МҲХС 13
8
©
МҲХС Фонди
молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни шундай нарх асосида амалга
оширишга
рухсат берадики, қайсики жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида
бозор
иштирокчилари ўртасидаги одатий операцияда муайян риск дучорлиги бўйича соф узун позицияни
(яъни активни) сотишда олиниши ёки муайян риск дучорлиги бўйича соф қисқа позицияни (яъни
мажбуриятни) ўтказишда тўланиши мумкин бўлади. Демак, тадбиркорлик субъекти
молиявий
активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни бозор
иштирокчилари баҳолаш санасида соф риск дучорлигини қандай нархлашига мос тарзда баҳолаши
лозим.
49
Тадбиркорлик субъектига 48-банддаги истиснони қўллашга рухсат этилади, фақатгина агарда
тадбиркорлик субъекти барча қуйидагиларни амалга оширса:
(a)
тадбиркорлик субъектининг ҳужжатлаштирилган риск бошқарувига ёки
инвестицион
стратегиясига мувофиқ молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини
тадбиркорлик субъектининг муайян бозор рискига (ёки рискларига) ёки муайян
контрагентнинг кредит рискига соф дучорлиги асосида бошқарса;
(б)
ушбу асосда БҲХС 24 “
Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисида маълумотларни очиб бериш” да
таърифланган тадбиркорлик субъектининг асосий раҳбар ходимларига молиявий активлар
ва молиявий мажбуриятлар гуруҳи тўғрисидаги маълумотларни таъминласа; ва
(в)
ҳар бир ҳисобот даври охирида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ушбу молиявий
активларни ва молиявий мажбуриятларни ҳаққоний қийматда баҳолаш ундан талаб этилса
ёки у танлаган бўлса.
50 48-банддаги истисно молиявий ҳисоботни тақдим этишга тегишли боғлиқ бўлмайди.
Айрим
ҳолатларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда молиявий инструментларни тақдим этиш асоси
молиявий инструментларни баҳолаш асосидан фарқланади, масалан, агарда МҲХС молиявий
инструментларни соф асосда тақдим этилишини талаб этмаса ёки рухсат бермаса. Бундай
ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти портфел-даражасидаги тўғриланишларни (53-56 бандларга
қаранг) тадбиркорлик субъектининг соф риск дучорлиги асосида бошқариладиган молиявий
активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини ташкил этадиган алоҳида активлар ёки
мажбуриятларга тақсимлаши зарур бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бундай тақсимотларни
ҳолатлар учун ўринли усул орқали оқилона ва мутаносиб асосда амалга ошириши лозим.
51
Тадбиркорлик субъекти 48-банддаги истиснодан фойдаланиш учун БҲХС 8 «
Ҳисоб сиёсатлари,
ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар» га мувофиқ ҳисоб сиёсати қарорини қабул
қилиши лозим. Истиснодан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти ушбу ҳисоб сиёсатини,
жумладан таклиф-талаб тўғриланишлари (53-55 бандларига қаранг), агарда қўлланиладиган бўлса,
кредит тўғриланишлари (56-бандга қаранг) бўйича ўзининг сиёсатини муайян портфел учун даврдан
даврга мос тарзда қўллаши лозим.
52 48-банддаги истисно фақатгина БҲХС 39 «
Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш» нинг
ёки МҲХС 9 «
Молиявий инструментлар» нинг қўллаш доирасидаги молиявий активлар ва молиявий
мажбуриятларга нисбатан қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: