ў с т и р и ш ц ехи .
Ота-оналик галасини тўлдирувчи ёш паррандалар
нинг ўстириш цехининг асосий вазифаси ота-оналик галасидан
чиқарилган ёки пучак қилинаётган товуқларни ўрнини тўлдириш
учун ёш паррандаларни ўстиришдан иборат. Тухум ва гўшт
йўналишидаги паррандачилик хўжаликларида ота-оналик галасини
тўлдирадиган ёш паррандалар қалин тўшамада ўстирилади. Ёш
жўжаларни ўстиришда хоналар дезинфекция килиниб, ер юзасига 2-
4 см қалинликда сўндирилган оҳак тўшалиб устидан оз-оздан
тўш ама тўшалиб борилади. Галани тўлдирадиган ёки жўжаларни
ўстиришда ёруғлик 10 люкс ёки хонанинг 1м2 юзасига тўгри келади
ган ёруглик 4-4,5 ватгга, хавонинг алмашинув даражаси куз ва киш
ойларида тирик вазиннинг 1кг хисобига 1 соатда 2-3 м3, бахор ва ёз
ойларида эса 3-5 м 3 хаво бериб турилади. Ёруглик даври 1-10 кунли-
301
гида 24 соатни таш кил этиб, 11 -140 кунлигида ёруглик даври кунига
1-1,5 дақиқага камайтирилиб борилади. Хавонинг харорати 1-10
кунлигида 22-28°С ни, 30 кунлигидан кейин харорат 18 °С ни, на
млик 60-70 % бўлиши максадга мувофиқдир.
Б ройлер гуш т и е т и ш т и р и ш цехи. Бройлер гўшти етиш ти
риш цехининг асосий вазифаси тухум йўналишидаги жўжалар ва ис-
тикболли кросс, линияларга мансуб бўлган ёш жўжаларни қисқа
муддатлар ичида юкори тирик вазнга етказиш ва озика сарфини ка-
майтирган хамда сифатли, арзон парранда гўшти ишлаб чикаришдан
иборат. Бройлер гўшти етиштириш цехида бройлер жўжалари асо
сан ерда ва катакли батареяларда ўстирилади. Оддатда меъёрий
кўрсаткичлар асосида хонанинг 1м2 юзасига тўғри келадиган брой-
лерларнинг бош сони, ерда сақлаганда 18 бошни, катакда асралганда
эса 30-45 бошни таш кил этиб, уларни ўстириш муддати ерда
сақланганда 9 хафтани, катакда асралганда эса 8 хафтани таш кил
этади. Бройлерлар бош сонини сакланиши ерда асралганида 95-97
фоизни, катакда асралганда эса 95-98 фоизни таш кил этиб, уларнинг
тирик вазни ўстириш охиридаги ерда асралганда 1,5-1,6 кг ни, ка
такларда асралганда эса 1,4-1,6 кг ни, тирик вазннинг 1 кг ўсиши
учун сарфланадиган озика микдори ердан асралган 2,9 кг ни, катакда
асралганда эса 2,7 кг ни таш кил этади. Бройлер гўштини етиш ти
ришда хар бир гуруҳни ўстириш оралигидаги вакт 2 хафтани таш кил
этиши керак. Бройлер гўштини етиштириш цехида одатда хавонинг
харорати 12-18 °Сни, нисбий намлик 65-70 фоизни таш кил этиши
керак. Одатда бройлер жўжалари ёшининг ортиши билан 1 кг ўсиши
учун сарфланадиган озиқа миқдори ортиб боради. Ўстириш муддати
5 ҳафта бўлганда тирик вазннинг ўсиши учун сарфланадиган озика
микдори 1,77 кг, 6 ҳафта бўлганда 1,89 кг, 7 ҳафта бўлганда 2 кг, 8
ҳафта бўлганда 2,1 кг, 9 ҳафта бўлганда 2,21 кг, 10 ҳафта
ўстирилганда 2,32 кг таш кил этади.
Б р ойлер ж ўж аларини сўй и ш цехи. Сўйиш цехининг асосий
вазифаси гўш т учун ўстирилган бройлер жўжаларни сўйиш ва ним-
таларни ички органлардан тозалаш дан иборат. Сўйиш цехи парран-
далар махсус ускуналар ёрдамида сўйилади ва қонсизлантирилади.
Ш ундан кейин консизлантирилган парранда нимталари 60-65°С
ҳароратда 1 минут сақлаб турилади. Махсус аппарат ёрдамида пат-
дан тозаланади ва тозалаш бўлимида ички органлари тозалаб юви-
либ тайёрлаш цехига ўтказилади.
Тухум
й ўн а лиш идаги
т овуклар
галаси
цехи.
Тухум
йўналишидаги товуклар галаси цехининг асосий вазифаси ис-
теъмоли учун тухум ишлаб
чикариш дан иборатдир.
Тухум
йўналишидаги паррандачилик корхоналарининг саноат галаси цехи,
хўжаликнинг асосини ташкил этиб, галадаги товукларнинг ўртача
бош сони корхона ишлаб чикариш кувватини белгилайди. Саноат
галасидаги товуклар «КБМ-2», «КРМ-2» русумли катакларда асра-
лади. Тухум етиштириш максадида тухум йўналишидаги жўжалар
150 кунлигидан бошлаб саноат галасида фойдаланилади. Саноат га
ласида тухум берувчи товуқлардан 17 ойлик ёшгача интенсив фой
даланилади. Саноат галасида товукларнинг ўртача бош сони, ойлик
ўртача тухумдорлиги, жами ишлаб чикарилган тухум миқдори каби
кўрсаткичлар
асосий
кўрсаткичлар
хисобланади.
Тухум
йўналишидаги товукларнинг саноат
галаси
цехида хавонинг
харорати ўртача 12-18 °С, намлик 65-75 %, хавонинг харакат тезлиги
0,2 м/сек, атмосфера ҳавоси таркибида заҳарли газлар микдори 0,2
мг/литр бўлиш керак. Саноат галасида тухум етиштириш жараёнида
минг дона тухум ишлаб чикариш учун сарфланадиган озика
микдори ўртача 18-20 кг ни ташкил этиши яхши натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |