Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Адабиётлар
1. И.Т. Турдибеков, Н.Х. Холдоров, А.Т. Абдуқодиров, СамДАҚИ 40 
йиллигига бағишланган «Ўзбекистон меъморчилиги, қурилиши ва 
шаҳарсозлигининг ривожланиши муаммолари» мавзусидаги илмий-
амалий конференция материаллари, II қисм (Самарқанд-2007), 51-53 
бетлар. 
2. Д.Ё. Ёрматова, Ў.Т. Ўсаров. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, 
Тошкент, “Фан ва технология”, 2018 йил.  
3. К.К. Қаршиев, Д.Ж. Ражабов, Х.Ҳ. Қаюмова «XXI асрда физика таълими 
ва 
фани 
муаммолари» 
Республика 
илмий-услубий 
анжумани 
материаллари туплами (Самарқанд-2003) 66-68 бетлар
4. Ш.Ж. Қосимова. Ёш олимлар, магистрлар ва бакалавриантларнинг 
анъанавий IX Республика илмий-назарий конференцияси материаллари 
(Самарқанд-2012) 140-141 бетлар. 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА 
ИНТEГРАЦИЯЛАШГАН СИФАТ МEНEЖМEНТИ ТИЗИМИНИ 
ҚЎЛЛАШ
PhD. Ғ.Ғ.Бобоев, магистр Д.У.Шокиров (ТошДТУ) 
Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, 
ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш 
кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу 
сабабли бутун дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия 
манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилаяпти. Чунки, 
энергиянинг муқобил турларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юрт 
тараққиётига, халқ фаровонлигига хизмат қилади. Муқобил энергия 
манбалари шаҳарларда бирламчи углеводород ресурсларини тежаш, 
мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашда катта роль ўйнайди. 
Энергия балансига экологик тоза, қайта тикланувчи энергия манбаларини 
кенг жалб қилиш орқали атроф-муҳитга техноген таъсирларни камайтириш 


99 
имкониятлари кенгайади. Бу эса углеводород ресурсларини электр энергияси 
ишлаб чиқариш учун эмас, балки нефть-кимё саноатида хомашё сифатида 
ишлатиш мақсадида сақлаб қолиш имконини беради. Қайта тикланадиган 
энергия катта потенциалга эга, тоза атроф-муҳитни тегишли талабни 
қондиради, экологик соф атроф-муҳитни яратади, қўшимча иш жойлари 
яратилишига ва инвестиция қўйишга қулай шароитлар яратилади [1,3].
Шундан келиб чиқиб, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда 
интeграциялашган сифат мeнeжмeнти тизими кўриб чиқамиз. Ўзбекистонда 
ишлаб чиқариш корхоналарининг сифат менежменти самарадорлигини 
ошириш ҳозирги кунда долзарб масаладир. "Интеграциялашган тизимлар" 
ибораси яқинда пайдо бўлди. Кўпинча бу ерда сифат менежменти тизими ва 
атроф – муҳитни бошқариш тизимининг интеграцияси назарда тутилган 
бўлса-да, бу концепция раҳбар ва ходимларни бошқариш тизимларини, 
ресурсларни, 
молиявий 
фаолиятни, 
хавфсизликни, 
корпоратив 
инфратузилмани, ахборотни ва бошқаларни интеграциялашни назарда 
тутади.
Интеграциялашган менежмент тизими экология, хавфсизлик, сифат ва 
бошқалар даражасини ошириш учун талабларни бажаришга имкон беради. 
Интеграциялашган менежмент тизими бир бутун сифатида фаолият 
юритадиган 
икки 
ёки 
ундан 
ортиқ 
бошқарув 
тизимларининг 
тўпламидир.Ташкилотнинг энг кенг тарқалган таркибий қисмлари O’zDSt 
ISO 9001 сифат менежменти тизими, O’z DSt ISO 14001 бўйича экологик 
менежмент тизими, O’z DSt OHSAS 18001 бўйича меҳнатни муҳофаза 
қилишни бошқариш тизими, шунингдек бошқа стандартлар ҳисобланади 
[1,2]. 
Бу ҳолат интеграциялашган менежмент тизимининг универсал 
моделини деярли ҳар қандай ишлаб чиқаришга мослаштириш имконини 
беради. 
Қуйида 
муқобил 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланиш 
интеграциялашган менежмент тизими жараёнлари берилган: 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тизимида мавжуд 
бўлган жараёнлар бўйича талабларни аниқлаш учун юқоридаги 
стандартларни изчил таҳлил қилиш; 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш жараёнлари ўртасидаги 
алоқаларни таҳлил қилиш (жараёнларни тизимга бирлаштирадиган 
ҳужжатлар, ахборот, ресурслар оқимларини аниқлаш); 

интеграциялашган менежмент тизими таркибий қисмларини 
такрорлашни истисно қилиш учун жараёнлар, ҳужжатлар ва ресурслар учун 
стандартнинг умумий талабларини аниқлаш; 

барча зарур жараёнларни моделга киритиш учун зарур бўлган 
интеграциялашган менежмент тизими жараёнларини кетма-кетлигини таҳлил 
қилиш; 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда интеграциялашган 
менежмент тизими жараёнларининг ўзаро боғлиқлик тизимини таҳлил қилиш 
ва қуриш; 


100 

олинган моделнинг дастлаб аниқланган стандартлар талабларига 
мувофиқлигини текшириш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф 
этиш; 
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда интеграциялашган 
менежмент тизимларини жорий этишнинг афзалликлари: 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда бошқарув тизимларини 
ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланишнинг технологик 
даражасини ошириш; 

ягона мувофиқлаштирилган бошқарув тузилмасини ишлаб чиқиш; 

ишлаб чиқиш, жараён ва сертификатлаш харажатларини камайтириш; 

муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда интеграциялашган 
менежмент тизим доирасида бир нечта жараёнларни бирлаштириш 
имконияти (режалаштириш, ишлаб чиқариш, бошқарувни таҳлил қилиш, 
ҳужжатларни бошқариш, ўқитиш, малака ошириш, ички аудит ва бошқалар); 

ўзгарувчан шароитларга мобиллик ва мослашувчанликни ошириш; 

истеъмолчилар, 
манфаатдор 
томонлар, 
инвесторлар 
учун 
жозибадорликни ошириш. Стандарт тизимни биргаликда амалга ошириш 
тизимларнинг нархини ва тезлигини сезиларли даражада камайтириши 
мумкин. 
Демак, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган бошқарув 
тизимларини (сифат, экология, хавфсизлик ва ижтимоий масъулият, озиқ-
овқат хавфсизлиги ва бошқалар) интеграциялашуви муқобил энергия 
манбаларидан фойдаланишда барқарор ривожланиши учун муҳим шарт 
сифатида қаралиши керак [1,2]. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish