21.1.Паррандачиликда ихтисослаштириш
Чорвачилик махсулотлари ишлаб чикаришда паррандачилик
иктисодий жихатдан энг самарали тармок хисобланади.
Хозирги даврда ишлаб чикаришни жадал негизга ўтказиш пар-
рандачиликда хам тез суръатлар билан амалга оширилмоқда. Хусу
сан кайта ташкил этилган йирик паррандачилик фабрикалари тўла
саноат типидаги корхоналардир.
Иктисодий
жихатдан
мустакил
хрлда
ташкил
этилган
паррандачиликнинг самарадорлиги тез ўсмоқда, техника, технология
ва ишлаб чикаришнинг ташкил этиш муттасил такомиллашиб бор-
моқда.
Паррандачиликда
махсулотларни
саноат
асосида
ишлаб
чикаришда асосий вазифа тармокнинг биологик имкониятларидан
кенг ва тўлиқ фойдаланиб кам мехнат ва маблаг сарфлаб, кўпроқ
аҳоли ва бозор талабини қондирадиган тухум ва парранда гўшти-
бройлер ишлаб чикаришдир.
Паррандачилик
фабрикаларида
асосан
четдан
ташиб
келтириладиган озиқалардан фойдаланилади, чунки уларнинг ўз
хўжаликларида озика етиштирилмайди. Паррандачилик тармоғи,
паррандаларни такрор ишлаб чикаришни таъминлаш, махсулот
етиштириш бўйича шартнома топшириқларини бажариш ва табиий
- иктисодий масалаларни хисобга олган хрлда тухум етиштириш,
тухум-гўшт етиштириш ва наслдор паррандачилик йўналишлари
бўйича ихтисослашган.
Тухум е т и ш т и р и ш йўналишидаги паррандачилик фермалари
товукчилик фермаларидагина ташкил этилади. Товуқ тухуми озиқ-
овқат учун мазали, иктисодий самарадор, товуқ бокиш учун озика
базаси қулай бўлган ҳудудларда кенг тарқалган. Бошка тухум, яъни
ўрдак, курка, гоз тухумини етиштириш товуқ тухумини етишти
ришга нисбатан киммат. Урдак ва курка тухумига 3-4 баробар, гоз
тухумига - 10 баробар кўп озиқа бирлиги сарфланади. Шунинг учун
ўрдак, гоз ва курка фермалари тухум йўналишида бўлмай, уларда
гўшт етиштириш учун жўжалар бокилади. Гўшт етиштириш
йўналишидаги фермаларга асосан ўрдак, гоз ва курка фермалари их
тисослашган. Бу йўналишдаги хўжалик фермалари товар гўшт
(ўрдак, гоз ва курка жўжаларидан бройлер) етиштириб берадилар.
Тухум-гўилт етиштириш йўналишидаги фермалар асосан
паррандачилик хўжаликларига хосдир. М азкур йўналишдаги ферма
лар гўшт ва тухум етиштириб беради. Паррандачиликда наслчилик
ишларининг асосий йўналиши инкубаторлар учун товар махсулот
сифатида тухум ва инкубациядан ўрдак, гоз ва курка жўжалари
чикаришдан иборатдир.
Паррандачилик ферма ва хўжаликлари махсулот етиштиришга-
гина эмас, балки айрим ишлаб чикариш жараёнларига, масалан, гиб-
ридлар яратиш ва кўпайтириш, гўшт учун жўжа чикариш ва уни се-
миртиришга бокиш, тухум учун товуқ боқиш ва парранда сўйиш ва
кайта иш лаш га хам ихтисослаш иши мумкин. Ҳар бир туман ва
худуд олдида турган вазифага мувофиқ, табиий-иктисодий шароит-
ларга караб, хозирги даврда қуйидагича ихтисослашган паррандачи
лик фермалари таркиб топган:
• илмий-тадкикот муассасалари кошида наслчилик-генетик-
тажриба хўжаликлари - бу хўжаликлар янги сермахсул гибрид пар-
рандалар етиштириб беришади;
• давлат синов-назорат станциялари - булар гибрид парранда-
ларни ўрганиб, наслчилик заводларига тавсия киладилар;
• наслчилик заводлари - булар паррандаларнинг янги зотла-
рини яратиш билан шугулланадилар;
• наслчилик репродуктор хўжаликлари - асосан саралаш иш
лари олиб боради ва махсус паррандачилик хўжаликлари галасини
тўлдириш учун она паррандалар гибридларидан танлаб берадилар;
• паррандачилик хўжаликлари - булар парранда гўшти ва ту
хум етиштириш билан шугулланадилар;
• паррандачилик фабрикалари - булар саноат асосида гўш т ва
тухум етиштириш билан шуғулланадилар. Улар йирик шаҳарлар ат
рофида жойлашиб, жами талаб килинадиган озикани сотиб олиш
билан ишлаб чикаришни таш кил этадилар;
• паррандачилик ишлаб чикариш бирлашмалари - буларда асо
сан бир неча хўжалик кооперацияси тамойили асосида иш
кўришади;
• инкубатор-паррандачилик станциялари - булар наслчилик
хўжаликларидан олинган тухумларни инкубация килиш билан
шугулланадилар;
• паррандачилик товар махсулотларини етиштирувчи хусусий
фермалар - булар гўшт ва тухум етиштириш билан шугулланадилар.
Шуни хам айтиш керакки, ихтисослашган наслчилик корхоналари ўз
олдиларида турган вазифаларига караб, селекция-генетика ҳудудий
станцияларига, илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликларига,
паррандачилик наслчилик заводлари ва репродуктор-хужаликларига
бўлинадилар.
Янги таш кил этилган селекция-генетика худудий станциялар ва
илмий муассасаларнинг тажриба хўжаликлари паррандаларнинг
янги зотларини яратиш билан чегараланиб қолмай, паррандачилик
наслчилик заводларидаги янги технологик усуллар ва техник
жихозларни бош ка фермаларга жорий килиш, наслчилик ишларига
услубий раҳбарлик килиш билан хам шугулланадилар.
Паррандачилик репродуктор хўжаликлари икки хилда бўлади.
Биринчиси
наслчилик
заводларидан
олинадиган
маълум
йўналишдаги аждод шаклларидан гибрид паррандаларнинг ота-она
шаклларини яратади ва иккинчи хил репродуктор хўжаликларини
ана шундай шаклдаги жўжалар билан хўжаликларни таъминлайди.
Замонавий паррандачилик фабрикалари факатгина бир хил
махсулот етиштиришга ихтисослашган бўлиб, саноат асосида тухум
ва парранда гўшти етиштиради. Улар мамлакатнинг йирик саноат
марказлари, катта шахарлар, курортлар атрофида жойлашган
бўлади.
Бундай махсус паррандачилик корхоналари ҳам ўз ишлаб
чикаришини саноат асосида ташкил этади. Шу билан бирга катта ер
майдонига эга бўлиб, ўзларида кўпайтирилаётган паррандаларни
озиқа билан таъминлайдилар.
Бундай корхоналар кўпинча сут йўналишидаги корамолларга
хам эга бўладилар. Уларни шахарлар яқинида, улардан узоқроқда,
донли экинлар етиштириладиган ҳудудларда хам жойлаштирилиши
яхши натижа беради. М ахсус фабрикаларда паррандачиликнинг их
тисослашган ферма - цехлари бўлиб, улар ширкат хўжаликлари пар
рандачилик фермаларига нисбатан иктисодий жихатдан анча сама
рали, махсулотларининг таннархи арзон ва рентабеллик даражаси
юкори.
Паррандачилик станциялари ўз инкубаторларида жўжалар
етиштириб, улар билан ширкат ва хусусий хўжаликларнинг товар
фермалари, цехлари, ишчи ва хизматчилар хўжаликларини таъмин
лайдилар.
Паррандачилик
хўжаликларида
тузиладиган
технологик
лойиҳалар учун тугадиган товуқларни катакларда асрашда 50, 100,
250, 300, 400, ва 500 минг бош; саноат ишлаб чикариш галасини
чукур тўш амада саклаш да 100 минг бош микдорда парранда бокиш
тавсия этилади.
Махсус лойиха билан қурилаётган бройлер фабрикаларида
1 млн., 2 млн., 3 млн. бош жўжа боқиш мўлжалланган. Урдак гўшти
етиштириладиган йирик хўжаликлар учун 500 мингдан 1 млн. бош
гача жўжа боқишга мўлжалланган лойиҳалар мавжуд. Ғоз ва курка
бокиш учун жўжалар 100-250 минг бошгача, ширкат хўжаликлар
фермалари учун эса 30 минг бош гача парранда саклаш максадга му-
вофиқдир.
Ҳар бир кишлок хўжалик корхонаси сигари паррандачилик фаб-
рикаларининг ҳам таш килий-хўжалик асослари, уларнинг ўз устав-
ларида акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |