Муайян контрагентнинг кредит рискига дучорлик 56
Муайян контрагент билан тузилган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг
ҳаққоний қийматини баҳолаш учун 48-банддаги истиснодан фойдаланишда, тадбиркорлик субъекти
ҳаққоний қийматни баҳолашга ушбу контрагентнинг кредит рискига тадбиркорлик субъектининг
соф дучорлигининг ёки тадбиркорлик субъектининг кредит рискига контрагентнинг соф
дучорлигининг таъсирини киритиши лозим, қачонки бозор иштирокчилари дефолт ҳолатида кредит
риск дучорлигини камайтирадиган ҳар қандай мавжуд келишувларни инобатга олиши мумкин бўлса
(масалан контрагент билан бош ҳисоб-китоб келишуви ёки ҳар бир томоннинг бошқа томоннинг
кредит рискига соф дучорлиги асосида гаровни айирбошлашни талаб этадиган келишув). Ҳаққоний
қийматни баҳолаш бундай келишувлар дефолт ҳолатида юридик кучга эга бўлиши мумкинлигининг
эҳтимоли бўйича бозор иштирокчиларининг кутилишларини акс эттириши лозим.
Дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймат 57
Қачонки актив ёки мажбурият бўйича айирбошлаш операциясида ушбу актив сотиб олинса ёки
мажбурият зиммага олинса, операция нархи активни сотиб олиш учун тўланган ёки мажбуриятни
зиммага олишда олинган нархдир (кириш нархи). Аксинча, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний
қиймати активни сотишда олиниши ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир
(чиқиш нархи). Тадбиркорлик субъектлари активларни уларни сотиб олиш учун тўланган нархларда
зарурий тарзда сотмайдилар. Худди шунингдек, тадбиркорлик субъектлари мажбуриятларни уларни
зиммага олиш учун олинган нархларда зарурий тарзда ўтказмайдилар.
58
Кўп ҳолларда операция нархи ҳаққоний қийматга тенг бўлади (масалан бу операция санасида
активни сотиб олиш операцияси актив сотилиши мумкин бўлган бозорда содир бўладиган ҳолатда
бўлиши мумкин).
59
Дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймат операция нархига тенг бўлишини аниқлашда, тадбиркорлик
субъекти операцияга ва активга ёки мажбуриятга хос омилларни инобатга олиши лозим. Б4-банд
операция нархи дастлабки тан олишда активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини акс
эттирмаслиги мумкин бўлган ҳолатларни ифодалайди.
60
Агарда бошқа МҲХС тадбиркорлик субъектидан активни ёки мажбуриятни дастлаб ҳаққоний
қийматда баҳолашни талаб этса ёки унга рухсат берса ва операция нархи ҳаққоний қийматдан фарқ
қилса, тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарарда юзага келган фойда ёки зарарни тан олиши лозим,
бунда ўша МҲХС бошқа ҳолатни белгиламагунча.