Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ 
 
АВЛАЕВ О.У., Тош ДАУ 
 
Ҳозирги замон бўлғуси ўқитувчининг миллий психологик хусусиятларини ўзида жамлаган (миллий 
психологик қиѐфасини ўзида ифодалайдиган) 5 та муҳим омилни психологик нуқтаи назардан изоҳлашга ва 
касбий тайѐргарлик жараѐнида бўлғуси ўқитувчиларда уларнинг шаклланиш қонуниятларини аниқлашга 
ҳаракат қилдик.
Мазкур омилларни (факторларни) фан ўқитувчисининг шахси ва фаолиятида ѐрқин ифодаланишига 
кўра қуйидагича номладик:
1. Ўқитувчининг атрофдагиларга хушмуомалалиги ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши. 
2. Ўқитувчи сифатида ўзини тутиши ва амалиѐтчилиги. 
3. Ўқитувчига хос миллий идентивликнинг шаклланганлиги (ўз миллатига мансублиги). 
4. Ўқитувчига хос обрў-эътибори ва ижтимоий типологияга (андозага) ўхшашлиги. 
5. Ўқитувчига хос жамиятдаги фаоллиги (ижтимоий дадиллиги).
1. Ўқитувчининг атрофдагиларга хушмуомалалиги ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши омили 
тадқиқот натижасига кўра бош омил сифатида намоѐн бўлди. Ушбу омил устун ифодаланган бўлғуси
ўқитувчилари ўзини назорат қилишга юқори даражада қобилиятли, ўз халқининг анъаналари, қадриятлари, 
урф-одатлари, диний маросимлари ва расм-русумларини яхши биладиган, қадрлайдиган ва унга амал қиладиган 
инсон сифатида гавдаланади. 
Ўзбек миллатида энг аввал болаларга, қарияларга, ночор, бемор ва ногиронларга ҳурмат билан 
муносабатда бўлиш, ўйлаб-фикрлаб иш тутиш, камгаплик ва мулоқотда ниҳоятда хушмуомалалик юқори 
баҳоланади. 
Шунга кўра, ўқитувчисининг ушбу қиѐфасида биринчи галда етарли даражада касбий билимларни 
эгаллашга интилиш хос бўлиб, ўзининг ижтимоий-типик хулқида характернинг қуйидаги этник хислатларини
намоѐн қилади: юксак ҳиссий барқарорлик, онглилик, оқилона ишонувчанлик ва киришимлилик, ўзига 
нисбатан назоратнинг кучлилиги ва ўрта даражадаги доминантлик, ўзига ишониш, шунингдек, кенг кўламдаги 
ўзига бўлган муносабатнинг ижобийлиги. 
Чет тили ўқитувчисига мансуб юқорида таърифланган ва аслида асрлар бўйи миллий, ижтимоий-
маданий муҳитнинг таъсири остида шаклланган педагогнинг миллий қиѐфаси халқ онгида чуқур из 
қолдирганлиги билан тавсифланади. 
2. Ўқитувчи сифатида ўзини тутиши ва амалиѐтчилиги омили муаллимининг ижтимоий-психологик 
тавсифида муҳим ўрин эгаллайди. 
Ушбу қиѐфага кўра, ўқитувчи ўзининг ҳиссиѐти ва кайфиятини оқилона бошқариш қобилиятига эга 
бўлиб, уларни айнан бир хил тушунтира олади ва амалда ифодалай олади. Унда ўзлигини тўғри баҳолай олиш, 
ўзини назорат қилиш, уюшқоқлик ва ижтимоий интизомлилик, ўзига оқилона ишонувчанлик ва киришимлилик 
юқори даражага эга. Бундай тоифага тааллуқли бўлғуси ўқитувчилар мустақиллик кўрсатишга мойилдир
миллий анъана ва қадриятларни ҳисобга олишга, бошқалар билан маслаҳатлашишга ҳам қарши эмас. Улар 
одатда ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва анъаналари ҳақидаги ўз билимларини кенгайтиришга ҳаракат 
қиладилар, шунингдек, миллий ҳамда диний хусусиятли тадбирларда шахсан қатнашадилар. 
Улар касбий фаолиятида, асосан муваффақиятга эришишга интилиш мотивига, педагогик фаолиятнинг 



ташкилотчилик-конструктив, ахборот, коммуникатив сифатлари ва компонентларига таянишни афзал 
кўрадилар. Шу омилга эга ўқитувчиларнинг ҳаѐти ва фаолиятида руҳий-асаб соҳасининг қўзғалиши билан 
бирга ортиқча конформлик салбий акс этади. 
3. Ўқитувчига хос миллий идентивликнинг шаклланганлиги (ўз миллатига мансублиги ) омили. Бу 
омилни ташкил этувчилар этноснинг миллий психологияси ва ўзини англашнинг моҳиятини айнан акс 
эттиради. Ўқитувчининг миллий қиѐфаси, асосан, унинг ўзига юқори ижобий муносабати, вазминлиги, чуқур 
билими, ўзини етарлича назорат қилиши ҳамда ташқи ва ички назоратининг йўналиши уйғунлашганлиги билан 
белгиланади. 
Бўлғуси ўқитувчи ўзгалар томонидан ўзини ҳурмат қилиши тўғрисида доимо ғамхўрлик кўрсатишга 
интилади, у ѐши улғайиши ва тажрибасининг ортиши билан жамоатчилик (жамият) олдида ўзининг 
юксалишини ҳис этади. Бундай ўқитувчилар етарлича моҳирлик билан ишлайдилар, педагогик фаолиятнинг 
ташкилотчилик-конструктив, ахборот-коммуникатив сифатлари ва компонентларини самарали амалга 
оширадилар. Бунда ўқитувчи ўзилигини англашида, ўзини ўз халқига қиѐслаши катта ўрин эгаллайди. У 
этноснинг миллий-маданий анъаналари ва урф-одатларини, удуми ва дидини етарли даражада чуқур 
ўзлаштирган ва уларга риоя қилишга интилади, ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини 
таркиб топтиришга интилади. Турмушда ва касбий фаолиятда вазминлик, сабр-тоқатлилик ва юқори 
маълумотлиликни намойиш этади. Уларга ҳиссий-иродавий енгилтаклик ва эҳтиѐтсизлик кўринишлари маъқул 
эмас. 
4. Ўқитувчига хос обрў-эътибор ва ижтимоий типига (андозага) ўхшашлиги омили бўйича ўзига хос 
хусусияти обрў-эътиборлилик бўлиб, у иш стажи, тажрибаси, ѐши билан ўзини юқори даражада назорат қилиш, 
ҳиссий барқарорлик, ―Мен‖ концепциясининг ижобийлиги ҳамда педагогик фаолиятнинг ахборот, 
ташкилотчилик-конструктив, йўналтиришни камол топтириш, коммуникатив сифатлари ва компонентларини 
моҳирона ва самарали намойиш этиш билан мустаҳкамланади. 
Ушбу омил устунроқ ифодаланган талабалар ўзбек халқининг миллий-маданий анъаналарини билиши 
ва уларга қизиқишини кўрсатади, ана шу ижтимоий феноменларга мувофиқ яшаш ва ишлашни афзал деб 
ҳисоблайди, мустақил, ўзига ишонувчан, онгли бўлади, ҳаѐтда ва фаолиятда муваффақиятга эришиш учун 
ҳаракат қилади. 
Ўйлаймизки, бўлғуси ўқитувчининг ана шу миллий қиѐфаси (этник феномени)да обрўлилик ва касбий 
қиѐфа бирлашган бўлиб, унда ижтимоий-маданий муҳит ва ўқитувчини миллат анъанавий хурматлаши катта 
аҳамиятга моликдир. 
5. Ўқитувчига хос жамиятдаги фаоллиги (ижтимоий дадиллиги) омилига мансуб талабаларда шахс 
хусусиятларининг кўриниши ва уларнинг миллий қиѐфаси (этник феномени) қуйидаги йўсинда ифодаланиши 
мумкин: мазкур талабалар мустақил мулоҳаза юритишда, ишда ва хатти-ҳаракатда нисбатан эркинроқдирлар. 
Улар одатда машаққатдан чўчимайдилар, эксперимент ўтказишни ѐқтирадилар, ўзларига ишонадилар, онгли 
равишда муваффақиятга интиладилар. Бунда ўзбек халқининг 
миллий-маданий анъаналаридан 
узоқлашмайдилар ва уларни етарлича чуқур биладилар. 
Бу вазифалар бўлғуси чет тили ўқитувчиларининг педагогика ва психология фанлари назарияси ва 
амалиѐтини чуқур билишга, камол топтиришнинг энг маҳсулдор усулларини эгаллашга асосланган касбий 
тайѐргарлик даражасини такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш билан чамбарчас боғлиқдир. 
Шундай қилиб, Республикамиз олий таълим муассасаларида бўлғуси ўқитувчилар касбий 
тайѐргарлигини такомиллаштиришнинг кўриб чиқилган йўналишлари ўзбек халқининг миллий-маънавий 
меъѐрлари ва стереотипларига алоҳида эътибор беришни талаб этади. Бинобарин, улар ўзига хос турмуш 
тарзининг шароитида таркиб топган бўлиб, бошланғич таълим ўқитувчиларни инновацион фаолиятда ўзининг 
зарурий функциясини, ижтимоий-типик хулқини бошқаришнинг воситаси сифатидаги аҳамиятини асло 
йўқотмайди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish