Оникс – сўзи грекча сўз бўлиб, onyx – “тирноқ” сўзини билдиради.
Бошқа рангли агат тоғ жинсларига қаранда унинг қатлами хархил рангда
бўлади. Унинг хархил рангдаги қатламлари ва расми билан, бошқа тошларга
нисбатан рангининг очиқ ва тозалиги билан архитектор – дизайнерларнинг
севимли тошларидир.
Брекчия – ҳар хил рангли чўқинди тоғ жинси, конгломерат ва
охактошлар гурухига мансуб.
Таркиби кварц, дала шпати, слюда, лой ва охактош шпати
минераллардан ташкил топган. Пардозбоп қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш
технологияси, плитка ва ҳайкаллар, ювелир буюмлар ишлабчиқаришда
ишлатилади..
Конгломерат ва брекчия - шағални (йириклиги 20 мм гача бўлган)
оҳак, доломит, лой, мергель, кремний каби табиий цементлар воситасида
зичланишидан ҳосил бўлган ҳар ҳил рангли жинс. Қиррали тошларнинг юқори
босим остида цементланишидан ҳосил бўлган зич жинс брекчия деб аталади.
Уларнинг айрим хиллари чиройли бўлганлиги туфайли улар меъморчиликда
ва пардозбоп буюмлар тайёрлашда ишлатилади.
Анорганик моддалар билан сув ўсимликлари (диатом) орасидаги
биокимё жараёнларида ранглар аралашиши натижасида ҳосил бўлган жинсга
диатомитлар дейилади ва улар кремнийли ва тупроқ-кремний жинслар
таркибида кўп учрайди.
Гипс- юмшоқ (қаттиқлиги 2), зичлиги 2100-2200 кг/м
3
га тенг бўлган
минерал. Кимёвий таркиби бўйича гипс икки молекула сувли кальций
сульфатидан ташкил топган (СаSO
4
2H
2
O). Тузилиши бўйича гипс оддий
йирик кристалли (гипс шпати) ва ингичка толали (селенит ва донадор гипс)
хилларга бўлинади.Табиий гипс қурилишда ишлатилмайди, аммо у гипс
боғловчи моддалар олишда асосий хом ашёдир. Унинг мустаҳкамлиги ва
чидамлилиги катта бўлмаганлиги учун девор ва қоплама ашёлар сифатида кам
ишлатилади.Гипс заҳиралари айниқса Ўзбекистонда кўп тарқалган.
Оҳактош - ер қатламининг устки қисмида кенг тарқалган, таркиби 92-
98% кальций карбонатидан (СаСО
3
) ташкил топган жинсдир. Оҳактош оҳак,
лойли оҳак ёки оҳакли кремний сингари табиий боғловчи моддалардан ташкил
топган. Унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 10-150 МПа, зичлиги
1800-2500 кг/м
3
.
Оҳактошнинг ранги ундаги аралашмаларнинг миқдорига қараб
ўзгаради. Агар органик аралашмалар кўп бўлса, оҳактош - бўғиқ кулранг,
темир оксиди бўлса - сариқ ёки қизғиш, агар лой миқдори кўп бўлса - оч қора
рангларда бўлади. Оҳактош қурилишда безакли бетонлар учун йирик
тўлдирғич ва боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида, йўл
қурилишида ва пардозбоп девор блоклар тайёрлашда ишлатилади.
Мергель - оҳактошнинг тупроқ билан ҳар хил миқдорда аралашишидан
ҳосил бўлган лойсимон, емирилиши осон бўлган жинс. Агар мергель
таркибида кальцит (СаСО
3
) миқдори 75% дан кўп бўлса - оҳактошли мергель,
40% дан кўп бўлса - мергель, оҳактош 10% дан кўп бўлса - лойли мергель деб
аталади. Мергеллардан асосан боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда хом ашё
сифатида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |