Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Арзон ва сифатли ғишт учун тайёрланган лойга кўмир чиқиндиси 
билан таркибида кальцит бўлган базальт тоғ жинси қўшилса суглинокдан 
ишланган оддий ғиштга нисбатан куйдириш харорати 50-80
0
С га камаяди, яни 
980-1000
0
С ташкил этади. Энергия тежамкорлиги 4,5% ташкил этади. Бундай 
ғиштни маркаси М200 га, музлашга чидамлилиги Муз25 циклга, тузга 
чидамлилиги эса 10-13 циклга тенг. Бундай самарали ғиштнинг афзалликлари 
шундан иборатки, ундан деворларнинг қалинлигини кичрайтириш мумкин, 
умумий хомашё ҳаражати 40% гача камаяди.
Барча хорижий давлатларда ишлатиладиган деворбоп сопол 
ашёларнинг катта-кичиклиги, шакли ва хоссалари бир хил эмас. Чет 


давлатларда чиқариладиган ғиштларнинг маркаси 125...600 га тенг. Масалан, 
Олмония стандартларига кўра, деворбоп оддий ва самарали ғиштлар 14 хил 
ўлчамда (240 х115 х 52...490 х300 х 238) ва М40 дан М280 гача маркаларда 
чиқарилади. Енгил вазндаги бўшлиқли деворбоп ғишт ва тошлар М20 дан 
М280 гача бўлган марказларда ишлаб чиқарилади /7/. 
6.1-расм.Сопол-темирдан ишланган машина мотори ва эҳтиёт қисмлар. 
 
6.2-расм. Деворбоп сопол ашёларнинг асосий хилллари: а,b- оддий ва самарали 
ғиштлар; d- фасадбоп калибрланган ғишт; е- бўшлиқли сопол ғишт ва тош; 
f- икки қатламли ташқи деворбоп панел. 


 
6.3-расм. Йирик ковакли тошлар ва улардан девор териш. 
а — Г-симон; b — коваклари турлича бўлган деворбоп тош; d — коваклари 
тик йўналган тош билан девор териш; е — горизонтал ковакли тош билан 
девор териш; f — шамоллатиш ва газ узатиш учун мўлжалланган тош;
g — мўрибоп сопол ғишт. 
Зичлиги 600...1000 кг/м
3
бўлган бундай юқори мустаҳкам ғишт ва 
тошларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 360, 480 ва 600 кг/см
2
га 
тенгдир. Биноларнинг ички парда деворларини қуришда ўлчамлари 
330 х170 х 40...945 х 320 х 115 мм га тенг ғишт, тош ва плиткалар ишлатилади. 
Хорижий давлатларда бир томонига ариқчали шакл берилган, умуман 
қоришма ишлатмасдан девор қуришга мўлжалланган пардозбоп ғиштлар 
ишлаб чиқарилаётгани маълум. Бундай ғиштлардан катта ўлчамдаги блоклар, 
товушдан сақловчи ғиштлар ва бошқа деворбоп буюмлар ишлаб 
чиқарилмоқда.
Ҳозирги кунда голландиялик мутахассислар томонидан ғишт елими ҳам 
ишлаб чиқарилган. Бундай елим билан ёпиштирилган ғиштларнинг 
мустаҳкамлиги цементли қоришмаларга нисбатан анча юқори. Цемент 
қоришмасининг қалинлиги 10-12 см бўлса, елимнинг қалинлиги атиги 2 мм га 
тенг. 
Замонавий меъморий шаклларни яратиш борасидаги изланишлар 
натижасида тўғри шаклдаги ғишт замон талабига жавоб бермаслиги яъни 


хозирги ғиштлар билан фақат тўғри шаклли девор қуриш мумкинлиги 
аниқланиб эркин шакллар берувчи тошлар яратилди. Ғиштни терганда талаб 
қилинган кўринишдаги - қавариқ, ботиқ ва х.к. деворларни қуриш мумкинлиги 
исботланди. 
Афсуски ҳозиргача бундай шакллар берувчи ғиштлар йўқ, лекин 
меъмор, дизайнер ва мухандислар янги турдаги елим ва ғиштларни яратиш 
устида ишламоқдалар.
Жумладан, ғиштнинг янги шакли бўйича Американинг № 4124961 
патентини мисол қилишимиз мумкин (8.7-расм). 
Бундай ғиштларнинг афзалликларига қуйидагилар киради: девор қуриш 
кам мехнат талаб қилади, терилган ғиштлар бир-бири билан мустаҳкам 
ёпишади, эстетик хоссалари яхшиланади, улар пардозбоп бўлгани учун сувоқ 
қилинмайди. Уларнинг ўлчами 222 х 111 х 55 мм га тенг. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish