1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиё



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиё
Тош асрининг кейинги ривожланиш даври фанда мезолит (ўрта тош) 
асри деб қабул қилинган. Ўрта Осиёда мезолит даври нисбий тарзда мил. авв. 
12-7 минг йилликлар деб қабул қилинган. Мезолит-одамларнинг ер юзи 
бўйлаб кенг тарқалиш даври бўлиб, улар шимол томонга ҳам, Помир каби 
баланд тоғли ҳудудларга ҳам тарқала бошлайдилар. Каспий бўйларидан 
Тяншан -Помиргача, Марказий Қозоғистондан Копеттоғ этакларигача бўлган 
ҳудудлардан мезолит даври ёдгорликларининг намуналари топиб ўрганилган. 
Мачай (Сурхондарё), Обишир (Фарғона водийси), Марказий Фарғона, 
Бўзсув, Қўшилиш (Тошкент), Айдабол, Жайронқудуқ (Устюрт), Ошхона, 
Чилчорчашма (Тожикистон), Дарайи шўр (Вахш воҳаси) кабилар шулар 
жумласидандир. 
Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликнинг яна шимолга 
томон силжиши натижасида иқлим барқарорлашиб ҳозирги даврдагига анча 
ўхшаб қолган эди. Бунинг натижасида Ўрта Осиё ҳайвонот олами ва 
ўсимликлар дунёсида анча ўзгаришлар содир бўлди. 
Бу даврга келиб кишилар нисбатан нозикроқ қуроллар тайёрлашни 
ўзлаштира бошладилар. Хусусан, жанубий ўлкаларда, шунингдек, Ўрта 
Осиёда турли геометрик шаклдаги майда қуролчалар-микролитлар пайдо 
бўлиб улар учун суяк ва ёғоч дастачалардан қадама сифатида фойдаланилган. 
Ундан ташқари бу даврда инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб 
мослама - ўқ-ёйни кашф этди. Натижада чопқир, кичик туёқли ҳайвонлар ва 
паррандаларни ов қилиш имконияти пайдо бўлди. 
Бу даврнинг энг катта ютуқларидан яна бири ёввойи ҳайвонлар – ит, 
қўй, эчки кабиларнинг қўлга ўргатила бошланиб, хонакилаштирилишидир. 
Мезолит даврининг машҳур ёдгорликларидан бири Сурхон воҳасидаги 
Мачай (Бойсун) ғор маконидир. Дарё сатҳидан 70 метрча баландликда 
жойлашган бу макон кўп қатламли бўлиб, ушбу қатламлардан кўплаб суяк ва 


асосан тош қуроллар (жами 900га яқин) топилган. Суяк қуроллар бигиз, игна, 
сўзан кабилардан иборат бўлса, тош қуроллар -пичоқлар, аррасимон 
қуроллар, кесгичлар, ушатгич тошлар, найза ва ўқ учлари кабилардир. Бу 
қуролларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлса ҳам Жанубий Қозоғистон ва 
Яқин Шарқдаги мезолит ёдгорликларидан топилган тош қуролларга ўхшаб 
кетади. 
Ўзбекистоннинг жанубидаги яна бир мезолит даври ёдгорлиги 
Айритом макони бўлиб, у Термиздан 18 км узоқликда жойлашган. Ушбу 
ёдгорликнинг кўп қаватли маданий қатламларидан тош пармалагичлар, 
нуклеуслар, тош учриндилар, ўқ учлари кабилар топиб ўрганилган. 
Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор-маконидан тош 
қуроллар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари топилган. Шунингдек, 
топилмалар орасида ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган ва синдирилган 
суяклари, балиқ тутишда ишлатиладиган қадоқ тошлар ҳам бор. Топилган 
ашёларга асосланиб обиширликлар балиқчилик, овчилик ва термачилик 
билан шуғулланган дейишимиз мумкин. 
Кейинги 30-35 йил ичида Марказий Фарғона ҳудудларидан Шўркўл, 
Аччиқкўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбар, Тойпоқкўл каби 80га яқин мезолит 
даври ёдгорликлари аниқланди. Уларнинг кўпчилиги кўл ёқаларидан 
топилган бўлиб афтидан бу жойлар мезолит даври кишиларининг яшашлари 
учун кўпгина қулайликларга эга бўлган.
Тошкентнинг ғарбида, қадимги Бўзсув анҳори соҳилидан Қўшилиш 
мезолит макони топиб тадқиқ этилган. Ушбу макондан чақмоқтошдан 
ишланган нуклеуслар, майда парракчилар, учриндилар, қирғичлар, ҳар хил 
шаклдаги қуроллар, тош пичоқлар, силлиқланган тош қуроллар топилган. Бу 
ердаги тош қуролларнинг деярли барчаси геометрик шаклда ишланган. 
Қўшилиш макони топилмалари мил.авв.XI-X минг йилликларга оид бўлиб, 
бу ерда яшаган қадимги қабилалар овчилик ва термачилик билан 
шуғулланганлар. 
Ўрта Осиё тарихида неолит даврининг (янги тош асри) юқори чегараси 
мил.авв.VI-қуйи чегараси IV-III минг йилликлар билан белгиланади. Бу давр 
Ўрта Осиёда учта: Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларининг 
ривожланиши билан изоҳланади. Неолит даври қабилалари аксарият 
ҳолларда дарё соҳиллари ва тармоқлари ёқасида, кўл бўйларида яшаб, табиий 
имкониятлардан келиб чиққан ҳолда балиқчилик ва овчилик ёки 
деҳқончилик ва чорвачилик, айни вақтда қисман ҳунармандчилик билан 
шуғулланганлар.
Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларидан-шимолдаги Устюртдан, Марказий 
ва Жанубий Қозиғистондан, Қизилқум ва Қорақумдан, Қашқадарё ва 
Зарафшон воҳалари, Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсидан кўплаб неолит 
даври маконлари очилган. Хусусан, неолит даври Марказий Фарғона 
маданияти фанда Ўрта Осиёда тўртинчи неолит даври маданияти деб 
киритилган.
Неолит даврида қадимги аждодларимиз лойдан идишлар ясаб уларни 
оловда пишириш йўли билан кулолчиликка асос солдилар. Шунингдек, ип 


йигириш асосида тўқимачиликни кашф этдилар. Одамлар ёғоч ва қамишдан 
қайиқ ясаб (қайиқсозлик) сувда сузишни ҳам ўзлаштирдилар. Хуллас, неолит 
даври ютуқларга бой бўлиб, ўзидан илгариги даврларга нисбатан юксак 
ривожланиш даври бўлди. 
Тадқиқотлар натижаларига қараганда тош ва бронза даврлари ўртасида 
мис-тош (энеолит) даври бўлганлиги аниқланган. Бу давр металл 
қуролларнинг барчаси бронзадан қилинмай соф мисдан ясалганлиги маълум. 
Ўрта Осиёда энеолит даври нисбий тарзда мил. авв. IV минг йилликнинг 
охири-III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис 
ўзининг кимёвий хоссалари (тез эрувчанлик, эгилувчанлик) туфайли хўжалик 
ҳаётда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар 
асосий ўринда бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис-тош асри деб 
юритилади. 
Энеолит даврига оид муҳим ёдгорликлар Жанубий Туркманистондаги 
Анов ва Номозгоҳтепа ҳудудларида аниқланган. Бу ердаги уй-жойлар хом 
ғиштдан қурилган. Моддий топилмалар орасида мис қуроллар тош 
қуролларга нисбатан камчиликни ташкил этади. Шунингдек, бу маконлардан 
топилган 
гулдор 
сопол 
буюмлар 
кулолчиликнинг 
ҳам 
анча 
ривожланганлигидан далолат беради. Сирти қора бўёқда геометрик чизиқлар 
ва ҳайвон ёки қуш расмлари билан безатилган бу топилмалар мил.авв. IV 
минг йилликка оиддир. 
Ўзбекистон ҳудудларида энеолит даври ёдгорликлари ҳозирча яхши 
ўрганилмаган. Мил. авв. IV-III минг йиллик бошларида Амударё ва 
Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қуроллари, сопол 
идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалаган. Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқ 
даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк 
чорвачилик хўжаликлари ривожланади. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, 
Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо қабристонининг энг пастки қатламлари 
энеолит даврига оиддир. Бу ёдгорликлардан сўнгги Калтаминор 
топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлаклари ва чақмоқтош билан бирга 
мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилган. 
Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда жойлашган 
Саразм қишлоғи харобаси энеолит даври деҳқончилик қабилаларининг Ўрта 
Осиёни шимоли-шарқига ёйилганидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик 
аҳолисининг деҳқончилик чегараларини ҳам кўрсатади. Умумий майдони 90 
гектар бўлган Саразм қишлоғи харобаларининг моддий топилмаларида 
Жанубий Туркманистон, Жанубий Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон 
маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор. Улар энеолит даври қабилалари 
ўртасидаги кенг маданий ва иқтисодий алоқалардан далолат беради. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish