МҲХС 13
©
МҲХС Фонди 23
фойдаланиладиган воситадир. Келтирилган (дисконтланган) қиймат усули орқали актив ёки
мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш баҳолаш санасида бозор иштирокчилари нуқтаи
назаридан барча қуйидаги жиҳатларни қамраб олади:
(a)
баҳоланаётган актив ёки мажбурият бўйича келгуси пул оқимларининг баҳоси.
(б)
пул оқимларига хос ноаниқликни акс эттирган ҳолда, пул оқимларининг суммасидаги ва
муддатидаги эҳтимолий ўзгарувчанликлар бўйича кутилишлар.
(в)
пулнинг муддатдаги қиймати, қайсики пул оқимлари қамраб
олган давр билан мос
сўндириш саналарига ёки давомийликка эга бўлган ҳамда инструмент эгасини на муддат
бўйича ноаниқликка ва на дефолт рискига дучор этадиган рискдан-ҳоли монетар активлар
бўйича ставка (яъни рискдан-ҳоли фоиз ставкаси) орқали акс эттирилади.
(г)
пул оқимларига хос ноаниқликка бардош бериш учун нарх (яъни риск мукофоти).
(д)
бозор иштирокчилари ҳолатларда инобатга олиши мумкин бўлган бошқа омиллар.
(е)
мажбурият учун, ушбу мажбуриятга
тегишли нофаолият риски, жумладан тадбиркорлик
субъектининг (яъни қарздорнинг) ўз кредит риски.
Умумий тамойиллар
Б14
Келтирилган (дисконтланган) қиймат усуллари улар Б13-банддаги жиҳатларни қандай қамраб
олиши бўйича фарқланади. Бироқ, қуйидаги барча умумий тамойиллар ҳаққоний қийматни
баҳолашда фойдаланиладиган ҳар қандай келтирилган (дисконтланган) қиймат усулини қўллашни
тартибга солади:
(a)
Пул оқимлари ва дисконт ставкалари бозор иштирокчилари актив ёки
мажбуриятни
нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни акс эттириши керак.
(б)
Пул оқимлари ва дисконт ставкалари фақатгина баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга
тегишли омилларни инобатга олиши керак.
(в)
Риск
омилларининг
таъсирларини
иккиланган-ҳисобланишини
ёки
тушириб
қолдирилишини
олдини олиш учун, дисконт ставкалари пул оқимларига хос фаразларга
мос бўлган фаразларни акс эттириши керак. Масалан, келгуси дефолтлар бўйича
кутилишлардаги ноаниқликни акс эттирадиган дисконт ставкаси кредитнинг шартномавий
пул оқимларида фойдаланилганда ўринли бўлади (яъни дисконт ставкаси тўғриланиш
усули). Айнан шу ставка кутилган (яъни эҳтимолга-тортилган) пул оқимлари (яъни
кутилган келтирилган (дисконтланган) қиймат усули) қўлланилганда фойдаланилмаслиги
керак, чунки кутилган пул оқимлари аллақачон келгуси дефолтлардаги ноаниқлик бўйича
фаразларни акс эттиради; бунинг ўрнига, кутилган пул оқимларига хос рискка мутаносиб
бўлган дисконт ставкасидан фойдаланиш керак.
(г)
Пул оқимлари ва дисконт ставкалари тўғрисидаги фаразлар ички жиҳатдан мос бўлиши
керак. Масалан, инфляция таъсирини ўз ичига оладиган номинал пул оқимлари инфляция
таъсирини ўз ичига оладиган ставкада дисконтланиши керак. Номинал рискдан-ҳоли фоиз
ставкаси инфляция таъсирини ўз ичига олади. Инфляция таъсири чиқариб ташлайдиган
ҳақиқий пул оқимлари инфляция таъсирини чиқариб ташлайдиган ставкада
дисконтланиши керак.
Худди шунингдек, солиқ-сўнгги пул оқимлари солиқ-сўнгги
дисконт ставкаси орқали дисконтланиши керак. Солиқдан-олдинги пул оқимлари ушбу пул
оқимларига мос бўлган ставкада дисконтланиши керак.
(д)
Дисконт ставкалари пул оқимлари ифодаланадиган валютанинг таянч иқтисодий
омилларига мос бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: