1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Дастлабки давлатлар 
Бронза даврига келиб аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида катта 
ўзгаришлар содир бўлди. Хусусан, қадимги аҳоли ишлаб чиқаришнинг 
маълум бир соҳаларига - деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликка 
ихтисослашиб борди. Бу жараён ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва 
уларнинг бир ерга тўпланиши учун замин яратди. 
Қадимги хўжаликларнинг ихтисослашуви, суғорма деҳқончиликнинг 
ривожланиши, металлнинг ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ва ёйилиши, 
ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожланиши, ўзаро айирбошлаш 
ва савдо-сотиқнинг тараққий этиши натижасида жамият ҳаётида ижтимоий-
иқтисодий юксалиш кузатиладики, бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий 
пойдевори ҳисобланади. Аҳмонийларгача бўлган даврда баъзи бир воҳалар, 
асосий ўтроқ аҳоли жойлашуви ўлкалари эди. Уларнинг ҳудудларида 
қишлоқлар, суғориш иншоотлари, ўзлаштирилган ер майдонлари бор эди. 
Бир қанча шунга ўхшаш, дарёлар воҳаларида жойлашган ва умумий аҳоли 
жойлашув ҳудудлари билан боғлиқ бўлган ерлар Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм 
каби тарихий вилоятларни ташкил этган. 
“Катта Хоразм” (Авесто тилида Хваризам, қадимги форс тилида 
Хваразмиш, қадимги юнон тилида Хорасмия) давлатининг ҳудудий 
жойлашуви ва пайдо бўлган даври масалалари анча мунозарали мавзу. 
Археологик тадқиқотлар айрим ҳолларда ёзма манбалар маълумотларини 
тасдиқламайди. Мил. авв. IХ-VIII асрлар Хоразм маданияти Амиробод номи 
билан машҳурдир. Бу маданиятнинг меъморчилик ёдгорликлари асосан чайла 
ва ярим ертўлалардан иборат бўлиб мустаҳкам турар жойлар учрамайди. 
Хоразмдаги деҳқончиликнинг ривожидан дарак берувчи йирик суғориш 
иншоотлари, мустаҳкам мудофаага эга бўлган турар жойлар (Кўзалиқир, 
Динғалжа) мил. авв VI-V асрларга оиддир. 
Мил. авв. VII асрнинг охири - VI асрда Хоразмда қурилиш ва 
ҳунармандчилик анча ривожланган. Тадқиқотлар натижасида бу ҳудудлардан 
бронза ва темирдан ясалган меҳнат ҳамда ҳарбий қуроллар, сопол урчуқлар, 
бронза игна, бигизлар, сопол идишлар топилган. Бу топилмалар қўшни 
Марғиёна, Бақтрия ва Сўғдиёна топилмаларига ўхшаб кетади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиёдаги илк давлат 
уюшмаларидан бири Қадимги Бақтрия давлатидир. Бақтрияликларнинг юрти 
Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимоли-шарқи, Тожикистоннинг жанубий 
ҳудудларида жойлашиб, турли ёзма манбаларда Бахди, Бақтриш, Бақтриёна, 
Бақтрия, Бахли, Бахлика деб тилга олинган. 
Бронза давридаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш (Сополли, 
Жарқўтон, Олтинтепа ва б.) кейинги даврларда янада жадаллик билан 


ривожланади. Натижада мил. авв. IХ-VIII асрларда Бақтрия ҳудудида ҳарбий 
аҳамиятга эга бўлган сиёсий бирлашмалар ташкил топади. Мил. авв. VIII-VII 
асрларга келиб Қадимги Бақтрия давлати Шарқдаги кучли давлатлардан 
бирига айланади. Ушбу жараённи археологик ва ёзма манбалар 
маълумотлари ҳам тўла тасдиқлайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрларига 
қараганда, бу давр Бақтрия таркибига Марғиёна ва Сўғдиёна ҳам (тарихий-
маданий бирлик сифатида) кирган бўлиши мумкин. 
Турли манбалардаги Сўғда, Сўғуда, Сўғдиёна номлари билан машҳур 
бўлган қадимги тарихий-маданий ўлка ҳозирги Зарафшон ва Қашқадарё 
воҳаларини ўз ичига олган. Илк темир даври Сўғдиёна ҳудудларида 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш жараёнларини кузатиш 
мумкин. Бу ривожланиш жараёни мил.авв. IХ-V асрларга оид кўп сонли 
манзилгоҳлар ва кўҳна шаҳар харобаларидаги турли-туман топилмалар ва 
меъморчилик тузилиш билан изоҳланади. 
Илк давлатчиликнинг энг асосий белгиларидан бўлган кўҳна шаҳар 
харобалари Сўғдиёнадан тўртта (Ерқўрғон, Афросиёб, Узунқир, Кўктепа) 
топиб ўрганилган бўлиб, улар ҳозирча Ўзбекистондаги энг қадимги 
ривожланган шаҳар маданиятини ўзида акс эттиради. 
Ўзбек халқи ва унинг аждодлари илк давлатчилиги тараққиёти ўтроқ 
деҳқончилик хўжалиги ва қадимги шаҳарлар тарихи билан узвий боғлиқ 
бўлган. Илк давлатлар ташкил бўлишида, жамият ривожланишининг ички 
қонуниятларидан ташқари ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг юқори 
даражаси- ҳунармандчилик, алмашинув ва савдонинг кучайиб бориши, 
сиёсий қарама-қаршиликлар ва ҳарбий тўқнашувлар ҳам таъсир қилган. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish