73
Коррозия дарзларининг мавжудлиги муҳитнинг агрессивлигидан далолат
бериб, ҳимоя қатламнинг тўлиқ емирилишига олиб келиши мумкин.
3.4.3. Том ѐпма конструкцияларида учрайдиган шикастланишлар
Бинонинг умрбоқийлиги ва эксплуатация сифатига кўп жиҳатдан унинг
том қопламаси, сувни қочириш тизимининг
мукаммаллиги ва умуман том
ѐпмасининг ҳолатига, хусусан, унинг иссиқлик ва сув ўтказувчанлигига ҳамда
намликка бардошлилигига боғлиқдир.
Том қопламасининг ишончлилиги ва умрбоқийлиги уни том ѐпмаси
конструктив ечими билан қанчалик мослигига, ҳимоя қатламига ва қатламнинг
қанчалик сифатли бажарилганлигига, булардан ташқари, эксплуатация
шароити, таъмирлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилишига боғлиқдир.
Шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, бино конструкциялари ичида том
қопламаси жуда мураккаб шароитда ишлайди. У қуѐш радиацияси таъсирига,
ҳароратнинг
катта диапазонда тебранишига, ѐмғир, қор, турли агрессив муҳит
ва таъмирлаш ѐки назорат пайтларида механик таъсирларга учрайди.
Чордоқли том ѐпмаларининг афзаллиги уларнинг нишаби катталигидадир.
Бундан ташқари, бундай томларда ташқи сувни қочиришни ташкил этиш жуда
қулайдир. Уларнинг камчилиги эса ташқи таъсирларга бардошли бўлиши учун
қурилиш материалларининг кўп ишлатилиши бўлиб, том ѐпмаси ҳам алоҳидаги
конструктив тизимни ташкил этади. Ишончлилик назариясига кўра
конструкцияда бирикмалар қанча кўп бўлса, унинг конструкция ишончлилиги
шунча камаяди. Бу борада конструктив жиҳатдан ишончли бўлган том
қопламаси бўлиб чордоқсиз текис том ҳисобланади. Бундай томларда том
қопламасидан тушаѐтган ташқи юкларни тўғридан-тўғри том ѐпма
конструкцияси
қабул
қилади.
Маълумки,
чордоқсиз
томларнинг
шамоллатиладиган
ва
шамоллатилмайдиган
турлари
мавжуд.
Шамоллатилмайдиган том қопламасининг асосий камчилиги шундан иборатки,
74
иссиқлик изоляцияси қатламининг
пастдан пароизоляция билан, юқори
томондан эса бир ѐки бир неча қават рубероид қопламаси билан
чегараланганлигидир. Бунинг сабаби, иситкич қатламининг нам ҳолатда
ишлатилишидир [2]. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай
турдаги томларда
иситкич қатламидаги бошланғич намлик эксплуатация жараѐнида жуда
секинлик билан камаяди.
Иситкич қатламдаги намликнинг йуқолиши том қопламаси- рубероиднинг
қаватлилигига боғлиқ. Кўзатувлар шуни кўрсатадики, иситкич қатлам сифатида
қўлланилган керамзитбетонда намликнинг 20% дан 4 %гача камайиши учун бир
қаватли рубероидли том қопламасида 10 йил, 4 қаватли рубероидли қоплама
шароитида эса 20 йил вақт зарур бўлар экан [2].
Демак,
қаватлараро
ѐпманинг
шикастланиши
мутаҳкамликнинг
камайиши, дарзбардошлилик, деформациянинг ривожланиши, товушдан
ҳимоянинг бузилиши ва ҳ.к.ларга
олиб келса, чордоқ ва ертўла ѐпмаларининг
шикастланиши ташқи сувларнинг ўтиши ва музлашдан бўлади.
Ёпма конструкцияларидаги дефектларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
ортиқча юкланиш ѐки хавфли таъсирлар натижасида
юк кўтариш
қобилиятининг камайиши;
бикрликнинг камайишидан ѐки плитанинг кўринмас дефектларидан
дарак берувчи
эгилиши.
Эгилишга олиб келган сабабларни аниқлаш учун эгилиш даражаси
ўлчанади, дарзлар аниқланиб, уларнинг йўналиши, очилиш кенглиги ўлчанади,
ишчи арматураларнинг ҳолати ва бетонниг мустаҳкамлиги аниқланади, ортиқча
юкланишни аниқлаш мақсадида плитанинг устки қисмлари текширилади.
Эгилиш динамикасини ўрганиш мақсадида ҳар 6
ойда текширув ишлари
такрорланади.
кенглиги 0,3мм дан ортиқ бўлган
дарзлар, айниқса юқори намликка
эга хоналарда бетон ва арматурани очиш билан баҳоланиши лозим. Уларнинг
75
келиб чиқиши тафсилотини (киришиш, коррозия ѐки кучланиш натижасида)
аниқлаш лозим.
дарзларнинг пайдо бўлиши ѐки товушдан ҳимоя қатламининг
бузилиши натижасида
товушдан ҳимоя кўрсаткичининг пасайиши. Кузатув-
текширув ишларида дефектли конструкцияларни товушдан ҳимояланиш
кўрстакичи бўйича зарбий товуш билан текшириш лозим.
том ѐпмасининг музлаши ва сув ўтказувчанлиги. Бевосита кузатув
ѐрдамида
нишабликларни
ўлчаш,
иссиқликни
сақлаш
қатламининг
қалинлигини, зичлиги ва намлигини ўлчаш ѐрдамида аниқланади.
Том ѐпмасининг шикастланишида уларнинг нишаблиги мухим аҳамиятга
эга. Ёпма нишабликлари ва бошқа кўрсаткичлари 18-иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: