мажбурият
билан қиёсланувчанликка эришиш учун зарур бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: