Хўжаликларда қўйларни урчитиш корхона шароитида қайси
фасл қўзилатиш учун купай бўлишига хамда қўйлар ёппасига кую-
кишига боглиқдир. Қўйларнинг бўғозлик даври 5 ой давом этади.
Ўзбекистоннинг жанубий
кисмида март ойининг бошлари, шимолий
кисмида эса мартнинг ўрталари қўйларни қўзилатиш учун энг қулай
муддат хисобланади.
Қўйлар подаси алохида бўлганлиги туфайли улардан кайси бири
куюкканлигини билиб бўлмайди, шу сабабли қўлда қочиришда (та
биий қочириш да хам, сунъий уруглантиришда хам) синовчи
қўчқорлардан фойдаланилиш меъёрлаштирилади.
Хар минг бош
совликка 10-12 бош синовчи қўчқор бўлиши керак. Кочириш жараё-
нига олдиндан тайёргарлик курилиши ва уни ўтказиш режаси тузи
лиши лозим. Бу реж ада совлиқларни кочириш усули, уларни бокиш,
қўчқор билан таъминлаш ишлари кўзда тутилади. Совлиқлар семиз
бўлса, ёппасига куюкиб, кўпроқ эгиз кўзи беради. Бунинг учун 6-8
ҳафта илгари қўзилар онасидан ажратиладн,
чунки эмизадиган
қўйлар яхши семирмайди ва уларни озиклантириш кўчайтирилади.
Қўчқорларни яхш и озиқа билан боқиб жинсий фаоллигини кучайти-
риб туриш лозим. Ш унинг учун кочириш мавсумидан 2 ой олдин
уларга
рацион тузилиб, қўшимча ем бериб бокиш зарур. Думбали ва
қоракўл зотли қўчқорларга одатда 1 кг га якин ем аралашмаси (кун
жара, арпа ёрмаси ва маккажўхори) берилади. Сержун қўчқорлар но-
зикроқ бўлганидан уларга сифатли куруқ беда хам бериб туриш ке
рак. Яхши бокилган бир қўчқордан кунига тўрт марта (икки марта
эрталаб, орасида 10 минутлик танаффус
билан ва икки марта
кечкурун) сперма олинади. Қўлда табиий қочирилганда кўчкор бу
тун
кочириш
мавсуми
давомида
100
совликни,
сунъий
уруглантириш қўлланилганда эса 500 совликни кочира олади.
Хўжапиклар шароитида думбали ва қоракўл қўйлар одатда
баҳорги яйловларда қўзилатилади. Кўзилатишнинг тўла ва тўгри
ўтиши учун бўғоз совлиқларнинг ўрта ва юкори семизликда
бўлишини таъминлаш керак. Қўзилатиш олдидан бўгоз совлиқлар
қишки яйловларга кўчирилади. Қўзилатиш
учун кулай, куруқ туп
рокли жой танланади. Қўйлар қўзилатиладиган жойда доимий иссиқ
хоналар таёрлаб кўйилган бўлиш керак.
Кўзилатиш даврида совлиқларни боқадиган асосий чўпонлардан
ташқари ҳар 300 совлиққа қараб туруш учун 1 киши қўшимча ишчи
сифатида ажратиладн ва бу ёрдамчи жами 40-45 кун ишлайди.
Қўзи бокиш нинг янги усулларидан бири қўтон-база усулидир.
Бу усул шундан иборатки, қўзилар алохида гуруҳ килиб, омухта
озиқа, эфимер ўтлар
билан бокилади, минерал қўш илмалар бери
лади. Совлиқлар базада ёки ўтлоқда бўлади ва кун давомида 2-3
марта қўтонга қўзиларни эмизиш учун олиб келинади ва шу ерда ту-
найди. Қўзилар кувватга киргандан кейин, ўтлоққа ўргатилади.
Кўзиларни бу усулда бокиш уларнинг ўсиши ва сақланиш ига қулай
шароит яратади.
Қоракўлчиликда
совлиқлар
махсус
биноларда сақланади,
қўзилагандан кейин эркак қўзичалар қоракўл
тери учун танлаб оли-
ниб сўйилади, боласиз колган совлиқлар қўтонда сақланади.
У стиришга колдирилган қўзилар 40-45 кунлик бўлгандан кейин она-
лари билан қўшиб отарга олинади ва июл ойининг охиригача бирга
бокилади. Сўнгра онасидан ажратилгаи қўзилардан алохида отар ту
зилади.
Хар бир хўжаликнинг аниқ табиий-иктисодий шароитларга
караб, қўйлар турли усулда бокилади.
Буларга яйловда бокиш ва
майдончали (загон) ўтлоқларда бокиш усуллари киради.
Йирик қўйчилик хўжаликларида янги технологияга ўтиш таж-
рибаларидан бири, бу кўп йиллик ўт яйловлар-майдончаларини
барпо этишдир.
Йирик массивларда механизациялаш ган фермалар жойлашади.
М утаххасисларнинг кўрсатишича, яйловларга ҳайдаб боқиш дан
майдончали ўтлоқда бокиш усулига ўтилганида ишлаб чикаришнинг
рентабеллиги ошади.
Кўй бокиш ишлари муайян кун тартибига мувофиқ олиб бори
лади. Ёз фаслида қўйлар эрта тонгда яйловга хайдалиб, соат 10-11
гача ўтлатилади, сўнгра соат 16-17
гача дам олдирилади, соат 16-17
~ ’
«
.........................
1
1
С
---------- ----- ------
(
Z
^ , , т т т , тт
Do'stlaringiz bilan baham: