Овкатланиш физиологияси



Download 461,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/48
Sana22.02.2022
Hajmi461,19 Kb.
#111193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
ovqatlanish fiziologiyasi

I боб. 
 
Озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва истеъмол 
қиймати. 
 
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби-оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал 
моддалар, сув ва витаминлар каби кимёвий моддалардан иборат. 
Бу моддаларнинг ҳар бири ўзига хос физиологик хусусиятга эга. Киши 
нормал ҳаёт кечириши учун бу моддалар организмда муайян миқдорда ва 
нисбатда бўлиши лозим. Булардан биттаси ёки бир нечтаси етишмаслиги 
организмга зарарли таъсир кўрсатади. 
Табиатда организмнинг зарур моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини 
тўла-тўкис таъминлай оладиган ягона бир маҳсмулотни ўзи йўқ. Ҳаёт учун 
зарур бўлган моддалар турли озиқ-овқат маҳсулотларида турлича меъёрда 
бўлади.
Шунинг учун озиқ моддаларнинг организм учун аҳамияти ва уларнинг 
асосий манбаалари ҳақида алоҳида танишиб чиқамиз. 
1.1. Оқсиллар 
Оқсил-юқори молекулали, таркиби азотли, табиий аминокислота 
қолдиқларидан ташкил топган бирикмадир. 
Оқсилсиз ҳаёт йўқ. Одам танасининг бешдан бир қисми оқсиллардан 
иборат. У одамнинг ҳамма аъзоларида ва тўқималарида мавжуд. 
Оқсиллар организмда қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: 
1.
Пластик вазифаси-оқсиллар ҳам организмнинг барча ҳужайралари 
таркибига киради. 
2.
Энергетик вазифаси-кислород иштирокида оксидланиб энергия ҳосил 
қилади. 1 грамм оқсил оксидланиб парчаланганда 4,1 ккал энергия 
ҳосил бўлади. 
3.
Каталитик вазифаси-ферментлар ва гармонлар ҳосил бўлишида 
бевосита иштирок этади. 
4.
Иммунологик 
(ҳимояланиш) 
вазифаси-организмнинг 
юқумли 
касалликлар чиқарувчи микробларга қарши ҳимоя кучини-
иммунитетни ҳосил қилади. 
5.
Гомеостатик вазифаси-қон, тўқима оралиқ ва тўқима ичи 
суюқликларининг коллоид – осмотик босимини таъминлайди. 
6.
Ташувчилик вазифаси-қизил қон таначаларининг (эритроцитлар) 
оқсил моддаси (гомоглобин) ўпкадан кислородни ҳужайраларга, 
ҳужайралардан эса карбонат ангидрид газини ўпкага ташийди. 
7.
Насл 
белгиларини 
ўтқазиш 
вазифаси-насл 
белгиларини 
хусусиятларини авлоддан-авлодга берилишида муҳим аҳамиятга эга. 
Кўриниб турибдики, оқсилларнинг организмда етишмасилиги деярли 
ҳамма органларда ўзига хос ҳар хил ўзгаришлар юзага келишига сабаб 
бўлади. 


Оқиллар аминокислоталардан тузилган.Овқатланиш физиологияси 
фанида маълум бўлган 80 та аминокислотадан асосан 22 таси овқат 
маҳсулотлари оқсиллари таркибига киради. Овқатлар таркибидаги оқсиллар 
овқатнинг ҳазм бўлиши жараёнида аминокислоталарга парчаланиб, сўнг қонга 
сўрилади ва организмда ўзига хос махсус оқсил ҳосил бўлишида иштирок 
этади. 
Аминокислоталарни организмнинг ўсишида ва ривожланишида иштирок 
этишига қараб алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган гуруҳларга 
бўлинади. 
Алмаштириб бўладиган аминокислоталар организмда синтез йўли билан 
ҳосил қилинади. Уларнинг ана шу хусусияти туфайли агар овқат маҳсулотлар 
таркибида бундай аминокислоталар кам бўлса ёки бутунлай бўлмаса, ички 
синтез йўли билан уларни ҳосил қилиш ва шу билан организм эҳтиёжини 
қондириб бориш мумкин. Алмаштириб бўладаган аминокислоталар сони 11 та.
Алмаштириб бўлмадиган аминокислоталарни эса организмда синтез йўли 
билан ҳосил қилиб бўлмайди. Шу туфайли организмнинг бундай 
аминокислоталарга эҳтиёжи ҳар кунлик овқат маҳсулоти билан етарли 
даражада қондириб турилмоғи лозим. 
Алмаштириб бўлмайлиган аминокислоталар сони ҳам 11 та. 

Download 461,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish