Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Чўчқачилик хўжаликларида поданинг намунавий таркиби, %



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Чўчқачилик хўжаликларида поданинг намунавий таркиби, %
Чўчқалар гуруҳи
Репродуктор
хўжалик
ларда
Тугалланма- 
ган тизимли 
хўжаликларда
Она чўчқалар
15,3
8,5
0-2 ойлик ёшдаги чўчқа болалари
4,7
22,7
2-4 ойлик ёшдаги чўчқа болалари
35,6
19,7
Подани такрор ишлаб чикишга 
мўлжалланган ёш чўчқалар
3,8
2,2
Бўрдоқи чўчқалар
4,6
46,9


20.3. Чўчқачиликда ишлаб чиқариш жараёнлари ва илғор 
технологияни ташкил этиш
Чўчқачиликда ишлаб чикариш жараёнларини таш кил этиш ва 
махсулот етиштиришни барқарорлаштириш, кўп жихатдан ишлаб 
чикаришни ихтисослаштиришга, ишлаб чикариш техникаси ва амал 
қилинаётган технологияга, иш жараёнларини мос ҳолда тўгри таш ­
кил этилишига боғлиқдир.
Чўчқачиликда ҳар бир худуднинг табиий-иктисодий шароитига 
караб хар хил дараж ада ва хар хил технологияда иш юритилмоқда. 
Бу борада мамлакатимизда таш кил этилган йирик чўчқачилик маж- 
муаларининг иш тажрибалари ва эришган ютуқлари жуда мухим 
ахамиятга эгадир. М ажмуалар моддий-техника жиҳатидан мус- 
таҳкам бўлиб, иш жараёнларини тўлиқ механизациялаш ва автомат- 
лаштиришга эришган. М ажмуаларда ихтисослашиш йўналишига 
караб ишлаб чикариш марказлаштирилган, натижада чорвадорлар- 
нинг оғир қўл мехнати механизмлар зиммасига қўйилган. Ишчилар 
юкори чорвачилик техника малакасига эга, шунинг учун мехнат 
унумдорлиги 
юкори, 
етиштирилган 
махсулот 
таннархи 
тар- 
моқдагига нисбатан анча паст. Чўчқачиликни саноат асосида ташкил 
этишнинг бу ютуқлари бош қа хўжаликлар чўчқачилик фермалари 
учун 
ўрнак 
бўлмоқда. 
Уларни 
узлуксиз 
цех 
технологияси 
куйидагича тузилиш га эга.
23-жадвал
Узлуксиз цех технологиясини тузилиши


Чўчқачиликдаги диққатга сазовор иш жараёнларидан бири 
бўрдоқилашни тўғри таш кил этишдир. Чўчқаларни бўрдоқилашдан 
мақсад - гўшт етиштириш. Ш унинг учун фермалардаги чўчқалар- 
нинг кўп қисми асосан семиртириш учун бокилади. Лекин кўп 
хўжаликларда боқилаётган чўчқалар бош сони 15-20 бошдан ошмаё- 
тир, бу чўчқаларни боқиш учун килинган моддий-пул харажатлари- 
нинг кўпайиб кетиш ига олиб келмоқда. Бунга сабаб чўчқапарни 
бокиш ва озика тайёрлаш билан боғлиқ ишлар паст даражада меха- 
низациялашганлигидир. Ш унинг учун мехнат унумдорлигини оши­
риш, пул ва хом-ашё сарфларини камайтириш максадида ферма­
ларда боқиладиган чўчқалар бош сонини 400 бошга етказиш ва ун­
дан хам ошириш максадга мувофиқдир. Бу нарса озиқ тайёрлаш ва 
бокиш билан боглик. барча ишларни механизациялаш имконини бе­
ради. Хўжаликлар фермаларида чўчқалар куйидагича бокилади:
Катакда бокиш. Фермалардаги туғиши якинлашиб колган она 
чўчқалар, тугадиган ёш чўчқалар, эмизишдан ажратилгаи чўчқалар 
ва зотли эркак чўчқалар катакда бокилади. Чўчқалар холатига караб 
гурухларга ажратиладн. Бу усул ферма яқинида чўчқа бокадиган яй- 
ловлари бўлган жойларда ташкил этилади;
Боглаб боқиш. Бу тарзда бўгозлиги уч ойдан ортиқ ва эмизикли 
она чўчқалар бокилади. Бу хилда бокиш катта фермалар ёки чорва 
мажмуаларида яхши натижа беради. М айда фермаларда бўгозлиги 
уч ойдан ошик бўлган чўчқалар озроқ бўлади. Чўчқа боқишда 3-5 
бошдан иборат гурухлар тузилиб, она чўчқалар бир бошдан 
сақланади. Чўчқалар бу усул билан бокиш да сайр қилдирилмайди. 
Бу усулда чўчқалар гурухларга ёки секцияларга бўлиб бокилади. Бу 
усул асосан бокувга қўйилган чўчқалар учун қўлланилади.
Чорвачиликнинг барча тармоқлари сингари чўчқачиликда ҳам 
подани очик ҳавода яйратиб боқиш (бўрдоқи чўчқалардан ташкари) 
муҳим ахамиятга эга.
Маълумки, яйловда боқилган урғочи чўчқалар бакувват бўлиб, 
соғлом бола беради. Чўчқалар табиий ёки сунъий яйловларда кўп 
йиллик дуккакли ўтлар (беда, йўнгичқа) ва бир йиллик ўтлар (мак- 
кажўхори ва илдизмевалар) билан ўстирилади.
Чўчқаларни яйловда боқиш олдидан юкумли ва бошка касал- 
ликлардан саклаш учун уларни огилдан яйловга аста-секин кўчириш 
керак. Бунда дастлабки кунларда чўчқалар огилда озиқлантириб, 
сўнгра яйловга хайдалади, яйловга ўрганиб олгандан кейин яйловга 
мунтазам чикарилаверади.


Кун тартибига караб чўчқалар куннинг биринчи ярмида хам, 
иккинчи ярмида хам 2-3 соат ўтлатилади. Чўчқалар учун ем-хашакка 
булган талабнинг ўрта ҳисобда 25-30 % яйловлар хисобига 
қопланади. Сугориладиган худудда чўчқалар бедапояда ўтлатилади. 
Чўчқаларни лагерларда асраганда бостирмалар курилади. Эмизикли 
чўчқалар, наел олинадиган эркак чўчқалар ва бўгоз чўчқалар учун 
якка станоклар курилади, колганларининг хаммаси гурухларга асра- 
лади. Вояга етган битта эркак ёки ургочи чўчқага 9-13 кг, тўрт ой- 
ликдан ошган чўчқага 5-8 кг, икки ойликдан тўрт ойликкача булган 
чўчқа боласига 2-3 кг кўкат едирилиши лозим. Чўчқачилик ферма­
ларида яйловдан фойдаланиш нинг календарь режаси тузилади ва 
майдончаларда чўчқа боқиш таш кил этилади.
Ургочи чўчқаларни қочириш га яхши тайёрлаш, рационини 
меъёрида тузиш , витаминга бой озиқаларни кўпроқ бериш ва яйра- 
тиш, уларнинг талаб даражасидаги семизликда бўлишини таъм ин­
лайди. Бўгоз чўчқаларни озиклантириш меъёри, уларнинг ёш ига, ти­
рик вазнига, махсулдорлигига караб белгиланади.
Она чўчқаларни озиклантириш рационининг тўйимлилиги 
уларнинг кайси ҳолатдалигини (эмизувчи, бўғоз ёки киер) хисобга 
олиб белгиланади. Болаларини эмизаётган она чўчқаларнинг кунлик 
рационининг тўйимлилиги уларнинг ёшини, тирик вазнини ва эма- 
ётган болаларининг мивдорини хисобга олиб аникланади. Агар она 
чўчқа 2 ёшдан катта бўлса, уларнинг ҳар 100 кг тирик вазни 
хисобига 1,5 озика бирлиги режалаштирилади; эмизаётган болалари 
бўлса, уларнинг сонига кўра ҳар бир бошига 0,3-0,5-озика бирлиги 
қўшиб хисобланади. 2 ёш гача бўлган она чўчқаларнинг ҳар 100 кг 
тирик вазни хисобига 2,0 озика бирлиги хисобида, болалари 
хисобига эса худди аввалгидек.
БЎғоз она чЎчкалао 2 ёшдан катта бЎлса. уларнинг хар 100 кг 
тирик вазнига бўғозлигининг биринчи ярмида 1,5 озика бирлиги, ик­
кинчи ярмида 2 озика бирлиги хисобида, 2 ёшгача бўлса 
бўғозлигининг биринчи ярмида хар 100 кг тирик вазни хисобига 2,0 
озика бирлиги, иккинчи ярмида 2,5 озика бирлиги тўғри келадиган 
тўйимликдаги озикалар берилади.
Одатда она чўчқалар рациони таркибига кирадиган барча 
озикалар бир суткада икки қисмга бўлиниб берилади. Агарда рацион 
таркибига сувли ва хажмдор озикалар кўпроқ киритилган бўлса, 
бўғоз ва болаларини эмизаётган она чўчқалар бир суткада 3 марта 
озиклантирилади.


Бугунги кунда Узбекистон Республикасида чўчқачилик асосан 
фермер 
хўжаликларида ривожланиб бормокда. 
Бу 
шаклдаги 
хўжаликларда эркак наслли чўчқалар якка хрлда сакланганда хар 
бир боши учун 6-7 м", 3-3,5 ойликкача бўғоз чўчқаларни гуруҳларда 
8-10 бошдан ҳар бирига 1,8-2 м" майдонли катакларда, эмизикли бо­
лалари билан сақланадиган она чўчқаларни болалари билан бирга­
ликда хар бирига 7-7,5м2 майдонли катакларда, 2-4 ойлик ёш 
чўчқаларни 25-30 бошдан хар бирига 0,3 м2 майдонли ва бўрдоқи 
чўчқаларни ҳам 25-30 бошдан хар бирига 0,6-0,7 м2 майдон тўгри 
келадиган катакларда саклаш яхши самара беради.
Подани такрор ишлаб чикиш учун мўлжалланган ёш чўчқаларни 
бино ичида хар бирига 0,7 м" майдонли катакдан ташкари, албатта 
бино таш карисидан хам худди шундай эркин яйраш майдончалари 
билан таъминланиши керак.
Ажратилгаи жойлардан тўғри фойдаланилганда чўчқа боқишдан 
режадаги махсулотни олиш имконини беради.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish