Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Ультрабинафша нур ўтказувчи ойна и



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Ультрабинафша нур ўтказувчи ойна инсон саломатлигига фойдали 
бўлган ультрабинафша нурларни 25 дан 75% гача ўтказади. Бундай ойна 
таркибида темир, титан, хром оксидлари жуда оз миқдорда бўлиши керак. 


Бундай тахта ойналар шифохона, болалар уйи ва иссиқхоналарнинг дераза 
ромлари учун ишлатилади.
Хиралаштирилган ойна. Тахта ойнанинг бир томонига босим билан 
майда қум сепиш усули билан хам ойнани хиралашиб ўзаро кўринмайдиган 
қилиш мумкин. 
Қум билан ойнани хиралиштириш, яъни уни юзасига манзарали 
трафаретни жойлаб юқори босимда қум сепиш усулида ишланган ойна, турли 
услубдаги интеръерларни гормоник ҳолда тўлдириб туради. 
Чиниқтрилган ойна. Ойнани чиниқтириш яъни мустаҳкамлигини 
ошириш, маҳсус термик усулда амалга оширилади. Бу жараён яхлит ойнани 
қиздириш ва дарҳол совитишдан иборат, Зарбга бардошлилигини 8-10 
баробарга оширади. Шунингдек, эгилишга бўлган мустаҳкамлиги бир неча 
марта ортади. 
Қиздириб силлиқланган шиша - рангсиз кўзгу ва техник автомобиль 
ойнаси ҳам махсус шиша буюмлари сифатида ишлатилади. Ўлчами: 
600...1600х400...1300х2...7мм га тенг. 
Шиша массани плитка шаклида зичлаш усулида олинади. Гранитга 
ўхшаш бўлади. Шишабоп рангли кристалл ашёларни донодор шаклда қайта 
эритиш натижасида неопарье шиша тахталари ҳам олинади. 
Икки томондан тўғридан-тўғри кўринмайдиган нурни ёйувчи ойнали 
дераза ромлар, эшик ва пардадеворлар учун ишлатилади. Бундай тахта ойна 
совишидан олдин ўйма безак берувчи горизонтал прокат усулда қиздирилган 
икки ғўла(валец)лар орасидан ўтади ва ялтиратилади.
Оддий тахта ойна юзаси қалинлиги 0,5 мкм ли кумуш тузидан ташкил 
топган юпқа парда билан қопланса электр токи ўтказадиган ойнага 
айланади. Бундай ойна юзасида ҳарорат 500 дан 700
0
С гача кўтарилиши 
мумкин. Машиналарнинг орқа ойна юзаси намланса ёки қор қопласа бундай 
ҳароратда тезда қурийди. 
Ойнанинг рангли эмаль қопланган томонига мармар ёки бошқа табиий 
тош тасвири берилса марблит деб аталувчи шиша-мармар хилларини олиш 
мумкин. Марблит ва унинг бошқа хиллари бино деворларини безашда, полни 
қоплашда, бино йўлаклари ва катта хоналарининг деворларини зарарли 
муҳитдан сақлашда ишлатилади. 
Шиша профилит ҳозирги кунда қурилишда пардозлаш ишларида 
кўплаб ишлатилиб келинмоқда. Улар швеллер, тавр, ярим айлана ва шу каби 
профилларда ишлаб чиқарилади. Узунлиги 7 метргача, эни 500мм гача бўлади. 


1 метр узунликдаги шиша профилитлар оғирлиги 4 дан 9 кг гача бўлиши 
мумкин.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish