Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Фойдаланган адабиётлар  
1. Маҳмудов Г.Н. Автомобилларнинг электр ва электрон жиҳозлари. 
Дарслик. 2-чи нашр. – Т.: Ношир, 2011. – 304 б. 
2. Ютт В.Э. "Электрооборудование автомобилей". Учебник для студентов 
высших учебных заведений, 4-е издание. – М.: Транспорт, 2006. – 440 с. 
3. Трантер А. Электрическое оборудование автомобилей. – СПб.: Алфамер 
Паблишинг, 2003. – 288 с. 
4. Соснин Д.А., Яковлев В.Ф. Новейшие автомобильные электронные 
системы. –М.: Солон-Пресс, 2005. -240 с. 
5. Вишневецкий Ю.Т. Электрооборудование автомобилей. Учебник. – М.: 
ИздТоргКорп, 2008. – 352 с. 
ОҚАЁТГАН СУВ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ. 
проф.А.Умурзоқов, кат.ўқит.Х.Атахонов (НамМҚИ) 
Мамлакат ривожланиш ва уни тараққий этиши, кўплаб соҳаларни 
изчил ривожланиши ва аҳоли сонини кўпайиб бориши сабабли энергияга 
бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Шундай экан энергия тақчиллиги 
нафақат бизнинг регионимизда, балки бутун дунёда долзарб муаммога 
айланмоқда.


110 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия 
манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 
регионимиз учун долзарб муаммони хал қилиш учун ўз вақтида қабул 
қилинган жуда муҳим дастурий хужжатдир. 
Дунёнинг кўплаб олим ва муҳандислари ноанъанавий энергия 
манбаларини топиш ва улардан самарали фойдаланиш устида ишламоқдалар. 
Улар ичида энг эътиборга молик йўллар бу оқин сувлар ва шамоллардан, 
океандаги сувнинг кўтарилиши ва пасайишидан, ундаги тўлқинлардан, ер 
бағридаги иссиқликдан, қуёш нурларидан фойдаланишдир.
Регионимиз табиатида мавжуд бўлган энергия манбаларини кўриб 
чиқайлик: океанлар олисда, шамоллар кам, ер иссиқлиги анчайин 
чуқурликда. 
Аммо, 
юқоридагилардан 
фарқли 
ўлароқ 
бизнинг 
мамлакатимизда қуёш нурлари, дарё ва каналлар кўп. Қуёш энергиясидан 
фойдаланиш бўйича кўплаб тадқиқот ишлари бажарилганлигига қарамай, 
ундан электр энергияси ишлаб чиқариш анчайин қимматга тушади.
Демак, ҳозирда биз учун энг қулай энергия олиш имконияти фақат 
дарёлар ва каналлар билан боғлиқ экан, деган фикрга келиш мумкин. 
Маълумки аҳоли ва ҳалқ хўжалиги тармоқлари учун энг қулай энергия электр 
энергиясидир. Шундай экан дарёларимизга кераклича тўғон қуриб, ГЭСлар 
барпо этиш ва электр энергияси олиш мумкин. Бироқ бу фикр ҳам бир қатор 
эътирозларга сабаб бўлади. Биринчидан, тўғонлар қуриш жуда қиммат 
туради. Иккинчидан, ГЭСларнинг экологияга салбий таъсири ҳам анчайин 
салмоқлидир. Дeмакки тўғон қурмасдан, яъни ГЭСнинг 90 фоизини иқтисод 
қилиб, мини ва микро ГЭСлар яратиш ва унинг ҳисобига анча арзон элeктр 
энeргияси олиш, бизнинг фикримизча, шу куннинг энг долзарб 
масалаларидан биридир.
Оқаётган сув энергиясини олишнинг энг содда ва арзон усули механик 
қурилмалардан, яьни двигателлардан фойдаланишдир. Оқар сувдан энeргия 
олиб-узатадиган, бизнинг шароитларга мос бўлган двигатeлларни оқилона ва 
арзон конструкцияларини яратиб улардан фойдаланилса, мамлакатимиздаги 
оқар сувлар, каналлар, дарёлар бўйларида жойлашган аҳоли, ташкилот ва 
корхоналар, фeрмeр хўжаликлари анча арзон ва узлуксиз таъминланадиган 
элeктр энeргиясига эга бўлишлари шубҳасиз. 
Оқаётган сув энергиясидан фойдаланишга мўлжалланган қурилмалар 
турлари жуда кўп бўлиб, улар конструктив жиҳатдан турли хил 
кўринишларга эга. Энг кўп ишлатиладиган, энг содда ва энг қадимий 
қурилмалардан бири бу – сув ғилдиригидир. Тарихий манбаларда ёзилишича 
антик даврда яшаган грек математиги Апаллоний қўл ёзмаларида, эрамиздан 
аввал 240 йилларда ҳам сув ғилдирагидан фойдаланилганлиги тўғрисида 
маълумотлар бор. Сув ғилдирагининг асосий вазифаси оқаётган ёки 
баландликдан тушаётган сувнинг энергиясини механик энергияга 
айлантиришдир. У ғилдирак кўринишда бўлиб, оқаётган сув билан 
муносабатда бўладиган парраклардан иборат. Ундан сув тегирмонларини 
юргизишда, 
сувларни 
юқорига 
кўтаришда, 
донларни 
янчадиган 
обжувозларда юритма сифатида фойдаланилган.


111 
Ҳозирда, оқаётган сув энергиясини механик энергияга айлантирадиган 
қурилмани сув двигатели деб аталади.
Бироқ XIX аср охирларига келиб, электр токи ишлаб чиқарилиши 
бошланиши билан яна сув ғилдираклари асосий қурилма сифатида ўз ўрнига 
эга бўлди.
Оқаётган сув энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи 
гидроагрегат, дунёда биринчи бўлиб, 1882 йилда АҚШдаги Эпплтон 
шахарчасида, Фокс дарёсида ишга туширилди. Сув ғилдираги ёрдамида 
харакатлантириладиган динамомашина 12,5 кВт қувват ишлаб чиқаришга 
эришди. Ушбу миқдордаги электр қуввати қоғоз фабрикаси ва яшаш 
биноларини 
ёритишга 
сарфланди. 
1892 
йил 
Россияда 
биринчи 
гидроэлектростанция Олтой ўлкасининг Зирян конида ишга туширилди. 
Ишлаб чиқарилган 150 кВт электр қувватидан, биноларни ёритишда ва 
ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Демак, буни биринчи саноат 
гидроэлектростанцияси деб аташ мумкин.
1903 йил Шимолий Кавказда, тоғ дарёсида 700 кВт қувватга эга бўлган 
саноат гидроэлектростанцияси давлат томонидан ишга туширилди. У курорт 
шахрини ва ўша ердаги трамвайни ток билан таъминлади.
Ўтган XX асрда бирин-кетин саноат ривожланиши билан ҳамоханг 
тарзда, йирик-йирик ГЭСлар (Волхов, Днепр, Волга, Красноярск, Братск, 
Саяно-Шушенск) қурилди. Ушбу йирик станциялар атрофида шаҳарлар, 
катта-катта саноат мажмуалари барпо этилди. Бироқ, таъкидлаш жоизки 
ГЭСлар, айниқса текис ерларга қурилганлари, ўзлари жойлашган ҳудудлар 
экологиясига жуда жиддий хавф солишлиги ҳозир хеч кимга сир эмас.
ГЭСлардаги гидроагрегатлар тузилиши ва конструктив жихатдан бир 
бирига ўхшаш бўлади. Улар асосан турбина, вал, генератор, подшипниклар 
ва таянчлардан иборат [5]. 
Тўғонсиз, напорсиз, яъни тўғридан-тўғри табиий оқаётган сув оқими 
энергиясидан фойдаланиш учун мўлжалланган гидроагрегатлар турли-туман 
тузилишларга ва кўринишларга эга. Асосан сув двигателининг турлича 
конструкциялари, гидроагрегатларни бир-биридан ажратиб туради [2]. 
Уларни бирмунча умумлаштириб, қуйидаги учта гурухга киритиш мумкин: 
- гирляндли; яъни оқим устидан пўлат арқон тортилган бўлиб, ундаги 
парраклар сув энергияси ҳисобига тросни айлантиради. 
- гусеница типидаги; уларда ишчи қисмлар гусеницага ўхшаб 
харакатланади. Гусеницалар вертикал ёки горизонтал, оқим бўйлаб ёки 
перпендикуляр жойлаштирилиши мумкин. 
- ғилдиракли; уларнинг асосий ишчи қисми сув ғилдирагининг турли 
хил конструкциясидан иборат. 
Оқаётган сувдан юқоридаги гидроагрегатлар, яъни сув двигателлари 
ёрдамида, уларнинг ўлчамларига ва самарадорлигига қараб бир неча Вт дан 
ўнлаб кВт гача қувват олинади.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish