Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Адабиётлар рўйхати 
1. Рашидов Ю.К. Саморегулирующиеся устройства для систем солнечного 
теплоснабжения. Автореф, дис. канд. техн, наук. -М., 1986 г.-20с. 
2. Авезов 
P.P. Исследование по комбинированному использованию 
гелиоустановок для отопления и охлаждения помещений. Автореф, дис. 
канд. техн, наук. -Ташкент, 1971 г.-27с. 
3. Захидов Р.А., Рашидов Ю.К., Таджиев У.А. Практика проектирования и 
эксплуатации систем солнечного теплоснабжения в Узбекистане 
Гелиотехника. 1994, № 5, с. 43...50. 
4. Мацевитый Ю. М., Ганжа Н. Г., Хименко А. В. Оценка энергетической 
эффективности 
система 
электротеплоаккумуляционного 
отопления 
административных зданий Энергосбережение Энергетика Энергоаудит. -
2011.-№ 10.-С. 9-16 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
доц. И.Т. Турдибеков, проф.в.б.У.Т. Усаров, доц. Н.Х. Холдоров (СамДАҚИ) 
 
Экология муаммоларининг юзага келиши ва унинг салбий оқибатлари
бевосита инсон фаолияти билан боғлиқ. Дунёда кузатилаётган атроф-
муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши, кўпгина ўсимлик ва ҳайвон 
турларининг қирилиб кетиши, озон қатламининг емирилиши, ичимлик 
сувининг ифлосланиши ва ҳ.к. инсониятнинг табиий жараёнлардан нотўғри 
фойдалиниши натижасида табиатдаги салбий ўзгаришлар туфайли юзага 
келмоқда. Экология муаммолари аллақачон миллий ва минтақавий доирадан 
чиқиб, инсониятнинг умумий муаммосига айланган. 
Экологик ҳалокатларнинг асосий сабаблари нималардан иборат? Бу 
ҳақда мавжуд бўлган муносабатларга қисқача тўхтаб ўтамиз.
Сайёрамизни кислород билан таъминлашда асосий манба ҳисобланган 
ўрмонзорлар саноат (мебель, қоғоз, қурилиш материаллари ва ҳ.к.), ишлаб 
чиқариш, қурилиш учун ер очиш ва қишлоқ хўжалик экинзорларини 
кенгайтириш мақсадида ёвузларча яксон қилинмоқда. XXI аср ўрталарига 
бориб инсониятнинг қарийб ярми йирик шаҳарларда яшашини ҳисобга 
оладиган бўлсак, нафас оладиган тоза ҳаво ниҳоятда танқис бўлиб қолади.
Атмосферадаги озон қатлами кучли улътра бинафша нурларини ютиб 
қолиб, ер юзидаги тирик организмларни улардан ҳимоя қилади. 


97 
Улътабинафша нурлари миқдорининг ортиши тирик организмларга салбий 
таъсир кўрсатади. Совутувчи восита сифатида ишлатилаётган фреон 
миқдорининг кўпайиши атмосфера юқори қисмидаги озон қатламининг 
емирилиши (сийраклаши)га сабаб бўлмоқда. 
Иссиқлик двигателлари (самолёт, теплоход, автомобиль, трактор, 
тепловозлар, дарё ва денгиз кемалари) мутасил равишда атмосферага 
инсоният, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун зарарли бўлган чиқинди газлар 
ишлаб чиқаради.
Атмосферани ифлослантиришда саноат корхоналари, айниқса кимё 
саноати, иссиқлик электростанцияларидан чиқаётган чиқинди газлар улуши 
ортиб бормоқда. Нефть ва нефть маҳсулотлари ёнганда атмосферага 200 
хилга яқин зарарли газлар ажралиб чиқиб, уни ифлослантиради. 
Мутахассисларнинг фикрига кўра кейинги 100 йил ичида Ер юзаси ҳарорати 
0,5 даража, 1995-2005-йилларда эса 1 даража ошган. Мавжуд тенденция 
сақланиб қоладиган бўлса, 2050-йилга бориб икки даража, аср охирида тўрт 
даражага кўтарилади. Ердаги ҳароратнинг кўтарилиб бориши натижасида 
музликларнинг эриши ва дунё океани сатҳининг фалокатли кўтарилиш 
ҳавфи туғилиши мумкин.
Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб Амударё ва Сирдарё 
ҳавзаларидаги ерларни ўзлаштириш соҳасидаги ишлар оқибатида Орол 
денгизига қуйиладиган сувнинг миқдори кескин камайиб кетди. Бугун Орол 
фожиаси замонамизнинг энг йирик экологик ҳалокатидир.
Энди экологик муаммолар ечимининг айрим масалаларига тўхтаб 
ўтамиз. Атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни 
асраб-авайлаш масаласи давлатимиз раҳбарларининг ҳам доимий диққат-
эътиборида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзеёев 2017-йил 19-сентябр Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош 
Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Орол фожеасига дунё 
ҳамжамияти диққат-эътиборини яна бир марта ҳам қаратди. Ҳозир Орол 
минтақаси худудларида катта ишлар амалга оширилмоқда. Мўйноқ шаҳрини
қайта қуриш,қуриган денгиз сатҳини кўкаламлаштириш, дарахтзорлар барпо 
этиш шулар жумласидандир
Ҳозирги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида одатдаги 
автомобиллардан қолишмайдиган электромобиллар ва этил спирти 
(
)да ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.
Японияда атмосферага зарарли газ чиқармайдиган ва портлаш 
хавфидан ҳоли бўлган сиқилган водородда ишлайдиган водород двигатели
яратилди ва синовдан ўтказилди.
Республикамизда атом электростанциясининг қурилиши энергия 
танқисчилигига барҳам беришнинг асосий йўлларидан бири бўлади.Қуввати 
2.4 ГВт га тенг бўлган 2-та энергоблокнинг ишга туширилиши натижасида
ҳар йили 18.9 миллард кВт/соат энергия ишлаб чиқарилади.Бунда ҳозирда 
ишлатилиб келинаётган 3.7 миллиард куб метр газ иқтисод қилинади ва 
унинг экспорти республикамизга 550-600 миллион доллар фойда олиб 
келади. 


98 
Юртимиз иқлим шароитида қуёш ва шамол сингари ноанънавий 
энергия 
турларидан 
фойдаланиш 
борасида 
улкан 
имкониятлар 
мавжуд.Республикамиз ҳудудида деярли 300-310 куни қуёшли бўлади. 
Бундай табиий имконият қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали 
фойдаланишда қўл келади. Расмий маълумотларга қараганда Ўзбекистондаги 
қуёш энергиясининг йиллик потенциали 2,346∙
Жоулга тенг. Бу жуда 
катта энергия захирасидир. Агар биз ушбу энергиянинг атиги бир фоизидан 
фойдалансак ҳам Республикамиз эҳтиёжини қоплайдиган энергиядан 120 
марта кўпроқ энергияга эга бўламиз. Германиялик ҳамкорларнинг 
ишланмалари асосида Навоий вилоятида шамол электростанцияларини 
қуриш ишлари бошлаб юборилган,бундай станцияларни Қорақалпоғистонда 
ҳам қуриш режалаштирилган. 2015-йилда Наманган вилоятининг Поп 
туманида қуватти 130 кВт бўлган Қуёш фотоэлектрик станциясининг ишга 
туширилди.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish