80
Соз ҳолати- обеъктнинг барча меъѐрий-техник ва (ѐки) конструкторлик
ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати.
Ишга яроқли ҳолати- объектнинг берилган функцияларини бажариш
чоғида қайд қилинган барча параметрларининг қиймати меъѐрий-техник
ҳужжатларда талаб килинадиган кийматига мос келадиган холати.
Чекланган ишга яроқли ҳолати- объект конструкциялар холатини,
технологик жараѐн кўрсаткичларини ѐки бошка эксплуатация шартларини
назорат қилишда махсус (эксплуатациянинг рухсат берилган шароитларида)
тадбирлар бажаришни талаб қиладиган ҳолати.
Ишдан чиқиш ҳолати- берилган функцияларни бажариш чоғида
объектнинг иш қобилиятини характерловчи ҳеч бўлмаганда битта параметр
қийматининг меъѐрий-техник ва (ѐки) конструкторлик ҳужжатларининг
белгиланган қийматига мос келмайдиган ҳолати. Ишдан чиқиш ҳолати
ишончлилик назариясида таянч термин сифатида қўлланилади. Ишдан чиқиш
ҳолати тасодифий катталик бўлиб, унинг келиб чиқиши жуда кўплаб ташқи ва
ички омилларга боғлиқдир (2.1 п.). Ишдан чиқиш ҳолати аста-секинлик билан
ѐки бирданига пайдо бўлиши мумкин. Аста-секинлик билан юзага келадиган
ишдан чиқиш ҳолати конструкциянинг вақт ўтиши
билан эскириши ва
емирилиши билан боғлиқ. Фавқулодда ишдан чиқиш эса кўзда тутилмаган
турли ташқи табиий ва техноген омиллар таъсирида юзага келади.
Чегаравий ҳолати- бино (иншоот)ни юк кўтарувчи элементларининг
бундан кейин уларни ўз функцияларини бажаришига рухсат этилмайдиган ѐки
мақсадга мувофиқ эмас (унинг соз ѐки ишчи ҳолатини қайта тиклаш
имконияти йўқ ѐки мақсадга мувофиқ эмас)лигида намоѐн бўлади.
Чегаравий ҳолат бино конструкцияси ва мухандислик жиҳозларига
тегишлидир. Бино ѐки иншоотнинг чегаравий ҳолати
эса доимий амалга
ошириладиган таъмирлаш ишлари ва алоҳида элементларни алмаштириш
орқали бартараф этиш мумкин. Биноларнинг ишончлилиги тўртта асосий
81
кўрсаткич билан баҳоланади, булар: ишдан чиқмаслик эҳтимоли, умрбоқийлик,
таъмирталаблик, сақланувчанлик [17].
ишдан чиқмаслик эҳтимоли- бино ѐки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк
кўтарувчи конструкцияларининг ўз вазифаларини аниқ
белгиланган муддат
ичида қайта тикланмасдан бажара олиши имконияти тушунилади. Объектнинг 0
дан t вақт оралиғидаги ишдан чиқмаслик эҳтимоли, ушбу вақт интервалида
объектда ишдан чиқиш ҳолати пайдо бўлмайди, яъни объектнинг ишлаш вақти
берилган вақтдан кўп деб ҳисобланади. Ишдан чиқмаслик эҳтимоли бирлик
улушларида ҳисобланиб, унинг қиймати 0 дан 1 гача бўлиши мумкин.
умрбоқийлик- объектнинг ишчи ҳолатини чегаравий ҳолат юзага келгунча
(зарурий техник хизмат ва таъмирларни ҳисобга олган ҳолда) сақлай олиши
имкониятидир. Агарда
объект маълум бир муддат t
бошл
соз ҳолатда хизмат
қилган бўлса, унинг қолдиқ хизмат даврини Т
қол
, яъни соз ҳолатда ишлашининг
қолдиқ даврини аниқлаш мумкин [5].
)
(
)
(
0
бошл
бошл
колд
t
P
t
t
P
T
(3.1)
Бино ѐки иншоотда, агарда уларнинг эксплуатацияси тўғри
ташкил
этилган ҳолда фойдалинилса, бутунлай объект учун реал эксплуатация
шароитида чегаравий ҳолатгача етиб келиш амалда мумкин эмас. Бундай ҳолат
алоҳидаги конструктив элементлар ѐки муҳандислик тармоқлари учун
характерлидир. Шунинг учун “умрбоқийлик” термини алоҳидаги конструктив
элементлар ѐки муҳандислик тармоқлари учун аҳамиятлидир.
таъмирталаблик- бу объектнинг таъмирлашга ва
унга техник хизмат
кўрсатишга қанчалик мойиллигини билдирадиган кўрсаткичдир. Оддий
ҳолларда таъмирталаблик сонли кўринишда объектнинг тикланишига кетган
вақт t
в
орқали аниқланади. Қайта тиклашга кетган вақт қанча кам бўлса,
82
таъмирталаблик кўрсаткичи шунча юқори ва мос равишда объектнинг
ишончлилик даражаси шунча юқори бўлади.
сақланувчанлик- бино ва иншоотларга нисбатан олинганда қуйидагича
таъриф берилади: а) қурилиш конструкцияларининг сақланувчанлиги
уларни
сақлаш ва транспортировка қилиш жараѐнида (ва ундан кейин) соз ва ишчи
ҳолатини узлуксиз давр мобайнида сақлаши хусусиятидир. Қурилиш
конструкцияларининг бундай хусусияти қурилиш-монтаж давригача нотўғри
сақлаш ва транспортировка қилиш, ашѐларнинг эскириши натижасида уларга
таъсир кўрсатувчи салбий факторларга қарши тура олишида намоѐн бўлади; б)
эксплуатацияга топширилгунча ва таъмирлаш ишлари (консервация) давомида
бутунлай объектнинг сақланувчанлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: