111
Ҳозирда, оқаётган сув энергиясини механик энергияга айлантирадиган
қурилмани сув двигатели деб аталади.
Бироқ XIX аср охирларига келиб, электр токи ишлаб чиқарилиши
бошланиши билан яна сув ғилдираклари асосий қурилма сифатида ўз ўрнига
эга бўлди.
Оқаётган сув энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи
гидроагрегат, дунёда биринчи бўлиб, 1882 йилда АҚШдаги Эпплтон
шахарчасида, Фокс дарёсида ишга туширилди. Сув ғилдираги ёрдамида
харакатлантириладиган динамомашина 12,5
кВт қувват ишлаб чиқаришга
эришди. Ушбу миқдордаги электр қуввати қоғоз фабрикаси ва яшаш
биноларини
ёритишга
сарфланди.
1892
йил
Россияда
биринчи
гидроэлектростанция Олтой ўлкасининг Зирян конида ишга туширилди.
Ишлаб чиқарилган 150
кВт электр қувватидан, биноларни ёритишда ва
ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Демак, буни биринчи саноат
гидроэлектростанцияси деб аташ мумкин.
1903 йил Шимолий Кавказда, тоғ дарёсида 700
кВт қувватга эга бўлган
саноат гидроэлектростанцияси давлат томонидан ишга туширилди. У курорт
шахрини ва ўша ердаги трамвайни ток билан таъминлади.
Ўтган XX асрда бирин-кетин саноат ривожланиши билан ҳамоханг
тарзда, йирик-йирик ГЭСлар (Волхов, Днепр, Волга, Красноярск, Братск,
Саяно-Шушенск) қурилди. Ушбу йирик станциялар атрофида шаҳарлар,
катта-катта саноат мажмуалари барпо этилди. Бироқ, таъкидлаш жоизки
ГЭСлар, айниқса текис ерларга қурилганлари, ўзлари жойлашган ҳудудлар
экологиясига жуда жиддий хавф солишлиги ҳозир хеч кимга сир эмас.
ГЭСлардаги гидроагрегатлар тузилиши ва конструктив жихатдан бир
бирига ўхшаш бўлади. Улар асосан турбина, вал, генератор, подшипниклар
ва таянчлардан иборат [5].
Тўғонсиз, напорсиз, яъни тўғридан-тўғри табиий оқаётган сув оқими
энергиясидан фойдаланиш учун мўлжалланган гидроагрегатлар турли-туман
тузилишларга ва кўринишларга эга. Асосан сув двигателининг турлича
конструкциялари, гидроагрегатларни бир-биридан ажратиб туради [2].
Уларни бирмунча умумлаштириб, қуйидаги учта гурухга киритиш мумкин:
- гирляндли; яъни оқим устидан пўлат арқон тортилган бўлиб, ундаги
парраклар сув энергияси ҳисобига тросни айлантиради.
- гусеница типидаги; уларда ишчи қисмлар гусеницага ўхшаб
харакатланади. Гусеницалар вертикал ёки горизонтал, оқим бўйлаб ёки
перпендикуляр жойлаштирилиши мумкин.
- ғилдиракли; уларнинг асосий ишчи қисми сув ғилдирагининг турли
хил конструкциясидан иборат.
Оқаётган сувдан юқоридаги гидроагрегатлар, яъни сув двигателлари
ёрдамида, уларнинг ўлчамларига ва самарадорлигига қараб бир неча
Вт дан
ўнлаб
кВт гача қувват олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: