Номолиявий активларга нисбатан қўллаш Номолиявий активлар учун энг юқори ва энг унумли фойдаланиш 27 Номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш активдан унинг энг юқори ва энг унумли фойдаланилиши орқали ёки активни ундан энг юқори ва энг унумли фойдаланиши мумкин бўлган бозор иштирокчисига сотиш орқали бозор иштирокчисининг иқтисодий нафларни юзага келтириш имкониятини инобатга олади. 28
Номолиявий активдан энг юқори ва энг унумли фойдаланиш, қуйидаги тарзда, жисмоний мумкин
бўлган, қонуний рухсат этилган ва молиявий имконли бўлган ҳолда активдан фойдаланишни
инобатга олади:
(a)
жисмоний мумкин бўлган фойдаланиш бозор иштирокчилари активни нархлашда инобатга
олиши мумкин бўлган активнинг жисмоний хусусиятларини инобатга олади (масалан,
мулкнинг жойи ва ҳажми).
(б)
қонуний рухсат этилган фойдаланиш бозор иштирокчилари активни нархлашда инобатга
олиши мумкин бўлган активдан фойдаланиш бўйича ҳар қандай қонуний чекловларни
инобатга олади (масалан, мулкка нисбатан қўлланиладиган ҳудудий меъёрий ҳужжатлар).
(в)
молиявий имконли бўлган фойдаланиш бозор иштирокчилари ушбу фойдаланиш орқали
ушбу активга инвестициядан талаб этиши мумкин бўлган инвестицион даромадни юзага
келтириш мақсадида жисмоний мумкин бўлган ва қонуний рухсат этилган ҳолда активдан
фойдаланиш етарли даромадни ёки пул оқимларини (активни ушбу фойдаланишига
мослаш харажатларини инобатга олган ҳолда) юзага келтириши ёки келтирмаслигини
инобатга олади.
29
Энг юқори ва энг унумли фойдаланиш бозор иштирокчилари нуқтаи назаридан аниқланади, ҳаттоки
агарда тадбиркорлик субъекти бошқа фойдаланишни кўзда тутса ҳам. Бироқ, тадбиркорлик
субъектининг номолиявий активдан жорий фойдаланиши ундан энг юқори ва энг унумли
фойдаланиш деб фараз қилинади, бунда бозор ёки бошқа омиллар бозор иштирокчилари томонидан
бошқача фойдаланиш активнинг қийматини максималлаштириши мумкинлигини таъкидламагунча.
30
Ўзининг рақобатбардош ҳолатини ҳимоя қилиш учун ёки бошқа сабаблар учун, тадбиркорлик
субъекти сотиб олинган номолиявий активдан фаол фойдаланмасликни кўзда тутиши мумкин ёки у
активдан унинг энг юқори ва энг унумли фойдаланилишига асосан фойдаланмасликни кўзда тутиши
мумкин. Масалан, бу тадбиркорлик субъекти бошқалар у томонидан сотиб олинган номоддий
активдан фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоялаш тарзда фойдаланишни режалаштирган
ҳолатида бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, тадбиркорлик субъекти номолиявий активнинг
ҳаққоний қийматини бозор иштирокчилари томонидан ундан энг юқори ва энг унумли
фойдаланишни фараз қилган ҳолда баҳолаши лозим.