Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Пардозлашда ишлатиладиган фасадбоп қоплама сопол ашёлар



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

 
Пардозлашда ишлатиладиган фасадбоп қоплама сопол ашёлар 
тўғри шаклли, бир текис рангдаги ғишт ва сопол тошлар кўп ишлатилади. 
Фасадбоп қоплама ғишт ва тошлар шаклига ва ишлатилишига кўра бир 
қаторга ва бурчакларга териладиган хилларга ажратилади. Бундай ғиштлар 
150, 100, 75 маркаларда чиқазилади. Уларнинг сув шимувчанлиги 8-14%, 
музлашга чидамлилиги 25 циклдан кам бўлмаслиги керак. Хар хил рангли 
қоплама сопол буюмлар, асосан нам усул билан тайёрланади ва юқори 
сифатли лой қоришмаси бўлган тақдирда эса ним қуруқ усул ҳам ишлатилади. 
Фасадбоп қоплама сопол плиткалар юқори сифатли лойни обдан пишитиб 
(зичлаш усул билан) ишланади.Бундай сопол плиткалар қалинлиги 20-25 мм, 
юзаси 250х138 мм ўлчамларда қаторбоп ва бурчакбоп қилиб чиқарилади. 
Плиткаларнинг сув шимувчанлиги 6-14%, музлашга чидамлилиги эса 25 
циклдан кам бўлмайди. Плиткалар тайёр девор юзасига цемент қоришмаси 
билан ёпиштирилади. 
Майолик плиткалар табиий куйган тупроқдан олинади ва уларнинг 
юзаси сирланади. Плиткаларни таснифлаганда қуйидаги хилларга бўлинади: 
юзасининг шаклига кўра - буюртма таснифли ва фактурали; юзасидаги 
сирнинг хилига кўра - ялтироқ, қўнғир ва бир хил ёки кўп рангли хира 
тасвирли.
Гулдор-майолик плиткалар - пишириш жараёнида табиий равишда 
рангланувчи ёки рангли сир суртилган қопламали сопол ашё. Бундай сопол 
плиткалар билан қопланган бино фасади гиламсимон чиқади. Тошкентда 
қурилган 19 қаватли маъмурий бино ва Амир Темур музейи каби бинолар 
бунга мисол бўлаолади. 


Сирли қатлам - глазур эриганда пардозбоп плитка юзасида шишасимон 
ҳолатга ўтади. У осон эрийдиган лойнинг буюм юзасига суртиб, кейин 
куйдирганда ҳосил бўлган қатламдир. Сирланган плитка юзаси жуда текис 
бўлганлиги туфайли, унда сув ёки чанг ушланмайди. Турли ранглар билан 
қориштириб суртилган сирли плиткалар девор сиртини безашда, 
меъморчиликда ва бошқа мақсадларда кўплаб ишлатилади. 
Чинни ва фаянс учун асосий хомашё таркибида асосан каолинит 
минерали бўлган тоғ жинси каолин ишлатилади. Барча нозик сопол ашёлари 
таркибини асосан дала шпати (микролин ва бошқалар) билан кварц ташкил 
этади. Фаянсни сиқилишдаги мустаҳкамлиги 100 МПа гача, сув 
шимувчанлиги 12% дан кам, фарфорни мустахкамлиги эса 200-500 МПа, сув 
шимувчанлигиа 1% дан кам бўлади. 
Пардозбоп сопол буюмларни янада жозибали, чиройли бўлиши учун 
улар юзаси ангобли оқ ёки ҳар хил рангли тупроқ қуйқаси билан 0,25-0,44 мм 
гача қалинликда суртилади.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish