МҲХС 13
6
©
МҲХС Фонди
38
Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти мажбурият ёки улушли инструментнинг ҳаққоний
қийматини қуйидаги тарзда баҳолаши лозим:
(a)
Бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган бир хил модда бўйича
фаол бозорда
белгиланган нархдан фойдаланиши, агарда ушбу нарх мавжуд бўлса.
(б)
Агарда ушбу нарх мавжуд бўлмаса, бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган бир хил
модда бўйича фаол бўлмаган бозордаги белгиланган нарх каби бошқа
кузатиладиган
бошланғич маълумотлардан фойдаланиш.
(в)
Агарда (а) ва (б) даги кузатиладиган нархлар мавжуд бўлмаса, бошқа баҳолаш усулидан
фойдаланиш,масалан:
(i)
даромад ёндашуви (масалан бозор иштирокчиси мажбурият ёки улушли
инструментни актив сифатида эгалик қилишидан олишни кўзда тутиши мумкин
бўлган келгуси пул оқимларини инобатга оладиган келтирилган (дисконтланган)
қиймат усули; Б10 ва Б11-бандларига қаранг).
(ii)
бозор ёндашуви (масалан бошқа томонлар актив сифатида эгалик қиладиган
ўхшаш мажбуриятлар ёки улушли инструментлар бўйича
белгиланган
нархлардан фойдаланиш; Б5- Б7 бандларга қаранг).
39
Тадбиркорлик субъекти бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган мажбурият ёки
тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг белгиланган нархини тўғрилаши лозим,
фақатгина агарда мажбурият ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда
қўлланилмайдиган ҳолда активга хос омиллар мавжуд бўлса. Тадбиркорлик субъекти шуни
таъминлаши лозимки, активнинг нархи ушбу активнинг сотувига тўсқинлик қиладиган чекловнинг
таъсирини акс эттирмайди. Активнинг белгиланган нархини тўғриланиши зарурлигини кўрсатиши
мумкин бўлган айрим омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a)
Актив бўйича белгиланган нарх бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган ўхшаш
(аммо бир хил бўлмаган) мажбурият ёки улушли инструментга тегишлидир. Масалан,
мажбурият ёки улушли инструмент муайян хусусиятга (масалан
эмитентнинг кредит
сифати) эга бўлиши мумкинки, қайсики актив сифатида эгалик қилинадиган ўхшаш
мажбурият ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматида акс эттирилган хусусиятдан
фарқ қилади.
(б)
Актив бўйича ҳисоб бирлиги мажбурият ёки улушли инструмент бўйича ҳисоб
бирлиги
билан бир хил эмас. Масалан, мажбуриятлар учун, баъзи ҳолларда
актив учун нарх
эмитентдан ва учинчи-томон кредит яхшиланишидан олинадиган суммаларни қамраб
оладиган тўплам бўйича бирлашган нархни акс эттиради. Мажбурият бўйича ҳисоб
бирлиги бирлашган тўплам учун бўлмаса, мақсад бирлашган тўпламнинг ҳаққоний
қийматини эмас, балки эмитент мажбуриятининг ҳаққоний қийматини баҳолаш
ҳисобланади. Демак, бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти учинчи-томон кредит
яхшиланишининг таъсирини истисно қилиш учун актив бўйича
кузатилган нархни
тўғрилайди.
Активлар сифатида бошқа томонлар эгалик қилмайдиган мажбуриятлар ва
улушли инструментлар
Do'stlaringiz bilan baham: