Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


-кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган чўкиндилар



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

-кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган чўкиндилар - гипс, 
ангидрит, оҳактошнинг айрим хиллари, доломит, магнезит, оҳак туфи, мергел. 
-органоген қатламлар - чиғаноқли оҳактош, бўр, трепел, диатомит, 
углеродли жинслар (торф, нефть, озокерит). 
Қурилиш саноатида ишлатиладиган табиий тош ашёларининг катта бир 
гуруҳи - чўкинди жинслар ғовакли ва зич буюмлар тайёрлашда, боғловчи 
моддалар олишда хомашё сифатида катта аҳамиятга эга. 
Бирламчи ва иккиламчи жинслар - ҳар хил физик, кимёвий ва механик 
жараёнлар (жинслар ўртасидаги ўзаро реакциялар, тектоник жараёнлар, газлар 
таъсири, ҳарорат, юқори босим ва ҳ.к.) таъсирида хоссалари ва шаклининг 
ўзгаришидан ҳосил бўлган жинслардир. Бундай жинслардан пардозбоп 
плиталар, деворбоп буюмлар, майда-йирик тўлдиргичлар ишланади. 


 
5.3. Рангли тоғ жинсларни ҳосил қилувчи минераллар 
Ер қатламини ташкил этувчи барча табиий тошлар минераллардан 
ташкил топган. Тоғ жинсининг хусусиятлари асосан шу жинснинг таркибига 
кирган минералларнинг турига, миқдорига ва заррачаларнинг ўзаро боғланиш 
кучига боғлиқ.
Минерал деб кимёвий таркибига ва физик хоссасига кўра бир жинсли, 
физик ва кимёвий жараёнларда ҳосил бўлган бирикмага айтилади. Табиатда 
2500 яқин минераллар аниқланган. Тоғ жинсларининг ҳосил бўлишида, жинс 
ҳосил қилувчи 50 минерал қатнашади.
Кварц (SiO
2
) – қумтупроқдан ташкил топган яширин ёки очиқ кристалл 
шаклида учрайдиган ниҳоятда зич, мустаҳкам ва чидамли минерал. Кварцнинг 
зичлиги 2,5-2,8 г/см
3
. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги 200 МПа, чўзилишдагиси 
эса 100 МПа дан кўп. 
Кварцни 575
о
С дан 870
о
С гача қиздирилганда, у тридимит ҳолатга 
айланади, яъни ҳажми катталашади. Унинг бу хусусияти кварц ишлатиладиган 
буюмлар тайёрлашда эътиборга олиниши зарур. 1710
о
С да эса кварц 
суюқланади ва тез совитилса, кварц шишаси ҳосил бўлади. Кварц саноатда 
ўтга чидамли буюмлар (динас) тайёрлашда, пардозбоп сопол буюмлар ишлаб 
чиқаришда, кварц қуми эса шиша саноатида ва силикат ғишти, кислотага 
чидамли цементлар ишлаб чиқаришда, шунингдек, декоратив қоришма ва 
бетонлар учун майда тўлдиргич сифатида ишлатилади. 
Дала шпати - силикатлар гуруҳида кенг тарқалган оқ ва қизғиш рангли 
минералдир. Таркибида дала шпати бўлган тоғ жинслари ранг-баранг 
тузилишда бўлади. 
Дала шпатининг сиқилишдаги мустаҳкамлиги кварцникидан кам (120-
170 МПа), эриш ҳарорати эса 1170-1550
0
С га тенг. Дала шпати атмосфера 
таъсирида аста-секин емирилиб, пардозбоп каолин (чинни буюмлари 
ишланадиган хомашёнинг бир тури), қумтупроқ ва бошқа жинсларга 
айланади. Тоза дала шпатидан қуйма пардозбоп сопол ашёлари ишланади. 
Слюда - кимёвий таркиби жиҳатидан мураккаб, сариқроқ, оқ ранг сувли 
алюмосиликатдир. Табиатда слюда бир неча хилда учрайди. Шулардан энг кўп 
тарқалганлари ҳар ҳил рангли мусковит ва биотитдир. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish