Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Шиша кремнезит оловбардош қолипларда шиша бўлаклари, кремнезем 
ва қўшилмалар аралашмасидан олинади. Шиша кремнезит плиталар квадрат 
ва тўғри тўртбурчак шаклларда, қалинлиги 15 ва 20 мм бўлади. Ашёнинг 
силлиқланган юзасига, турли рангларда ва ноёб расмлар туширилади. Ички 
юзаси ғадир-будирлиги билан ажралиб туради. Шиша кремнезит ташқи ва 
ички деворларни, устунларни, полларни қоплаш учун ишлатилади. Ундан 
пардозлаш ишларида, бадиий композициялар тайёрлашда, мустақил бадиий 
асарлар яратишда ва бадиий безак қисмлари тайёрланади. 
Шиша кремнезит плиталари рангсиз ёки рангли шиша бўлакларини 
эритиб тайёрланади. Девор ва полларни қоплашда ишлатиладиган 
плиткаларнинг ўлчамлари 150х300 ва 300х300 мм. 
Ойнанинг эстетик хоссалари ўлчов ас модуллари (микрометр, линейка, 
бурчак) ва кўз билан кўриш орқали эталон намуналарга маълум масофадан 
таққослаб баҳоланади. 
Смалътали мозайка 
Бинонинг ички ва ташқи юзаларини мозаика билан пардозлашда 
кўпинча смальта ишлатилади. Смальтадан мозаикали тасвирлар, мавзули ёки 
нақшли панно тайёрланади.
Смальта олишда қолипга рангли ялтирамайдиган шиша масса 800
о
С 
ҳароратда қуйилади ва зичлаб олинади. Шиша массани рангли қилиш учун 
турли темир оксидлари аралашмага қўшилади. Темир оксидли ялтироқ шиша 
смальтани юпқа олтин ёки кумуш оксидлари билан қоплаш йўли билан 
тайёрланади. 
Шишали тўшама мозаикалар рангли шиша массани прокат усулида 
ғўлалар орасидан керакли қалинликгача эзиб тайёрланади. Прокатдан чиққан, 
кейин куйдирилган квадрат шиша плиткалар махсус ускунада безакли крафт-
қоғозга ёпиштирилади. 
Смальтанинг шакли ва ўлчами: квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклда, 
олтин ранг – 100х100х10 мм, кумуш ранг – 120х60х10 мм, оч рангли – 
20х20х10 мм, бўғиқ хира рангли – 15х15х10 мм ўлчамларда бўлади. 


Ранг-баранг ва манзарали тўшама мозаика100х600 см ўлчамли краф-
қоғозга мустаҳкам елимланган бўлиши керак. Бунинг учун 100 дан 120 г/см
2
оғирликдаги крафт қоғози ва мозаика плиткалари енгил ювилувчан елим 
билан ёпиштирилади. 
Смальта ва мозаика атмосфера таъсирига ва нам билан ишлов бериш 
шароитига чидамли бўлиши керак. Панелларни қоплаш учун тўшама мозаика 
ўрам кўринишида ишлаб чиқарилади. 
Триплекс - бир неча ойна тахталарни ўзаро ялтироқ, юмшоқ бутафель - 
поливинилбутироль елими билан ёпиштириб тайёрланади. Натижада, ойна 
синса ҳам ҳавф туғдирувчи бўлакларга бўлинмайди. Унинг қалинлиги 9мм дан 
кўп, 1 м
2
триплекснинг оғирлиги – 20 кг. Нур ўтказувчанлиги 69-78%, 
қиздирилганда 100-110
о
С да чидамли. 
Триплекс ойна турларини ишлаб чиқариш ҳозирда янги йўналишлардан 
бири бўлиб, ойна саноатида замонавий конструктив буюмдир. 
Триплекс- жуда мустаҳкам ойна, улар тиргак ёки ҳимоя вазифасини ҳам 
бажариши мумкин. Саноатда корхона дераза ва эшик-ром ойналарини 
қоплашда юқори мустахкам триплекс ишлатилада. Шу билан бирга триплекс 
ойнали поллар қуришда хамда бино инттеръерини безашда ҳам ишлатилмоқда 

Рангли стемалит деб аталувчи чиниқтирилган ойна бино ва 
иншоотларни ички ва ташқи деворларини қоплашда ишлатилади. Бир томони 
рангли силикат бўёғи суртилган стемалитнинг қалинлиги 5...7,5 мм га тенг. 
Мустаҳкамлиги: сиқилишдаги 800-900 кг/см
2
, эгилишдаги 250 кг/см
2

чўзилишдаги 231 кг/см

га тенг. Қиздирилгандаги чидамлилиги 100-200
о
С. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish