Эҳтимолий пул оқимлари
эҳтимол
Эҳтимолга-тортилган пул
оқимлари
500ВБ 15%
75ВБ
800ВБ 60%
480ВБ
900ВБ 25%
225ВБ
Кутилган пул оқимлари
780ВБ
Б28
Ушбу оддий тасвирда, кутилган пул оқимлари (780ВБ) учта эҳтимолий натижаларнинг эҳтимолга-
тортилган ўртачасини акс эттиради. Кўпроқ ҳақиқий ҳолатларда, кўпгина эҳтимолий натижалар
бўлиши мумкин. Бироқ, кутилган келтирилган (дисконтланган) қиймат усулини қўллаш учун,
мураккаб моделлар ва усуллар орқали барча эҳтимолий пул оқимларининг тақсимотларини инобатга
олиш ҳар доим ҳам зарур эмас. Эҳтимолий пул оқимлари тўмламини қамраб оладиган чекланган
миқдордаги дискрет вазиятлар ва эҳтимолларни ҳосил қилиш имкони бўлиши мумкин. Масалан,
бозор иштирокчиларининг фаразларини инобатга олган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айрим ўринли
бўлган олдинги даврда ўзлаштирилган пул оқимларидан фойдаланиши мумкин, қайсики кейинги
даврларда содир бўладиган ҳолатлардаги ўзгаришларга (масалан ташқи омиллардаги ўзгаришлар,
жумладан иқтисодий ёки бозор шароитлари, соҳадаги тебранишлар ва рақобат ҳамда хусусан
тадбиркорлик субъектига таъсир этадиган ички омиллардаги ўзгаришларга) тўғриланган бўлади.
Б29
Назарияда, актив пул оқимларининг келтирилган (дисконтланган) қиймати (яъни ҳаққоний қиймати)
1-метод ёки 2-метод орқали аниқланганига қарамасдан бир хилдир, яъни у қуйидагича бўлади:
(a) 1-метод орқали, кутилган пул оқимлари тизимли (яъни бозор) рискка нисбатан
тўғриланади. Риск тўғриланиши суммасини бевосита кўрсатадиган бозор маълумотлари
мавжуд бўлмаганда, бундай тўғриланиш аниқлик эквивалентлари концепцияси орқали
активни нархлаш моделидан келтириб ичқариш мумкин. Масалан, риск тўғриланиши (яъни
22ВБ пул риски мукофоти) 3 фоизли (780ВБ – [780ВБ × (1.05/1.08)]) тизимли риск
мукофоти орқали аниқланиши мумкин, қайсики 758ВБ (780ВБ – 22ВБ) рискдан-ҳоли
кутилган пул оқимларига олиб келиши мумкин. 758ВБ 780ВБ нинг аниқлик эквиваленти
бўлиб, у рискдан-ҳоли фоиз ставкасида (5 фоизда) дисконтланади. Активнинг келтирилган
(дисконтланган) қиймати (яъни ҳаққоний қиймати) 722ВБ (758ВБ/1.05) бўлади.
(б) 2-метод орқали, кутилган пул оқимлари тизимли (яъни бозор) рискка нисбатан
тўғриланмайди. Ушбу рискка нисбатан тўғриланиш дисконт ставкасига киритилади.
Демак, кутилган пул оқимлари 8 фоизли кутилган даромадлиликда (яъни 5 фоиз рискдан-
ҳоли фоиз ставкаси қўшув 3 фоиз тизимли риск мукофоти) дисконтланади. Активнинг
келтирилган (дисконтланган) қиймати (яъни ҳаққоний қиймати) 722ВБ (780ВБ/1.08)
бўлади.
Б30
Ҳаққоний қийматни баҳолашда кутилган келтирилган (дисконтланган) қиймат усулидан
фойдаланишда, 1-метод ёки 2-метод қўлланилиши мумкин. 1-метод ёки 2-метод танланиши
баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга хос далиллар ва ҳолатларга шундай даражада боғлиқ
бўладики, бунда етарли маълумотлар мавжуд бўлади ва мулоҳазалар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |