97
Улътабинафша нурлари миқдорининг ортиши
тирик организмларга салбий
таъсир кўрсатади. Совутувчи восита сифатида ишлатилаётган фреон
миқдорининг кўпайиши атмосфера юқори қисмидаги озон қатламининг
емирилиши (сийраклаши)га сабаб бўлмоқда.
Иссиқлик двигателлари (самолёт, теплоход, автомобиль, трактор,
тепловозлар, дарё ва денгиз кемалари) мутасил равишда атмосферага
инсоният, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун зарарли бўлган чиқинди
газлар
ишлаб чиқаради.
Атмосферани ифлослантиришда саноат корхоналари, айниқса кимё
саноати, иссиқлик электростанцияларидан чиқаётган чиқинди газлар улуши
ортиб бормоқда. Нефть ва нефть маҳсулотлари ёнганда атмосферага 200
хилга яқин зарарли газлар ажралиб чиқиб, уни ифлослантиради.
Мутахассисларнинг фикрига кўра кейинги 100 йил ичида Ер юзаси ҳарорати
0,5 даража, 1995-2005-йилларда эса 1 даража ошган. Мавжуд тенденция
сақланиб қоладиган бўлса, 2050-йилга бориб икки даража, аср охирида тўрт
даражага кўтарилади. Ердаги ҳароратнинг кўтарилиб бориши натижасида
музликларнинг эриши ва дунё океани сатҳининг фалокатли кўтарилиш
ҳавфи туғилиши мумкин.
Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб Амударё ва Сирдарё
ҳавзаларидаги ерларни ўзлаштириш соҳасидаги ишлар оқибатида Орол
денгизига қуйиладиган сувнинг миқдори кескин камайиб кетди. Бугун Орол
фожиаси замонамизнинг энг йирик экологик ҳалокатидир.
Энди экологик муаммолар ечимининг айрим масалаларига тўхтаб
ўтамиз. Атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни
асраб-авайлаш масаласи давлатимиз раҳбарларининг ҳам доимий диққат-
эътиборида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзеёев 2017-йил 19-сентябр Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Орол фожеасига дунё
ҳамжамияти диққат-эътиборини яна бир марта ҳам қаратди. Ҳозир Орол
минтақаси худудларида катта ишлар амалга оширилмоқда. Мўйноқ шаҳрини
қайта қуриш,қуриган денгиз сатҳини кўкаламлаштириш, дарахтзорлар барпо
этиш шулар жумласидандир
Ҳозирги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида одатдаги
автомобиллардан қолишмайдиган электромобиллар ва этил спирти
(
)да ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.
Японияда атмосферага зарарли газ чиқармайдиган ва
портлаш
хавфидан ҳоли бўлган сиқилган водородда ишлайдиган водород двигатели
яратилди ва синовдан ўтказилди.
Республикамизда атом электростанциясининг қурилиши энергия
танқисчилигига барҳам беришнинг асосий йўлларидан бири бўлади.Қуввати
2.4 ГВт га тенг бўлган 2-та энергоблокнинг ишга туширилиши натижасида
ҳар йили 18.9 миллард кВт/соат энергия ишлаб чиқарилади.Бунда ҳозирда
ишлатилиб келинаётган 3.7 миллиард куб метр газ иқтисод қилинади ва
унинг экспорти республикамизга 550-600 миллион доллар фойда олиб
келади.
98
Юртимиз иқлим шароитида қуёш ва
шамол сингари ноанънавий
энергия
турларидан
фойдаланиш
борасида
улкан
имкониятлар
мавжуд.Республикамиз ҳудудида деярли 300-310 куни қуёшли бўлади.
Бундай табиий имконият қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали
фойдаланишда қўл келади. Расмий маълумотларга қараганда Ўзбекистондаги
қуёш энергиясининг йиллик потенциали 2,346∙
Жоулга тенг. Бу жуда
катта энергия захирасидир. Агар биз ушбу энергиянинг атиги бир фоизидан
фойдалансак ҳам Республикамиз эҳтиёжини қоплайдиган энергиядан 120
марта кўпроқ энергияга эга бўламиз. Германиялик ҳамкорларнинг
ишланмалари асосида Навоий вилоятида шамол электростанцияларини
қуриш ишлари бошлаб юборилган,бундай станцияларни Қорақалпоғистонда
ҳам қуриш режалаштирилган. 2015-йилда
Наманган вилоятининг Поп
туманида қуватти 130 кВт бўлган Қуёш фотоэлектрик станциясининг ишга
туширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: