Назорат қилинувчи катталиклар.
Даврий равишда 0,2 с дан кўп бўлмаган вақтда ШЭҚнинг ишчи
ҳолатида катталиклари бўйича маълумот олинади ва бирламчи қайта
ишланиб маълумотлар архивланади.
Шунинг учун ҳар бир ШЭҚнинг қуйидаги асосий катталиклари назорат
қилинади:
генераторнинг актив ва реактив қуввати;
генератор фазаларидаги ток кучлари;
гидроюруткич штокининг юриши, бошқариш токи;
шамол парракларининг айланиш частотаси ва подшипниклари корпусини
тебранма тезланиш;
генератор подшипникларининг ва гидроюруткични тебранма тезланиши;
мой
бокининг,
генератор
ва
мултипликатор
валидаги
подшипникларининг ҳамда генератор чиқишидаги хаво ҳароратларини;
бошқариш режими (жойида ёки дистанцион);
пуск буйруғи ҳолатини, генератор ёниқлигини ва ШЭҚни аварияли
ўчишини.
152
Дастурий таъминоти.
Амалий дастурий таъминот Borland Delphi мухитида ишлаб чиқилган
ва Microsoft Windows қобиғига ўхшаш фойдаланувчи интерфейси мавжуд. Бу
ШЭҚга хизмат кўрсатувчини дастурий-аппарат тузулиши бўйича
тушунишини енгиллаштиради.
ШЭҚни бошқарувчи дастур бош ойнасида узлуксиз таризда ҳар бир
ШЭҚ ҳолати (“Ишга тушуришга тайёр”, “Ишга тушуриш”, “Тармоқда
ишлаш”, “Ҳимоя ишлаши бўйича тўхтатиш”, “Техник хизмат кўрсатиш”,
“Таъмирлаш”), шамол тезлиги ва йўналиши, жорий сана ва вақт, сутка, ой,
йил давомида ШЭС да ишлаб чиқарилган электр энергия.
ШЭС оператори кузатиши мумкин:
ШЭҚсини барча диогностика қилинадиган катталиклари ҳолати
тасвирланган ойна;
ШЭҚсини генерациялаш тизими катталиклари тасвирланган ойна;
ШЭҚсини бошқарув тизим катталиклари тасвирланган ойна;
ШЭҚсини статик характеристикаси тасвирланган ойна;
ШЭҚсини бошқариш режимини созламалар панели;
ШЭСнинг иш баённома (марказий бошқарув пултидаги компютерни
ёнган/ўчган вақти, ҳар бир ШЭҚсининг ишга тушган ва ўчирилган вақти,
ҳар бир ШЭҚни тайёргарлик режимидан ишга тушиш режимига ўтиш
вақти, техник хизмат кўрсатилгани, таъмирлангани ва бошқалар) ойнаси.
ШЭҚ ишининг янада тўлиқ статик маълумотларини олиш учун
дастурий таъминот бизга қуйидагиларни архивлаш имконини беради:
Шамолнинг бир минут ёки ўн минут ичидаги ўртача тезлигини;
Ҳар бир шамол генераторини бир минут ёки ўн минут ичидаги ўртача
актив қувватини;
Ҳар бир соатдаги шамолнинг ўртача тезлигини;
Ҳар бир шамол генераторини бир соатда ишлаб чиқарган электр
энергиясини;
Ҳар бир соат давомида ҳар бир ШЭҚни тармоқда ишлаш вақтини;
Ҳар бир ШЭҚни ишга тушурилган ёки ўчирилган вақтини;
ШЭҚни таъмирлашда ва техник хизмат кўрсатишда бўлган вақти;
Шамол генераторини аварияли тўхталиши давомида 10 дақиқа ичида
назорат қилинаётган катталикларининг қийматлари;
Тизим дастурий таъминотининг асосий хусусияти диогностика
қилинаётган катталикларни график тасвирлашда Windows мухитида хеч
қандай частота ўзгартиришларсиз бажарилади.
Тизимни ишлаб чиқишда юқори тезликка эга бўлган оқимларни
синхронлаш махсус усулидан фойдаланилган. ШЭҚни диагностика
қилинаётган
катталикларини
барча
характеристикалари
(масштаб
коеффиценти, адреси, канал рақами ва бошқалар) маълумотлар базасида
сақланади. Бу эса хизмат кўрсатиш ишларини осонлаштиради.
Объектга мўлжалланган дастурлаш технологиясини ва I-7000 серияли
модулларни қўллаш тизимни кам харажатли бўлишига ва ишлаш муддатини
153
узайтиришга ҳамда турли типдаги ва сондаги ШЭҚлардан янги ШЭС барпо
этиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |