Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Ч ўчқачиликда такрор ишлаб чикариш ни ташкил этиш



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

20.2. Ч ўчқачиликда такрор ишлаб чикариш ни ташкил этиш
Чўчқачиликда подани такрор ишлаб чикаришни тўгри йўлга 
қўйиш нинг асосий шарт-шароитларига қуйидагилар киради:
- асосий она чўчқалар подаси таркиб топишини тўғри йўлга 
қўйиш максадида, уларнинг яроксизликка чиқарилганлари ўрнини, 
текш ирилувчи она чўчқалар хисобига тўлдириш;
- пода таркибида асосий она чўчқалар билан текширилувчи 
урғочи чўчқалар нисбатини тўғри белгилаш;
- она чўчқалардан жадал фойдаланишни максадга мувофиқ 
даражада давом этгириш ни ташкил этиш;
- она чўчқалар ва текширишдаги урғочи чўчқаларни ўз вактида 
уруғлантириш ва болалатиш ишларини тўғри режалаштиришни 
ташкил этиш ва амалга ошириш;
- подадаги чўчқалар зотини яхшилаш ва махсулдорлигини 
кўпайтириш максадида наслчилик ишларини олиб бориш;
- чўчқаларнинг 
имконият даражасидаги 
махсулдорлигини 
юзага чикарилиш ини таъминловчи озиклантириш ва асраш-сақлаш 
ш ароитларини мунтазам яхшилаб бориш.


Подада такрор ишлаб чикаришни ташкил этишнинг энг асосий 
зоотехникавий тадбирларидан бири она чўчкалардан тўғри фойда- 
ланишдир. Ш унинг учун подани таш кил этишда асосий она 
чўчқалар сифатида энг соғлом, кўп наел берадиган чўчқалардан 
фойдаланилади.
Подани такрор ишлаб чикариш режасини тузишда режалашти- 
риладиган йил учун хужалик ишлаб чиқаришига яроқсиз сифатида 
пучакка чикариладиган чўчқалар сони ва бу чўчқаларнинг ўрнини 
тўлдириш масалалари аниқ ёритилиши керак.
Зоотехника коидаларига кўра она чўчқалардан фойдаланишнинг 
ўртача муддати 3-4 йилни ташкил этади. Ана шу давр ичида она 
чўчқаларнинг пуштдорлиги ўсиб боради, бу муддат ўтгач, уларнинг 
бир марта тугиш ида берадиган болалар сони камаяди. Илгор 
хўжаликлар тажрибаси ва илмий-тадқиқот институтларининг куза- 
тишларига кўра она чўчқалар 3-8-марта тугиш ида кўп бола беради. 
Тўрт йил мобайнида ургочи чўчқалардан 7-8 марта бола олиш мум­
кин. Бу хрлда хар йили хўжаликда 25-30 % асосий она чўчқалар 
қарилиги, пуштдорлигининг пасайганлиги учун пучак қилиб тури­
лади. Кари она чўчқаларни ўз вактида ҳисобдан чиқариб, подани 
махсулдор чўчқалар билан янгилаш учун ёш чўчқаларни яхш и си­
наш керак. Ш у хисобдан подада ёш текширилувчи чўчқалар сони 
тахминан икки баробар кўп бўлиши лозим. Лекин подадаги асосий 
ва синалаётган чўчқалар кандай нисбатда бўлиши хўжаликларнинг 
таш килий-иктисодий шароитига караб белгиланади.
Чўчқачиликда пода харакатининг иккинчи таъсирчан омили 
чўчқаларни 
биринчи 
уруглантириш 
муддатидир. 
Бу 
муддат 
чўчқаларнинг соғлигига ва уларнинг вазнига боглик бўлади. Бунинг 
учун 11-12 ойлик эркак чўчқаларнинг (кочирувчи) тирик вазни 160- 
180 кг, жадал технологияда 10-11 ойлик эркак чўчқаларнинг тирик
п п ^ т г т г 1 * 5 Л 1 С П Г - -
............................
Т Т ----------------------------- - Ч----------------
л
w
* W W а 
w 4Ч.Х 
l i u w a Ш Л Ш \ AJ' / l V O I i l l A J i a ^ n ^ a
l \ J
лик синалаётган ёш чўчқаларнинг тирик вазни 120-130 кг, жадал 
технологияда эса 8-9 ойлик ёш чўчқаларнинг тирик вазни 110-120 кг 
бўлиши керак.
Подани таъмирлаш учун энг яхши эркак чўчқа ва она чўчқадан 
олинган чўчқа болалари 2 ойлик ёшида танлаб олинади. Ҳар 100 
бош она чўчқадан болалаганидан кейин алмаштириш учун 120 бош 
подани қайта тўлдирувчи чўчқа боласи олиб қолинади. Уларнинг 
ярмиси уруглантирилгунча пучак килинади. Колган қисмининг яр- 
миси эса биринчи марта болалагандан кейин пучак килинади.


Чўчқалар подасидан жадал фойдаланиш омилларидан бири по­
дадаги эркак (кочирувчи) чўчқаларни тўғри танлаш, уларни 
махсулдорлигини хисобга олган холда ишлатишдир. Подада 2-3 
ёш ли эркак чўчқалар - 25-30 %, 3-4 ёшлилари - 20 %, 4-5- ёшлилари 
20 % ва 5 ёшдан катталари - 25-30 % бўлиши тавсия этилади. 
Х ўж аликда сунъий уруғлантириш кўлланилганда поданинг 0,5-1,0 
%, қўлда уруғлантириш қўлланилганда 2-3 % наслли эркак 
чўчқалардан таркиб топади.
Хўж аликларда бажариладиган наслчилик ишини яхши ташкил 
килиш чўчқачилик махсулотларини кўпайтиришнинг асосий омили- 
дир. Тажрибалар кўрсатишича, наслдор гуруҳга 1-2 марта болала- 
тиш оркали наслининг сифати бўйича синовдан ўтган, асосан тоза 
зотли ургочи чўчқаларнинг 30-35 % и ажратиладн.
Х ар бир подадаги эркак чўчқаларнинг умумий подага нисбати 
ва бош сони аниқлангандан кейин эркак чўчқаларнинг ёши бўйича 
она чўчқаларни кочириш меъёрини хам белгилаш мумкин.
Бир ёш гача бўлган наслдор эркак чўчқаларга 10-15 бош она 
чўчқа бириктирилади, икки ёшдаги эркак чўчқаларга 20-25 бош, уч 
ва ундан катга ёшдаги эркак чўчқаларга 35-40 бош она чўчқа бирик­
тирилади. Хўжаликда чўчқаларни сунъий кочириш учун кулай ша- 
роит бўлса, бир бош эркак чўчқанинг уруги билан 100 бошдан 500 
бош гача она чўчқаларни уруглантириш мумкин.
Чўчқа подаларининг иктисодий жихатдан асосланган таркиби 
чўчқачилик тармоғида ишлаб чикаришнинг энг афзал шаклини 
таъминлаш и лозим.
Хўжаликнинг ишлаб чикариш йўналишига кўра улардаги пода­
нинг наъмунавий таркиби қуйидагича бўлиши максадга мувофиқ.
22-жадвал

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish