МҲХС 13
12
©
МҲХС Фонди
78 1-даражали бошланғич маълумот кўпгина молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар учун
мавжуд бўлади, улардан айримлари бир қатор фаол бозорларда (масалан турли биржаларда)
айирбошланиши мумкин. Шу туфайли, 1-даража ичида асосий эътибор қуйидагиларнинг иккаласини
ҳам аниқлашга қаратилади:
(a)
актив ёки мажбурият бўйича асосий бозор ёки, асосий бозор мавжуд бўлмаганда, актив ёки
мажбурият бўйича энг афзал бозор; ва
(б)
тадбиркорлик субъекти баҳолаш санасида ушбу бозордаги нархда актив ёки
мажбурият
бўйича битим туза олиши ёки туза олмаслиги.
79
Тадбиркорлик субъекти 1-даражали бошланғич маълумотга нисбатан тўғриланишни қуйидаги
ҳолатлардан ташқари амалга оширмаслиги лозим:
(a)
қачонки тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматда баҳоланган ўхшаш (аммо
бир хил
бўлмаган) активлар ёки мажбуриятларнинг (масалан қарз қимматли қоғозлари)
йирик
миқдорига эгалик қилса ва фаол бозордаги белгиланган нарх мавжуд бўлиб, аммо ушбу
активлар ёки мажбуриятларнинг ҳар бири учун мустақил тарзда фойдаланиш учун мавжуд
бўлмаса (масалан тадбиркорлик субъекти эгалик қиладиган ўхшаш активлар ёки
мажбуриятларнинг йирик миқдори инобатга олинганда, баҳолаш санасида ҳар бир алоҳида
актив ёки мажбурият бўйича нархлаш маълумотларига эга бўлиш қийин бўлиши мумкин).
Бундай ҳолатда, амалий мақсадга мувофиқлик
сифатида, тадбиркорлик субъекти
фақатгина белгиланган нархларга боғлиқ бўлмаган муқобил нархлаш усули (масалан
матрицавий нархлаш) орқали ҳаққоний қийматни баҳолаши мумкин. Бироқ, муқобил
нархлаш усули ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ
даражасида тоифаланган
ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келади.
(б)
қачонки фаол бозордаги белгиланган нарх баҳолаш санасида ҳаққоний қийматни акс
эттирмайди. Ушбу ҳолат юз бериши мумкин, агарда, масалан, аҳамиятли ҳодисалар
(масалан асосий иштирокчи бозоридаги операциялар, брокерлик бозоридаги савдолар ёки
эълонлар) бозор ёпилишидан кейин аммо баҳолаш санасидан олдин содир бўлса.
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматни баҳолашларга таъсир этиши мумкин бўлган
ушбу ҳодисаларни аниқлаш бўйича сиёсатни ташкил этиши ва мунтазам қўллаши лозим.
Бироқ, агарда белгиланган нарх янги маълумот бўйича тўғриланган бўлса, тўғриланиш
ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни
баҳолашга олиб келади.
(в)
мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг ҳаққоний
қийматини фаол бозордаги актив сифатида савдо қилинадиган бир хил модда бўйича
белгиланган нарх орқали баҳолашда ва ушбу нарх моддага ёки
активга хос омилларга
нисбатан тўғриланиши зарур (39-бандга қаранг). Агарда активнинг белгиланган нархига
ҳеч қандай тўғриланиш
талаб этилмаса, натижа ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1-
даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолаш ҳисобланади. Бироқ, активнинг
белгиланган нархига ҳар қандай тўғриланиш ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ
даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келади.
80
Агарда тадбиркорлик субъекти ягона актив ёки мажбуриятдаги позицияга (жумладан бир хил
активлар ёки мажбуриятларнинг йирик миқдорини қамраб оладиган позиция,
масалан молиявий
инструментларга эгалик қилиш) эга бўлса ва актив ёки мажбурият фаол бозорда савдо қилинса,
актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати алоҳида актив ёки мажбурият бўйича белгиланган нарх
тадбиркорлик субъекти эгалик қиладиган миқдорнинг купайтмаси сифатида 1-даражада баҳоланиши
лозим. Бу ҳаттоки агарда бозорнинг ўртача меъёрдаги кунлик савдо ҳажми эгалик қилинадиган
миқдорни ўзлаштириш учун етарли бўлмаган ва ягона операцияда позицияни сотиш буюртмаларини
жойлаштириш белгиланган нархга таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатда ҳам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: