Менежмент асослари


Фондлар қийматини оширувчи омиллар



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

Фондлар қийматини оширувчи омиллар 
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни оширувчи асосий 
йўналишлар. 
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини халқ хўжалиги 
миқѐсида баҳолаш қийин. Бу муаммонинг ечими маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ошишига, аҳоли истемолини тўлароқ қондирилишига, мамлакатда ускуналар 
бадлансининг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига, ишлаб чиқариш 
рентабиллигининг ошишига олиб келади. 
Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш янги қувватларни 
жалб қилиш каби эҳтиѐжларнинг камайишига олиб келади. 
Асосий фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши уларнинг айланиш 
тезлигининг ошганлигини ҳам билдиради.
Фондлар қайтимини оширувчи омиллар 
Янги корхоналарнинг қурилиши, 
ускуналарни реконструкция қилиниши ва 
техник қайта қуролланиш натижасида 
ускуналар унумдорлигининг ошишии 
Ускуналар ишининг сме-налилик 
коэффициенти-нинг ўсиши 
Фойдаланиш 
вақти ва 
қувватининг 
ортиши 
Янги ишлаб 
чиқариш 
қувватларини 
ўзлаштиришни 
тезлаштириш 
Янги қабул қилин-ган 
реконструкция қилинган 
ва қайта қуролланган 
кор-хоналар қувват 
бирлиги қийматини 
камайтириш 
Қўл меҳна-тини 
маши-
налаштириш 


64 
Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий 
ислоҳотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланган - чиқарилаѐтган маҳсулот 
сифатини ошиши, рақобат шароитида маҳсулотларнинг тез реализация 
қилиниши билан ҳам чамбарчас боғлиқ. 
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш уларнинг самарадорлигини 
оширишга таъсир қилувчи интенсив ва экстенсив омиллардан қанчалик тўлиқ 
фойдаланилаѐтганлигига боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг 
экстенсив ўсиши бир томонидан календар даврда ускуналардан фойдаланиш 
вақтини оширишни тақозо қилса, иккинчи томондан ускуналарнинг умумий 
қийматида ишлаѐтган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади. 
Ускуналаран фойдаланиш вақтини оширишнинг асосий йўналишлари 
қуйидагилар: 

Смена ўртасида бўш туриб қолишларни камайтириш мақсадида 
ускуналарни таъмирлаш сифатини ошириш, ўз вақтида асосий ишлаб 
чиқаришни ишчи кучи билан, хом-ашѐ билан, ѐнилғи ва ярим фабиркатлар 
билан таъминлаб туриш; 

Кун мобайнида ускуналарнинг бекор туриб қолишини қисқартириш, 
уларнинг ишини сменалик коэффициентини ошириш. 
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий 
йўли ортиқча ускуналар миқдорини камайтириш ва ўрнатилмаган ускуналарни 
ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади. Меҳнат воситалари катта 
қисмининг бекор туриши ишлаб чиқаришни ўстириш имкониятларининг 
қисқаришига, ускуналарнинг бекордан бекор жисмоний эскиришига ва узоқ 
вақт ишламасдан сақланиш натижасида уларнинг яроқсиз аҳволга келиб 
қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган ускуналар ҳам 
маънавий эскириш натижасида жисмоний эскирган ускуналар қаторига 
қўшилиб қолади. 
Асосий фондлардан фойдаланишнинг интенсив ўсиши вақт бирлигида 
ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо 
қилади. Ускуналарнинг интенсив иш билан таъминланганлигини ошириш учун 
ишлаѐтган машина ва механизмларни модернизациялаш, улар ишининг 
оптимал режимини ўрнатиш лозим. Технологик жараѐнларнинг оптимал 
режимда ишлаш ишчилар сони ва асосий фондларни кўпайтирмай туриб 
маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган 
моддий ресурс харажатларни камайтиради. 
Асосий фондардан фойдаланиш интенсивлигини ошириш қуйидагиларни 
талаб қилади: ишлаб чиқариш технологияларини ва меҳнат қуролларини 
такомиллаштириш; меҳнатни илмий ташкил этишни ва бошқаришни 
такомиллаштириш; ишчиларнинг профессионалиги ва билмини ошириш; 
ишлаб чиқариш жараѐнидаги нуқсонларни бартараф қилиш. 


65 
Техника ривожланиши ва шу билан боғлиқ равишда жараѐнларни 
интенсивлаштириш чегараланмаган. Шунинг учун аосий фондлардан 
фойдаланишни интенсив ошириш имкониятлари ҳам чегараланмаган. 
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий 
йўлларидан бири унинг тузилишини такомиллаштириш ҳисобланади. Маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг қанчалик ўсиши асосий цехларга боғлиқ ва шунинг учун 
уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим. 
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд 
сиғимининг ошишига олиб келади, лекин бевосита маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг ортишига олиб келмайди. Бироқ ѐрдамчи ишлаб чиқаришнинг 
пропорционал равишда ривожланишисиз асосий цехлар тўлиқ қувват билан 
ишлай олмайди. Шунинг учун аосий фондларнинг оптимал ишлаб чиқариш 
тузилишини аниқлаш улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш 
ҳисобланади. 
Ҳозирги шароитда асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини 
оширувчи муҳим омил - корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлик 
жамиятларига айлантиришдир. Иккала ҳолатда ҳам меҳнат жамоаси асосий 
фондларнинг эгасига айланади, ишлаб чиқариш воситаларини бошқариш, 
асосий фондларнинг ишлаб чиқариш тузилишини мустақил шакллантириш, 
шунингдек корхона фойдасини бошқариш имконини беради. Бу мақсадли 
инвестициялашни оширишга ѐрдам беради.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish