1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари 
Ёзув ҳақида янги маълумотлар 
Дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг 
деворларига турли тасвирлар тушириш сўнгги палеолит даврига оиддир 


(Испаниядаги Алтамир ғори). Ўрта Осиёда унгурлар ва қоятошларга 
ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. Неолит даврига келиб бу 
санъат янги асосда ривожланиш босқичига ўтади. Калтаминор, Ҳисор, 
айниқса Жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг 
намуналари топилган. Ўтмиш тарихимизнинг хилма-хил ёдгорликлари 
орасида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва Ўрта Осиёнинг тоғлик туманларида 
кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хилдир. Бир 
хиллари бўёқ (охра) билан, иккинчи хиллари эса-уриб-ўйиб ишқалаш, чизиш 
усули билан ишланган расмлар (петроглифлар) кенг тарқалган. 
Ўлкамиздаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, 
Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой кабилар бўлиб, улар 
юздан зиёддир. Мазкур жойлардаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва 
ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар 
буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайронлар 
кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ёй, қопқон каби нарсалар ҳам кўпчиликни 
ташкил этади. Мавжуд қоятош расмлари мазмунан бой ва манзараси 
жиҳатдан хилма-хилдир. Унда одамлар, ов, йиртқич ҳайвонлар тўқнашувлари 
манзаралари тасвирланган. 
Республикамиздаги энг қадимги расмлар Зараутсойда бўлиб 
(Сурхондарё), бу расмлар мезолит-неолит, яъни, мил.авв. VIII-IV минг 
йилликларга оиддир. Қоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов, 
меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин.
Тошкент воҳаси қоятош тасвирлари Ғарбий Тяншандаги энг кўп 
тарқалган қадимги санъат тури ҳисобланади. Бу ҳудуд бундай тарихий 
ёдгорликларга жуда бой бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг сони 10 мингдан 
ошади. Улар мавзуларининг турли-тманлиги, юқори бадиий даражаси, 
манзараларининг оригиналлиги ва ажойиблиги билан ажралиб туради.
Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига қараганда бронзанинг ватани Кичик 
Осиё ва Месопотамия бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия, Кичик Осиё ва 
Эроннинг жануби-ғарбида мил авв. III-II минг йилликнинг бошларида 
ривожланган жамият кенг равнақ топади. Ўрта Осиёда бронза даври мил. авв. 
III минг йилликдан I минг йилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига 
олади.
Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида асосан чорвачилик ва 
деҳқончилик 
билан 
шуғулланган 
қабилаларнинг 
моддий-маданий 
ёдгорликлари Хоразмда 50 дан зиёд очилган бўлиб Тозабоғёб маданияти 
номи билан машҳурдир. 
Тозабоғёб маданиятига оид маконларнинг 
айримларидан қадимий мозорлар (Кўкча), кўпчилигидан эса ярим ертўла 
шаклидаги уй-жой қолдиқлари очилган. Улардан зеб-зийнатлар, ҳайвон 
суяклари, сопол идишлар, тошдан ва бронзадан ишланган қуролар топилган. 
Тозабоғёб сопол идишлари асосан қўлда ишланган. Хоразмдаги сўнгги 
бронза даврига оид ёдгорликлар Амиробод маданияти номи билан машҳур 
бўлиб мил. авв. IХ-VIII асрларга оиддир. Бу маданият соҳиблари Тозабоғёб 
маданияти хусусиятларини сақлаб, ярим ертўла турар-жой, суғориш 
иншоотлари излари ва қўлда ясалган сопол идишлар билан изоҳланади. 


Қуйи Зарафшоннинг бронза даври ёдгорликлари Замонбобо маданияти 
номи билан аталади. Замонбоболиклар чайласимон кулбаларда истиқомат 
қилиб деҳқончилик ва хонаки чорвачилик билан шуғулланганлар. Топилган 
кўплаб меҳнат қуроллари, бошоқли ўсимликлар қолдиқлари ва ҳайвонлар 
суяклари шундан далолат беради. Шунингдек, замонбоболиклар жамоасида 
ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари, хусусан, кулолчилик, бронзани 
эритиб ундан ҳар хил ашёлар ясаш, айниқса тошни ишлаш техникаси анча 
ривожланган. 
Ўзбекистоннинг жанубидаги бронза даври ёдгорликлари қадимги 
суғориш ҳудудлари - Улонбулоқсой, Шеробод, Бандихон ва Миршодида 
топиб текширилган. Улар Сополли маданияти номи билан машҳурдир. Мил. 
авв. II минг йилликнинг боши ва ўрталарига оид Сополлитепа аҳолисининг 
хўжалиги деҳқончилик ва уй чорвачилигига асосланган. Шунингдек, дарё 
тошларидан ва қумтошдан ишланган ёрғучоқлар ва ҳовончалар ҳам кўплаб 
учрайди. Бу топилмаларнинг барчаси Сополлитепада деҳқончилик анча 
ривожланганидан далолат беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Сополлитепа 
ҳозирча Ўзбекистондаги дастлабки энг қадимги деҳқончилик қишлоғидир. 
Амударёнинг ўнг қирғоғида шаклланган Сополлитепа – бронза 
давридаги дарёдан кечув йўлини ҳимоя қилувчи мустаҳкам олдинги 
истеҳком (форпост) сифатида пайдо бўлган. Кейинчалик ўтроқ деҳқончилик 
жамоалари шимолий чегараларининг кенгайиши муносабати билан 
Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди ва бўшаб 
қолади. Асосий марказ вазифаси эса, тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги 
мустаҳкам қалъа сифатида пайдо бўлган Жарқўтонга ўтади. 
Мил.авв. II минг йилликнинг ўрталарига келиб Жарқўтон ўша 
ҳудудлардаги деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли қабилалари 
уюшмаларининг мустаҳкам истеҳкомига айланади. Айнан мана шу истеҳком 
орқали Ҳисор тоғ олди воҳалари ва жанубий Тожикистоннинг ғарбий 
ҳудудларига шимолдаги аҳолининг кўчишлари бўлиб ўтади. 
Ўзбекистон ҳудудида чорвадор қабилаларга мансуб бронза даври 
қабристони Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган. 
Қуйи Қашқадарёдаги Гужайли қабристонидан чорвачилик ва 
деҳқончилик қабилаларига тегишли бўлган ашёлар, Фарғона водийси 
Янгиариқ ҳудудидан деҳқончилик буюмлари ва деҳқончилик билан боғлиқ 
қоятош суратлар, Чустдан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка оид буюмлар 
кўплаб топилган. 
Ўрта Осиё ҳудудларида ёзув яқин кунларга қадар мил.авв. V-IV 
асрларда пайдо бўлган деб келинар эди. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар 
бошқачароқ хулосалар бермоқда. Хусусан, 2000 йилда Жанубий 
Туркманистондаги Гонуртепа қўҳна шаҳрида очилган қабрларнинг биридан 
мил.авв. III минг йилликка оид ўйма сопол муҳр топилди. Унда миххат 
ёзувлар бор эди. Жанубий Туркманистон қадимиятининг билимдони В. 
Сарианиди ва америкалик мутахассис Т. Шарлачларнинг фикрича, бу 
хилдаги муҳрлар фақат подшо атрофидаги, подшо саройига яқин шахсларга 
тегишли бўлиши мумкин. Месопотамиядаги Саргон муҳрларини (мил.авв. 


2250-2200 йй.) эслатувчи Гонуртепа муҳри маҳаллий хом ашёдан 
тайёрланган бўлиб, ундаги миххат ёзувлар «Лукакс хўжалик ва қуллар 
ҳукмдори», деб ўқилди. Ушбу ёзув бу ердаги бронза давридаёқ якка ҳукмдор 
бошқаруви ва Месопотамия билан ўзаро алоқалардан далолат беради. 
Шунингдек, сўнгги археологик маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 
жанубидан ҳам пиктографик белги-ёзувлар топилган. Тадқиқотчи Ш. 
Шайдуллаевнинг фикрича, Жарқўтон ёдгорлигидан сополларга битилган 47 
та белгидан иборат ёзувнинг топилиши аждодларимизнинг бронза даврида 
пиктографик ёзувни яратгани ва ўз фикрини турли белгиларда 
ифодалаганини кўрсатади. Шунингдек, Шерободдаги Ғоз қишлоғи ёнидаги 
илк темир асрига оид ёдгорликдан тош ўғир (кели) топилган бўлиб, унинг 
сиртида умумий сони 14 та бўлган пикторафик белги-ёзув мавжуд. Ш. 
Шайдуллаев бу белгини Миср иероглификаси билан солиштириб улардан 
бири «ҳақиқат», яна бири эса дунёнинг айланиши, яъни, «чархпалак» деб 
ўқилиши мумкинлигини тахмин қилади. Хуллас, бронза даври ва унинг 
охирларига келиб ўлкамиз ҳудудларида ёзув пайдо бўлганлиги илмий 
асосланмоқда ҳамда кейинги тадқиқотлар бу масалага янада ойдинлик 
киритиши шубҳасиздир.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish