1 - 4А - 17 гурух талабалари Эшкуватов Султонбек ва Бурхониддинов Саидакбархон
Задание для семинара №5:
Распределите казусы между собой (2 студента 1 казус) и дайте обоснованное решение на основе международно-правовых норм;
Балл – 3
Те группы, которые решать казус + составляют казус (ы) добавляется +1 балл.
Kazus 11
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2005- йилда шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб борилди. Шартномани имзолаш давомида шартномага қандай ном бериш ва шартнома тили тўғрисидаги масала борасида томонлар бир тўхтамга кела олмади. Яъни шартномага ном беришда Ўзбекистон бу шартномани битим деб номлашни таклиф қилди, Ҳиндистон еса бу шартномага кейинчалик бошқа манфаатдор давлатларни қўшиш мумкин деб шартномани келишув ёки конвенсия деб номлашни таклиф қилди. Шартноманинг тили масаласида еса, Ўзбекистон Ҳиндистон тили тушунарсиз, шунинг учун 25.12.1995 йилдаги “Ўзбекистон Руспубликасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонунига кўра учинчи тил сифатида рус тилини танлайди. Ҳиндистон еса ҳам ўзбек тили, ҳам рус тилига рози бўлмаган ҳолда шартноманинг тили сифатида инглиз тилини танлайди.
1. Ўзбекистон Республикасинг халқаро шартномаларининг тили ва номи тўғрисидаги талаблар нималардан иборат?
2. Давлатлар ўртасидаги шартномага нисбатан қайси тил ва қандай ном берилади?
3. Ушбу вазиятда қайси давлатнинг талаблари халқаро ҳуқуқ одат ва нормаларига кўпроқ мос келади?
Жавоб:
1. ЎзРеснинг “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИНИНГ ХAЛҚAРО ШAРТНОМAЛAРИ ТЎҒРИСИДA”ги қонунинг 5-моддасида “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва аҳдлашаётган бошқа томоннинг (томонларнинг) тили ҳисобланади.
Халқаро шартнома субйектларининг келишувига мувофиқ бошқа тил шартнома тили деб танланиши мумкин. Халқаро шартнома матни қайси тилда тузилган бўлса, у ушбу шартнома матнида кўрсатилади, унинг аутентиклиги ва расмийлиги белгиланади” деб белгиланган.Шунингдек юқоридаги қонуннинг 4-моддасида халқаро шартномаинг номи белгиланг ва унга кўра халқаро шартномалар: шартнома, битим, конвенсия, протокол, меморандум, декларация, хатлар ва ноталар алмашуви деб номланиши ва шундай кўринишда тузилиши, шунингдек бошқача номланиши мумкин
2. Юқориги Ўзбекистон қонунчилиги ва 1969-йилги Вена конвенсиясининг 33-моддаси 1-бандига асосан томонларнинг давлат тили шартноманинг тили ҳисобланиши белгиланган. Бундан келиб чиққан ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги масала буйича шартнома тили сифатида ўзбек, рус ва инглиз тилини белгилаш мумкин чунки Ҳиндистоннинг давлат тили сифатида инглиз тили ҳам белгиланган.
Шартномани номлашда еса у ўз ичига олувчи масала ва томонларни ва улардаги қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.Бу маслада томонлар ўзаро келишув асосида шартномага ном берадилар ( томонлар ўртасида музокаралар олиб борилаётган масалани ҳисобга олган ҳолда келишув деб номлаш мумкин) ва бизнинг 1995-йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар тўғрисидаги”қонунинг 4-моддасига мувофиқ шартнома, битим, конвенсия, протокол, меморандум, декларация, хатлар ва ноталар алмашуви деб номланиши мумкин.
3. Ушбу вазиятда, Ўзбекистоннинг талаблари халқаро ҳуқуқ одат ва нормаларига мос келади. Чунки 1969-йилги Вена конвенсиясинг 33-моддасида белгиланган нормалар бизнинг қонунвҳилигимизнинг юқорида санаб ўтилган(4-5) моддаларида ўз аксини топган ва бундан ташқари, Ҳиндистон бу ўринда фақат бир тилда шартнома тузилишини талаб ета олмайди сабаби халқаро шартнома тили сифатида аҳдлашаётган давлатлар тили белгиланган.( Вена конвенсияси 33-модда, 1-банд). Ва енг муҳими тарафлар ҳар икки масалада келишиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |