9
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРНИНГ ЛОГОПЕДИЯ ШАХОБЧАЛАРДА НУТҚ КАМЧИЛИКЛАРИНИ
БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
АЧИЛОВА С.Ж. Низомий номидаги ТДПУ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014-йилда ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик
натижасида республикамиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич ( 1-4) синфларида жами 120 минг
нафарга яқин нутқида нуқсони мавжуд ўқувчилар таълим олаѐтганлиги аниқланган. Бугунги кунда
республикамиздаги 264 та умумтаълим мактаблари қошида логопедия шахобчаларида нутқ
ривожланишида
нуқсони бўлган болаларга хизмат кўрсатиш фаолияти Халқ таълими вазирлигининг 2000 -йил 7 -сентябрдаги
167 -сонли буйруғи билан тасдиқланган ―Умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги логопедик ѐрдам
хоналарининг намунавий низоми‖ билан тартибга солинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг
таълим модели
ҳамда таълим соҳасидаги ислоҳатлардан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчи-логопедлар умумтаълим
мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларни тузатиш билан шуғулланиб,
уларнинг ҳафталик юкламалари Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкмасининг 1997- йил 11- мартдаги 133-
сонли қарори билан, ойлик иш ҳақлари эса Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 25- декабрдаги 275- сон қарори
билан белгиланган. Вазирлик томонидан нутқида нуқсони бўлган болаларга хизмат кўрсатиш мақсадида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда
―Умумтаълим мактаблар қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги қарори
ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги, ―Бола ҳуқуқлари кафолатлари
тўғрисида‖ги қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 -йил 19 -февралдаги ПҚ 2133- сон
―Соғлом бола йили‖ Давлат дастури тўғрисида‖ги қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Халқ
таълими
вазирлиги тизимидаги ―Умумтаълим мактаблари қошидаги логопедия шохобчаси‖ фаолиятини тартибга
солади.Логопедия шохобчасининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Умумтаълим мактабларида таълим олаѐтган бошланғич синф ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув
дастурларни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларини олдини олиш ва уни бартараф этиш;
Жисмоний ва руҳий ривожланишидаги камчиликларни коррекцялаш, ўқувчиларнинг оғзаки
нутқидаги нуқсонларини
бартараф этишда, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий
камол топишида
педагог ва ота оналарга кўмактлашиш.
Қуйидагилар логопедия шохобчасининг асосий вазифаси саналади;
Машғулот жараѐнида ўқувчиларнинг нутқ аъзоларини тизимли тарзда кузатиб бориш;
Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ
нуқсонларини олдини олиш ва уни бартараф этиш;
Мураккаб нутқ нуқсонига эга бўлган, жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган
ўқувчилар билан коррекцион машғулотларни олиб бориш;
Ўқувчининг ижтимоийлашувига, касбий дастурларни онгли равишда танлаш ва ўзлаштирилишига
кўмактлашиш;
Ўқувчиларнинг нутқ нуқсонларини олдини олиш ва бартараф этишга
доир махсус билимларни
психолог, педагог, оат оналар ва бошқаларга тарғиб қилиш;
Ўқитувчилар ва аҳоли ўртасида логопедик билимларни ташвиқот қилиш.Логопедия шохобчасини
ташкил этиш тегишли равишда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш
туман (шаҳар) бўлимлари қарори билан расмийлаштирилади. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг ўқувчиларнинг касбга йўналтиришни ва
педагогик
психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи ҳар йили 25-сентябргача бўлган муддатда,
умумтаълим мактабларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган ўқувчилар рўйҳати асосида,
тегишли туман (шаҳар) бўйича логопедия шохобчаларининг сони ва уларнинг жойлашуви дислокациясини
белгилайди. Логопедия шохобчасида ўқитувчи логопед лавозимида олий маълумотли ўқитувчи
логопед
(дефектолог)лар фаолияти юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: