158
қурилмалар — бир ва икки контурли сув қиздиргичлар, фотоэлектр
қурилмалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. [1] Анъанавий энергия
ташувчиларнинг нархи ошиши туфайли қуѐш
энергиясидан фойдаланишга
бўлган эътибор яна ортяпти. Шу ўринда иситиш ва иссиқ сув таъминоти
гелиотизимларга бўлган янги қизиқиш Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
―”Муқобил
энергия
манбаларини
келгусида
ривожлантириш масалалари тўғрисида” ги фармонида ҳам муҳим ўрин
эгаллайди.
Органик ёқилғилар захираларининг камайиб,
таннархининг ошиб
бориши ва энергетик қурилмалар органик ёқилғида
ишлаганда вужудга
келаётган экология муаммолари табиий тежамкор ресурсларидан бири
ҳисобланган
қайта
тикланадиган
муқобил
энергия
манбаларидан
фойдаланишнинг аҳамияти салмоқли бўлиб, бугунги куннинг долзарб,
ечимини кутаётган вазифаси ҳисобланади. Республикамизда қайта
тикланадиган энергия манбаларидан қуёш энергиясидан фойдаланиш юқори
самара беради
Ҳозирги кунда ёқилғи захираларининг камайиб, таннархининг ошиб
бориши, муқобил энергия манбалари ҳисобидан самарали ва оқилона ташкил
этилган иссиқлик таъминоти, энергия ва ёқилғи сафларини камайтириб, ушбу
муаммоларнинг муқобил ечимларидан бири ҳисобланади
Ўзбекистон Республикасининг энергетик балансига муқобил энергия
турларини жалб этиш ва биринчи навбатда қуёш энергиясидан фойдаланиш
катта илмий ва амалий қизиқишга эгадир. Марказий Осиё ҳудудида
жойлашган республикаларда деярли бутун йил давомида келиб тушадиган
экологик тоза қуёш энергиясидан фойдаланиш, айниқса иссиқлик таъминоти
тизимлари учун муҳимдир [2]. Қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича
изланишларга Ўзбекистонда жуда катта эътибор бериляпти. Сабаби ҳозирги
кунда юртимизда ва бутун жаҳон миқёсида долзарб муаммо бўлиб турган
электр ва иссиқлик энергиясига кундан кунга эҳтиёж ошиб бормоқда. Бунга
сабаб анъанавий энергия қазилма
бойликларини камайиб бориши, уларни
таннархини қимматлашиши, экологияни бузилиши ва шунга ўхшаш турли
омилларни келтиришимиз мумкин. Истеъмолчиларга иссиқлик энергияси
етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш чора-
тадбирларини
изчил амалга ошириш, замонавий тежамкор ва энергияни
иқтисод қиладиган технологияларни жорий этиш асосида иссиқлик
таъминоти тизимининг асосий фондларини янгилаш ва модернизациялаш,
ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш
мақсадида
республикада
иссиқлик
таъминоти
тизимини
янада
ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгиланган. Иссиқлик таъминоти
тизимини ривожида қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳаси, яъни қуёш
энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги энг фойдали йўналишлардан бири бу
қуёшли иссиқ сув таъминоти тизимларидир. Бироқ қуёшли иссиқ сув
таъминоти тизимлари республикада кенг кўламда татбиқ қилинмаяпти. [3].
Қуёш энергиясидан иссиқ сув таъминоти мақсадида фойдаланиш даражасини
ошмаслигига сабаб, амалда фойдаланилаётган
анъанавий манбалардан
159
ишлайдиган тизимларига қараганда қуёшли иссиқ сув таъминоти
тизимларини қурилиши учун кетадиган капитал сарфларнинг юқорилигидир.
Бунга сабаб эса, қуёш радиациясини ностационар (вақт бўйича ўзгарувчан)
шароитда тушишида қуёш-ёқилғи қозонхоналар тизимини соддалаштириш,
ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш, янги техник ечимларини яратиш
учун анъанавий ёндашишлардан фойдаланишдир. Анъанавий энергия
манбаларидан амалий фойдаланишда анъанавий ёндашишлар яхши
натижалар беради. Чунки стационар (вақт бўйича ўзгармас)
шароитларда
улардан фойдаланилганда оддий, ишончли ва юқори самарали янги техник
ечимлар яратиш мумкин ва улар иссиқлик тармоқларига осон уланади.
Шунинг учун асосий долзарб масалалардан бири бу – амалиётда
қўлланиладиган техник ва иқтисодий характеристикалари бўйича тежамли
бўлган қуёш-ёқилғи қозонхоналар қурилмаларини яратиб беришдан
иборатдир. Бу эса мавжуд қурилмаларни такомиллаштириб боришни ҳамда
турли хил конструктив схемаларнинг замонавий вариантларини татбиқ
қилишни талаб этади. Қуёш энергиясидан фойдаланиш юртимизда халқ
хўжалигида ёқилғи ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: