195
тезисы
қатор қилиб 3–4 та суртма, жами 5–6 препарат
тайерланади.
олинган барча препаратлар хона ҳароратида
қуритилади ва 960 этил спиртида бир неча да-
қиқа фиксация қилинади. кейин суртмалар 15–20
дақиқа Романовский–гимза усулида бўялади.Ро-
мановский-гимза усулида бўялган препаратлар
қуритилгач микроскопнинг («биолам», «leica» ва
б.) иммерсион тизимида (окуляр х7, объектив х90
ёки х100) кўздан кечирилади.
акантолитик ҳужайралар ёки тцанк ҳужайра-
ларининг катталиги 20–40 мк бўлиб, улар до-
ира ёки айлана шаклга эга. ядроси йирик бўлиб,
цитоплазманинг ўрта қисмини эгаллаб туради.
Романовский-гимза усулида бўялганда цито-
плазмаси ҳаво рангга, ядроси эса тўқ кўк рангга
бўялади. кўпинча ҳужайра ядроси ичида бир не-
чта ядрочаларни пайқаш мумкин. баъзан ядро-
лар иккига бўлиниш пайтида ҳам бўлади.
тцанк ҳужайралари ўзининг айрим хусусият-
лари билан суртмалардаги бошқа ясси эпите-
лиал ҳужайралардан доира ва айланага ўхшаш
кўриниши, тўқ ҳаво рангга бўялиши ҳамда ядро-
сининг катталиги билан ажралиб туради. улар еш
ҳужайраларни эслатиши билан бир қаторда ҳар
доим базофил бўялади. Эпителиал ҳужайралар
эса оч ҳаво рангга бўялиши билан бир қаторда ци-
топлазмасининг ўртасида кичик думалоқ ядро ту-
тади. ундан ташқари, эпителиал ҳужайраларнинг
ҳажми каттароқ бўлади, қолаверса оч базофил тўқ
рангга бўялмайди.
Юқорида таъкидланган ҳужайралараро фарқ-
ларга қарамасдан акантолитик ҳужайраларнинг
яна бир ўзига хос хусусияти бор. жумладан,
акан толитик ҳужайраларнинг ҳар доим катта
ядроси билан цитоплазмаси оралиғида айла-
на кўри нишида оч ҳаво рангли ҳалқасимон соҳа
кўри нади. улар ҳамма акантолитик ҳужайралар-
ни безаб туради ва ўзига хос морфологик кўри-
нишни юзага келтиради. бироқ худди шу цитоло-
гик манзара эпидермиснинг бошқа ҳужайра ларида
бўлмайди.
бизнинг кўп йиллик тажрибаларимиздан маъ-
лумки, одатда вульгар пўрсилдоқ яра касалли-
гига чалинган беморлар эрозия ўчоғига босиб
олинган суртмаларда камида 4–5 дона, ҳатто
7–10 дона акантолитик ҳужайралар бўлади. баъ-
зан ҳар бир микроскопнинг кўрув майдонида
1–2 та ёки 2–3 та тцанк ҳужайралари бўлади.
пўрсилдоқ яранинг эксфолиатив ва себореяли
каби турларининг клиник кўринишида эса акан-
толитик ҳужайралар сони кам бўлади, ҳатто уму-
ман топилмаслиги ҳам мумкин. шунинг учун баъ-
зан анализни бир неча бор такрорлаш керак.
мабодо, врач лаборант акантолитик ҳужайра-
ларнинг ўзига хос микроскопик кўрини шини мус-
тақил билмаса, асосий клиник ташхисни қўйиш
анча қийин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |