Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Опал (SiO
2
2H
2
O) таркибида 2 дан 14% гача сув бўлган аморф 
(кристалланмаган) минералдир. У рангсиз ёки хира оқ бўлади. Унда 
аралашмалар кўп бўлса сариқ, кўк, қора рангларда бўлиши мумкин. Зичлиги 
1900-2500 кг/м
3
, қаттиқлиги 5-6, мўрт. 
Каолинит (Аl
2
О
3
2SiО
2

2
О) - дала шпати, слюда ва ҳар хил 
силикатларнинг нураши натижасида бузилишидан ва майдаланиб янада 
парчаланишидан ҳосил бўлган минералдир. Ранги оқ, қўнғир ва кўк тусларда 
ҳам учрайди. Зичлиги 2600 кг/м
3
, қаттиқлиги 1. Бу дегани бўр сингари юмшоқ. 
Каолинит таркибида кўп минералли каолин тупроқлари бор.Нозик ва форфор 
учун яхши хомашёдир. 
Сланецлар – тўк сариқ, қора, оч жигарранг, кўл ранг ва қизиғиш ранг 
хилларда бўлади. Лой, хлор, слюда, қум ва қайта кристалланган лойни юқори 
босимда зичланишидан хосил бўлган, қаттиқ жинс. Осон силлиқланади. 
Чидамли, ташқи ва ички деворларни қоплашда ишлатилади. 
Тупроқлар - каолинит, кварц, дала шпати, слюда, кальций ва магний 
карбонатлари ва темир оксиди каби минераллардан ташкил топган сочилувчан 
жинс.


Тупроқ асосан, сопол буюмлар ишлаб чиқаришда, қоришмалар учун 
пластификатор сифатида ва ўтга чидамли буюмлар тайёрлашда ишлатилади. 
Таркибидаги қум миқдорига кўра тупроқлар - оғир тупроқ, тупроқ, қумли 
тупроқларга бўлинади. Тупроқларнинг кимёвий таркиби турличадир.
Тупроқлар ичида каолин ўзининг кимёвий таркиби, тузилиши ва 
хусусиятига қараб бошқа тупроқлардан фарқ қилади. У ўтга чидамли оқ рангда 
бўлади. Каолин чинни ва тиниқ сопол чиқариш саноатида, қоғоз, резина 
олишда кўп ишлатилади. 
Қум - доналарининг катталиги 0,15 дан 5 мм гача бўлган сочилувчан 
чўкинди тоғ жинси. Таркибига кўра қумлар ҳар хил рангдаги кремний, дала 
шпати, оҳактош ва пемзали турларга бўлинади. Қум таркибида тупроқ 
миқдори 10% дан кам бўлса - тупроқли қум, 10% дан кўп бўлса - қумли 
тупроқ деб аталади.Қумнинг ўртача зичлиги 1500 кг/м
3
га тенг. Уни силкитиб 
зичланганда зичлиги 1600-1700 кг/м
3
га етади.  
Қурилишда рангли қум асосан, безакли бетон ва қоришмалар учун майда 
тўлдирғич сифатида ишлатилади. Обдон туйилган кремний қумлари 
цементлар учун актив гидравлик қўшилма сифатида ҳам ишлатилади. 
Шағал - ҳар хил тоғ жинсларининг парчаланишидан ҳосил бўлган 
сочилувчан жинс. Ташқи кўриниши бўйича шағалнинг сирти силлиқ, юмалоқ 
шаклда бўлиб, йириклиги 5-80 мм га тенг. Зичлиги 2700-2900 кг/см
3
га тенг. 
Келиб чиқишига кўра шағал тоғ, дарё ва денгиз шағалларига бўлинади. Улар 
ҳар турли рангдаги юмалоқ, игнасимон, тухум ва юпқа патниссимон 
шаклларда учрайди. Юзаси мўм билан қопланган рангли шағал ландшафт 
архитектурада ва безакли бетон олишда ишлатилади. 
Майдаланган харсанг тошдан чақилган тошлар – шебень олинади ва 
бетонлар учун йирик тўлдирғич сифатида ишлатилади. 
Сочилувчан жинсларни ер қатламининг юқори босими остида ўзаро 
цементланишидан пардозбоп қумтош ҳосил бўлган мустаҳкам жинсдир. У 
таркибидаги боғловчи модданинг ранги ва турига кўра лойли, кремнийли
оҳактошли, гипсли, битумли қумтошларга бўлинади. Лой воситасида 
зичланган лойли қумтошлар сувга чидамсиз бўлади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish