Таклиф ва талаб нархларига асосланган бошланғич маълумотлар 70
Агарда ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият таклиф нархи ва талаб нархига (масалан
дилерлик бозоридаги бошланғич маълумот) эга бўлса, ҳолатларда ҳаққоний қийматни энг яхши акс
эттирувчиси бўлган таклиф-талаб маржаси ичидаги нарх ҳаққоний қийматни баҳолашда
фойдаланилиши лозим, бунда бошланғич маълумот ҳаққоний қиймат иерархиясида (яъни 1, 2 ёки 3-
даража; 72-90 бандларга қаранг) тоифаланган бўлишидан қатъий назар. Актив позициялари бўйича
таклиф нархларидан фойдаланишга ва мажбурият позициялари бўйича талаб нархларидан
фойдаланишга рухсат этилади, аммо талаб этилмайди.
71
Мазкур МҲХС таклиф-талаб маржаси ичидаги ҳаққоний қийматни баҳолашда оралиқ-бозор
нархлашидан ёки бозор иштирокчилари томонидан амалий мақсадга муфовиқлик сифатида
фойдаланиладиган бошқа нархлаш келишувларидан фойдаланишни тўсмайди.
Ҳаққоний қийматнинг иерархияси 72
Ҳаққоний қийматни баҳолашлардаги ва тегишли очиб беришлардаги мосликни ва
қиёсланувчанликни ошириш учун, мазкур МҲХС ҳаққоний қиймат иерархиясини белгилайди ва
ушбу иерархия ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулларига бошланғич
маълумотларни учта даражага (76-90 бандларга қаранг) тоифалайди. Ҳаққоний қиймат иерархияси
бир хил активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозорлардаги белгиланган (тўғриланмаган)
нархларга (1-даражали бошланғич маълумотлар) энг юқори устунликни ва кузатилмайдиган
бошланғич маълумотларга (3-даражали бошланғич маълумотлар) энг паст устунликни белгилайди.
73
Айрим ҳолатларда, актив ва мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган
бошланғич маълумотлар ҳаққоний қиймат иерархиясининг турли тоифаларида тоифаланиши
мумкин. Ушбу ҳолатларда, ҳаққоний қийматни баҳолаш унинг бутунлигича бутун баҳолаш учун
аҳамиятли бўлган энг паст даража бошланғич маълумоти каби бир хил ҳаққоний қиймат
иерархиясининг даражасида тоифаланади. Бутун баҳолашга нисбатан муайян бошланғич
маълумотнинг аҳамиятлилигини баҳолаш мулоҳазани талаб этиб, бунда актив ёки мажбуриятга хос
омиллар инобатга олинади. Ҳаққоний қийматга асосланган баҳолашларни ҳосил қилишга нисбатан
тўғриланишлар, масалан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни баҳолашдаги
сотиш харажатлари, ҳаққоний қийматни баҳолаш тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг
даражасини аниқлашда инобатга олинмаслиги лозим.
74
Ўринли бошланғич маълумотларларнинг мавжудлиги ва уларнинг нисбий субъективлиги ўринли
баҳолаш усулини танлашга таъсир этиши мумкин (6-бандга қаранг). Бироқ, ҳаққоний қиймат
иерархияси ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулларини эмас, балки
баҳолаш усулларга бошланғич маълумотларни устунлиги жиҳатидан тоифаларга ажратади. Масалан,
бутун баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлган бошланғич маълумотларга ва ушбу бошланғич
маълумотлар тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражасига боғлиқ тарзда, келтирилган
(дисконтланган) қиймат усули орқали ишлаб чиқилган ҳаққоний қийматни баҳолаш 2-даража ёки 3-
даража ичида тоифаланиши мумкин.
75
Агарда кузатиладиган бошланғич маълумот кузатилмайдиган бошланғич маълумот орқали
тўғриланишни талаб этса ва ушбу тўғриланиш аҳамиятли тарзда юқорироқ ёки пастроқ ҳаққоний
қийматни баҳолашни келтириб чиқарса, юзага келадиган баҳолаш ҳаққоний қиймат иерархиясининг
3-даражасида тоифаланиши мумкин. Масалан, агарда бозор иштирокчиси активнинг нархини
баҳолашда активнинг сотилиши бўйича чекловнинг таъсирини инобатга олган бўлса, тадбиркорлик
субъекти ушбу чекловнинг таъсирини акс эттириш учун белгиланган нархни тўғрилайди. Агарда
ушбу белгиланган нарх 2-даражали бошланғич маълумот бўлса ва тўғриланиш бутун баҳолашга
нисбатан аҳамиятли бўлган кузатилмайдиган бошланғич маълумот бўлса, баҳолаш ҳаққоний
қийматнинг 3-даражасида тоифаланган бўлади.