Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Шиша ва шиша буюмларни тайёрлаш технологияси



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

 
Шиша ва шиша буюмларни тайёрлаш технологияси 
Шиша 
ишлаб 
чиқаришни 
асосий 
технологик 
босқичлари 
қуйидагилардан иборат: 
-Хом ашёлар қуритилади, туйилади ва аралаштирилган унсимон 
таркибий қисмлар (шихта) олинади. 
- Шиша қоришмасини тайёрлашда, таркибидаги моддалар миқдори 
меъёрлаштирилади. 
- Махсус хумдонларда шиша эритилади. 
-Юмшаган шиша бўтқасини махсус қозонларда 1500°С гача эритилади 
ва қолипланади. 
-Қўшимча 
технологик жараёнлар: пардоз бериш, силлиқлаш, 
чиниқтириш. 
Шиша бўтқасининг тиниқ бўлиши ва уни бир жинсли (гомогенлаш) 
ҳолатга келтириш мақсадида ҳарорат 1600°С гача кўтарилади. Шиша бўтқаси 
бироз суюқлашади ундаги ҳаво пуфакчалари чиқиб, бир жинсли тиниқ ҳолатга 
ўтади ва тобланади.
Шиша бўтқасини қолиплаш беш хил усулда олиб борилади: сўриш, 
қуйиш, чиғирлаш (прокат), зичлаш ва пуфлаш. Ойна тахталарини қолиплашда 


шиша эритмаси устида сузиб юрадиган қайиқсимон ускуна шиша бўтқасини 
лента сингари тик ёки горизонтал ҳолатда сўради, кейин чиғирланади 
(прокатка). 
Замонавий услуга кўра шиша эритма суюқ қалайнинг текис юзасига 
қуйилади ва керакли қалинликда шиша тахта(лист) лари кесиб пардозланади. 
Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бунда шиша бўтқасини қолиплаш жараёни 
суюқ қалай эритмаси устида олиб борилади. Қалай эритмаси юзасида 
қолипланган шиша тахтанинг сирти текис бўлади, уни қайтадан силлиқлаш 
керак бўлмайди. 
Оддий шишаларга қараганда 4-8 баробар юқори мустаҳкам шиша 
буюмни олиш керак бўлса, шиша бўтқаси юқори ҳароратда қиздирилиб ва 
жадал суръатда совитилади.
 
10.2 Қурилишда ишлатиладиган шиша ва шиша буюмларнинг 
турлари ва хоссалари 
Шиша буюмларини қурилишда кенг кўламда ишлатилиши

дераза учун, қалинлиги 2-6 мм, ёруғлик ўтказиши 84-90% га тенг. 

витрина учун, шиша тахтанинг калинлиги 5-15 мм, ўлчами 3,5х4,5м.га 
тенг бўлиши керак. 

кўча чироқлари ва саноат бинолари учун ҳар турли рангдаги хром ва 
никел билан қопланган ҳамда темир сим панжарали шиша, нурни кам 
ўтказадиган (20-25%) ғадир-будир, нотекис шиша тахта (лист) лар ойна-
ромлари қоплашда ишлатилади. 

тез қиздириб ва аста-секин совитиш билан чиниқтирилган шиша –
саноат деразалари зарб ва титратиш таъсирида бўладиган бино қисмлари ва 
автомобил саноатида ишлатилади. 
-шиша толалари- пишиқ ингичка толали (5-6 мкм) ашё. У иссиқ ва 
товушни кам ўтказадиган ашёлар олишда қўлланилади, ичи бўш юмалоқ 
донали ҳар хил рангли шиша енгил сувоқбоп қоришма олишда тўлдирғич 
сифатида, шунингдек, шиша пластик буюмлар олишда ишлатилади. 

кремнезит –шиша плиткалари юзаси силлиқланган тоғ жинсларига 
ўхшаш, рангли, ялтироқмас. Бундай шиша плиткалари жамоа биноларини, 
фойе ва вестибюлларни пардозлашда ишлатилади. 

шиша синиқларини эритиб қолиблаб силлиқланган, ўлчами 150х150 
мм ва 10х75 мм ли плиткалар юзаси сирланган хиллари санитар-гигиеник 
талаблари юқори бўлган биноларда қўлланилади. - 2 ёки 3 та шиша ойналар 
ораси 15-20 мм ҳавоси сўрилган герметик шиша қатламли пакетлар дераза ром 
ва эшиклар тайёрлашда кўплаб ишлатилмоқда. Улар музламайди, деярли 


терламайди, ойналаш жараёнини арзонлаштиради ва ёғоч ашёларни 
ишлатилишини 1,5-2 баравар камайтиради. 

сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги 700-1000 МПа, эгилишдаги
мустаҳкамлиги эса 35-85 МПа га тенг чиниққан шишанинг механик хоссалари
оддий шишага нисбатан 3-4 баравар катта. 

шиша мўрт ашёдир. МООС ўлчами бўйича оддий силикат 
шишаларнинг қаттиқлик кўрсаткичи 5.7, кварцли шишаники юқори. 

технологик хоссаларига кўра- шишага механик усулда ишлов бериш
осон. Шишани пластик қуюқ ҳолатида (900-1100
о
С ҳароратда) ҳаво босими 
билан шишириш, чўзиш, босим билан қолиплаш мумкин. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish