Витамин РР (никотин кислота)
Қон таркибидаги холестериннинг мувозанатда, меъда фаолияти
яхшиланишида, марказий нерв системасининг функцияси нормал кечишида,
овқат маҳсулотлари сўрилишида ва ҳазм қилинишида, жигар яхши ишлашда у
фаол иштирок этади.
Витамин РР чидамли бўлиб, юқори ҳароратда кислород ва қуёш нури
таъсирида ўзгармайди, узоқ муддатга сақланганда, овқат тайёрлаганда ҳа ўз
қийматини ва ўз миқдорини йўқотмайди.
Шунга қарамай баъзи ҳолларда кундалик овқат рациони нотўғри
тузилганда ва овқат режимига риоя қилинмаганда ушбу витамин етишмаслиги
кузатилади.
Организмда Витамин РР етишмаганда иштаҳани пасайиши, ҳолсизлик тез
чарчаш, хотирани сусайиши қайд этилади. Агар у одамда узоқ вақт етишмаса
пеллагра (оғри касалик) юзага келади.
РР витаминига суткалик эҳтиёжи-18-25 мг.
100 г маҳсулот таркибида РР витамини миқдори: (мг) мол гўштида-3,3;
бузоқ гўштида-0,2; қўй гўштида-4,5; балиқда-2,2; тухумда-0,2; парранда
гўштида-2; гречкада-4,2; нўхатда-2,3; фасолда-2; хамиртурушда-28-40.
Озиқ-овқат маҳсулотларига пазандачилик ишлови берилганда
витаминларни сақлаш.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва пазандачилик ишлови берилганда
қуйидаги шартларга амал қилиш зарур:
1.
Маҳсулотларни салқин ва қоронғу жойда сақланг;
2.
Озиқ-овқат маҳсулотларини бутун ҳолда ёки катта бўлакли ҳолда
ювинг, сўнгра овқатга солиш олдидан тўғранг, уларни узоқ вақт сувда
сақламанг;
3.
Дуккакли дон ёки ёрмаларни ивитилган сувни тўкманг, балки уларни
қайнатишда фойдаланинг;
4.
Сабзавот ва меваларни қайнатиб пишириш учун ўларни қайноқ сувга
солинг;
5.
Маҳсулотларни иссиқ ишлови бериш вақтига қатъий амал қилиш
зарур, пишиб эзилиб ёки куйиб кетмасин;
6.
Маҳсулотларга иссиқлик ишлови беришда идиш қопқоғини ёпиб
пишириш керак;
7.
Маҳсулотни пиширишда иложи борича камроқ аралаштириш керак;
8.
Маҳсулотларни пиширишда иложи борича камроқ иссиқлик ишлов
бериш усулларини қўллаш зарур, сабзавот ва картошкани пўсти билан
ёки катта бўлакли ҳолда ҳолда пишириш фойдалироқ;
9.
Тўғралган ёки қириб тайёрланган сабзавотларни фақат дастурхонга
тортиш олдидан аралаштириб, майонезга, қаймоққа ёки ўсимлик
мойига қориш керак;
10.
Тузланган сабзавотларни устига оғри юк бостириб сақлаш зарур,
намокабга ботиб туриш керак. Тузланган карамни ювиш мумкин эмас,
бунда унинг таркибидаги 50% гача С витамини йўқолади;
11.
Сабзавотли иссиқ таомларни 1 соатгача қолдирмасдан дастурхонга
тортиш зарур;
12.
Витаминларни
миқдорини
сақлаш
имкониятларидан
бири
маҳсулотларни музлатиб қўйишдир; пиширишдан олдин эса мумкин
қадар тезроқ муздан тушириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |