Одатий бўлмаган операцияларни аниқлаш Б43
Операция одатий бўлишини (ёки одатий бўлмаслигини) аниқлаш қийинроқ бўлади, агарда актив ёки
мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан
актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир
бўлган бўлса. Бундай ҳолатларда ушбу бозордаги барча операциялар одатий эмас (яъни мажбурий
ликвидациялар ёки муҳтожлик сотувлари) деб хулоса қилиш ноўриндир. Операция одатий
бўлмаслигини кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a)
Жорий бозор шароитларида активлар ёки мажбуриятларни қамраб оладиган операциялар
учун одатий ва анаънавий бўлган маркетинг фаолиятларига имкон бериш учун баҳолаш
санасидан олдинги даврда бозорга етарли дучорлик мавжуд бўлмаган.
(б)
Одатий ва анаънавий маркетинг даври мавжуд бўлган, аммо сотувчи ягона бозор
иштирокчисига нисбатан актив ёки мажбуриятнинг садосини амалга оширган.
(в)
Сотувчи банкротликда ёки банкротликка яқин ҳолатда ёки ликдвидатордир (яъни сотувчи
мушкул вазиятда).
(г)
Сотувчидан меъёрий ёки қонуний талабларни бажариш учун сотув талаб этилган (яъни
сотувчи босим остида).
(д)
Операция нархи айнан бир ёки ўхшаш актив ёки мажбурият бўйича бошқа яқин орадаги
операциялар билан солиштирилганда ажралиб туради.
Тадбиркорлик субъекти мавжуд далилнинг аҳамиятга молик эканлиги жиҳатидан операция одатий
бўлишини аниқлаш учун ҳолатларни баҳолаши лозим.
Б44
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматни баҳолашда ёки бозор риски мукофотларини баҳолашда
барча қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим:
(a)
Агарда далил операция одатий эмаслигини кўрсатса, тадбиркорлик субъекти ушбу
операция нархига нисбатан, агарда бўлса, кичик урғу (ҳаққоний қийматнинг бошқа
кўрсаткичлари билан қиёслаганда) бериши лозим.
(б)
Агарда далил операция одатий эканлигини кўрсатса, тадбиркорлик субъекти ушбу
операция нархини инобатга олиши лозим. Ҳаққоний қийматнинг бошқа кўрсаткичлари
билан қиёслаганда ушбу операция нархига нисбатан бериладиган урғунинг суммаси
қуйидагилар каби далиллар ва ҳолатларга боғлиқ бўлади:
(i)
операция ҳажми.
(ii)
операциянинг баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга нисбатан қиёсланувчанлиги.
(iii)
операциянинг баҳолаш санасига яқинлиги.
(в)
Агарда тадбиркорлик субъекти операция одатий бўлишини хулоса қилиш учун етарли
маълумотга эга бўлмаса, у операция нархини инобатга олиши лозим. Бироқ, ушбу
операция нархи ҳаққоний қийматни акс эттирмаслиги мумкин (яъни операция нархи
ҳаққоний қийматни баҳолашда ёки бозор риски мукофотларини баҳолашда ягона ёки
бирламчи асос бўлиши зарур эмас). Қачонки тадбиркорлик субъекти муайян операциялар
одатий бўлишини хулоса қилиш учун етарли маълумотга эга бўлмаса, тадбиркорлик
субъекти одатий деб ҳисобланган бошқа операциялар билан қиёслаганда ушбу
операцияларга камроқ урғу бериши лозим.
Тадбиркорлик субъекти операция одатий бўлишини аниқлаш учун изчил тадбирларни амалга
ошириши зарур эмас, аммо у оқилона тарзда мавжуд бўлган маълумотларни инкор этмаслиги лозим.
Қачонки тадбиркорлик субъекти операцияда бир томон бўлса, фараз қилинадики, у операция одатий
бўлишини хулоса қилиш учун етарли маълумотга эгадир.