Менежмент асослари


 Айланма фондларнинг таркиби, шаклланиш



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

6.2 Айланма фондларнинг таркиби, шаклланиш
манбалари ва иқтисодий табиати 
Қайд этилганидек, корхонанинг айланма ишлаб чиқариш фондлари уч 
қисмдан иборат: 
- ишлаб чиқариш заҳиралари; 
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайѐрлаган ярим тайѐр 
маҳсулотлар; 
- келгуси давр харажатлари. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари - бу ишлаб чиқариш жараѐнига киритиш 
учун тайѐрланган меҳнат предметларидир. Улар хом ашѐ, асосий ва ѐрдамчи 
материаллар, ѐнилғи, сотиб олинган ярим тайѐр маҳсулотлар ва бутловчи 
қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш 
учун эҳтиѐт қисмлардан иборат. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи 
тайѐрлаган ярим тайѐр маҳсулотлар - бу ишлаб чиқариш жараѐнига кирган 
меҳнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ѐки йиғиш жараѐнидаги 
буюмлар, шунингдек корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб чиқарилмаган ва 
кейинчалик шу корхонанинг бошқа цехларида ишланиши лозим бўлган ярим 
тайѐр маҳсулотлар. 
Келгуси давр харажатлари - бу айланма фондларнинг номоддий 
элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга оширилган, лекин келгуси давр 
маҳсулотига тааллуқли бўлган янги маҳсулотни тайѐрлаш ва ўрганиш 
харажатларини ўз ичига олади (масалан, янги турдаги маҳсулотларнинг 
технологиясини яратиш ва ишлаб чиқиш харажатлари ва бошқалар). 
Эркин 
бозор 
иқтисодиѐти 
шароитида 
корхоналарнинг 
асосий 
вазифалардан бири - ресурсларни тежаш тамойилига риоя қилган ҳолда ишлаб 
чиқаришни жадаллаштиришдир. 
Тежамкорлик режимини таъминлаш буйича чора тадбирлар тизимида 
асосий ўринни меҳнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу маҳсулот сифати, 
ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат қилишига зарар етказмаган ҳолда унга 


68 
сарфланадиган хом ашѐ, материаллар, ѐнилғи харажатларини камайтиришни 
билдиради. 
Ҳозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иқтисодий аҳамияти 
қуйидагича ифодаланади: 
- хом ашѐ, материал, ѐқилғи харажатларининг камайиши ишлаб чиқариш 
учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. Бу, аввалом бор, мавжуд моддий 
ресурслар миқдоридан кўпроқ тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини 
беради; 
- моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, тежамлироқ 
материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараѐнида алоҳида тармоқлар 
ўртасида тараққий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб чиқаришнинг 
мукаммал тармоқ структурасига эришишга имкон беради; 
- моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва 
технологик жараѐнларни мукаммаллаштиришга туртки беради; 
- моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат харажатларининг 
тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; сақлашга сарфланадиган 
иш кучи камаяди); 
- моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти тан-нархининг 
камайишига ѐрдам беради. Ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига барча 
ишлаб чиқариш харажатларининг 3/4 қисми тўғри келади. Кейинчалик, ишлаб 
чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 
умумий харажатларда буюмлашган меҳнат улуши ошиб боради ва демак, 
меҳнат предматлари ва меҳнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш 
ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши бўлиб 
ҳисобланади; 
- маҳсулот таннархининг камайишига таъсир қиладиган моддий 
ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам ижобий таъсир 
қилади. 
Шундай қилиб, айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш ва 
тежамкорлигининг иқтисодий самарадорлиги корхонанинг барча ишлаб 
чиқариш ва хужалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ишлаб чиқаришда айланма фондлардан фойдаланишни баҳолаш. 
Айланма фондлардан фойдаланишни ҳар томонлама яхшилаш - саноат 
корхоналарининг муҳим вазифаларидан биридир. Хом ашѐ, ѐнилғи, ѐрдамчи 
материаллардан қанчалик яхши фойдаланилса, маҳсулотнинг маълум 
миқдорини ишлаб чиқариш учун улар шунчалик кам сарфланади. Бу орқали 
саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти вужудга 
келади. 


69 
Моддий ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва моддий ресурслардан 
фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари фарқланади. 
Моддий ресурслар сарфи уларнинг ишлаб чиқариш истеъмолини 
ифодалайди. Ишлаб чиқариш харажатлари корхона томонидан бевосита 
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дастурни бажаришга сарфланган барча 
моддий ресурслар миқдорини қамраб олади. Моддий ресурслар таъмирлаш 
эҳтиѐжларига, ѐрдамчи хўжаликни таъминлашга, корхона ичида транспорт 
хизматига, маданий-маиший эҳтиѐжларга ҳам сарфланади. Моддий ресурслар 
истеъмоли уларнинг умумий ва салмоқли улуши билан тавсифланади. 
Моддий ресурслар умумий сарфи - бу ҳисобот даврида бутун ишлаб 
чиқариш дастурини бажариш учун жами моддий ресурслар ѐки унинг алоҳида 
турлари истеъмолидир. Моддий ресурслар умумий сарфи - натурал шаклда; 
турли хил моддий ресурсларнинг жами сарфи қиймат шаклида ҳисобга 
олинади. 
Муайян ―m‖ турдаги ресурсларнинг салмоқли улуши деганда ишлаб 
чиқарилган тайѐр маҳсулот бирлиги сарфланган моддий ресурслар миқдори 
тушунилади. У ҳисобот даврида мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
сарфланган барча моддий ресурслари миқдорини (МР
м
) ушбу маҳсулотнинг 
яроқли бирликлари миқдорига (N) бўлиш йўли билан аниқланади: 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish