Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Conclusions 
As a result of the practical work it has 
been prepared and nowadays practically 
supported in the learning process, visualizing 
new concepts in students' learning, and in the 
audience is aimed at perfecting the new 
knowledge in their minds. You will also 
need to opt for the following optional 
features. 
1. Enrichment of visual aids used during the lesson. 
2. Strengthening of knowledge through informal demonstration of 
educational graphics to students. 
3. The use of entrepreneurship in various (business, advertising, construction 
Figure 3. The location of an 
electron in an atom. 


55 
and consumer services) areas. 
REFERENCE: 
[1] Pucciarelli F., Kaplan Andreas M. Competition and Strategy in Higher 
Education: Managing Complexity and Uncertainty, Business Horizons, 2016. 
Volume 59
[2] Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan “On Measures for 
the Further Development of Higher Education System” dated 20.04.2017, №. RP-
2909. 
[3] Steven W. Blume. Electric Power System basics. Published by John Wiley & 
Sons, Inc., Hoboken, New Jersey, USA. 2007 y. 
[4] Theodore L. Brown, H. Eugene LeMay Jr., Bruce E. Bursten, Catherine J. 
Murphy, Patrick M. Woodward. Chemistry the Central Science. Twelfth edition. 
Illinois, USA. 2012 y. 
ТАЪЛИМ БОШҚАРУВИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯ 
МАСАЛАЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ. 
доц. С.Хашимов, талаба И.Саиджаханов, магистрант Х.Эркинов(НамҚИ) 
Президентимиз Шавкат Миромонович ташаббуслари билан 
юртимизда 2020 йилга «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили», деб ном бериш билан бир қаторда мамлакатимизда 
илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак 
маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни 
шакллантириш борасида бошлаган ишларни жадал давом эттириш ва янги, 
замонавий босқичга кўтариш каби масалаларга эътиборни қаратиш бугунги 
куннинг муаммолари эканлиги улар томонидан алоҳида қайд этилиб ўтилди.
Юқоридаги келтирилганларни амалиётда бажариш мақсадида биз 
томондан ушбу мавзудаги тадқиқот иши олиб борилди. Тадқиқот ишимизда 
асосий йўналишлар асосида олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 
бугунги кунда рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар 
сифатини ошириш билан мамлакатимиз аҳолисини турмуш даражасини
кескин яхшилаш имконини беради. Бундай ўсиш албатта 
ахборот 
технологиялари соҳасида инсон капиталини ривожлантириш, кадрларни 
тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳисобига 
ўтиши давлатнинг стратегик режаларида келтирилди. 
 
Бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб 
бормоқда. Асосий йўналишларида кўрсатилганидек, юртимиз Халқаро 
ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси бўйича 
2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жуда ҳам орқадалигимиз 
маълум. Шу боис, т
аълим тизимида янада рақамли технология кўламини 
кенгайтириш, айниқса, бошқарув фаолиятида ундан фойдаланиш таълим 
сифатини ўсишига туртки бўлади деган умиддамиз. Т
аълим сиёсатининг 
ҳозирги асосий мақсади, таълим олувчи шахс(талаба), жамият ва давлат 
эҳтиёжларини қондирувчи муҳим ва келажакдаги ривожи учун зарур юқори 
самарадорликка эга бўлган замонавий таълим беришга қаратилган.


56 
Бундай талаб ўз навбатида таълим бериш фаолиятини ташкил этиш 
орқали, келгусида кучли мутахассислар тайёрлашни тақозо этмоқда ва бу 
омиллар ОТМларда ёшларни тарбиялаш ва билим олиш даражасини янада 
юқори савияда бўлишини тақозо этмоқда. Шу боис, билим масканларида, 
айниқса факультет деканатларида талабалар ўзлаштириши ва дарсга 
қатнашиши назорат масаласи жиддийлашмоқда. Бу масала юзасидан 
ҳукуматимиз томонидан алоҳида кўрсатмалар кўрсатилган.
Биз томондан олиб борилган тадқиқот иши, айнан шу масалани 
ёритишга қаратилган. Тадқиқот, ОТМда 
“Деканат-талаба-ота-она” 
бошқаруви 
тизимида 
хабар 
ва 
бошқа 
зарурий 
кўрсатмаларни 
автоматлаштиришга қаратилган бўлиб, унинг асосида тизимда юзага келган 
муаммоларни раақамли технологияларни қўллаш орқали ўз вақтида ҳал 
этишни бош мақсад қилиб олинган.
Шу маънода ўқитувчиларни иш фаолиятини яхшилаш ҳамда фаолиятда 
қоғоз
ҳужжатларидан камроқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида “ON-
Line” режимда ушбу илова(дастур) биз томондан тайёрланган. Бу илова 
нафақат ўқитувчи фаолиятини яхшилаш, балки дарс жараёнида ўқувчини 
ўзлаштирганлиги ва дарсга қатнашганлиги тўғрисидаги тўла маълумотни
ота-оналар томонидан ўзларини мобил телефонлари ёрдамида кузатиб туриш 
имкони бўлади. Бундан ташқари, бу илова ўқувчини баҳоланишини 
шаффофлигини ҳам таъминлайди, яъни, талаба кундалик фанлардан олган 
баҳосини ўз ота-онасига телефони орқали кўрсата олади. Бу иловада ҳаттоки, 
деканат томонидан тузилган дарс жадвалига мувофиқ, талабанинг ўқув 
фаолиятидаги бир ҳафталик жараёни тўла ёритилади, яъни, у қайси хонада 
қандай фандан дарс олган ва дарс давомида ўзлаштириш даражаси, дарс 
ўтиш хоналари номери ва вақти келтирилган бўлиб, унга мувофиқ 
талабаларни дарсга ўз вақтида қатнашганлиги ёки қатнашмаганлиги тизим 
томонидан назорат этилади. Бундай тизим имконияти асосида бошқарувда, 
талаба ёки ўқитувчи фаолиятига доир тўла қонли хулоса чиқариш ва улар 
ҳақида қарор қабул имконини беради. 
Бу 
илова 
ёрдамида 
ўқитувчи 
томонидан(электрон 
тарзда) 
талабаларни(ўқувчилар) 
компьютер 
ёрдамида 
синф 
журналига 
расмийлаштиришдан бошланади. Шундан кейин дарс режасига мувофиқ 
мавзу журналда электрон кўринишида расмийлаштирилади. Дарс жараёнида 
ўқувчилар томонидан фаолликларини инобатга олиш, яъни, баҳолар қўйиш 
ҳам электрон журналга расмийлаштирилади. Ушбу дарсга оид бўлган талаба 
фаолиятига доир барча кўрсаткичлар “Бош компьютер”га(Институтнинг 
сервери) жойлаштириш режалаштирилади. Бу маълумотлардан талабани ота-
онаси ўз мобил телефони орқали хабардор бўлишлиги ҳам иловада инобатга 
олинган. 
Бош 
компьютердаги 
барча 
маълумотлар 
“махфийлиги” 
таъминланган. 
Дастурдан фойдаланиш жараёнида юзага келган муаммолар: сабабсиз 
дарсга келмаслик ҳолатлари, паст ўзлаштириш ҳолатлари ўз вақтида олди 
олинади. Натижада талабани ўзлаштириш сифати бир неча марта ўсишига 
олиб келади. Бажарилган иш натижаси деканат ишини янада самарали 


57 
қилишга ёрдам беради ҳамда ”деканат-талаба-ота-она” тизими ўртасидаги 
алоқани тез, осон ва қулай ўрнатишга ёрдам берадиган мобил илова бўлиб, 
кейинчалик унинг ривожлантиришга ва кенгайтиришга имкон берувчи тайёр 
дастурий тизим ҳисобланади.
Хулоса қилган ҳолда унинг ёрдамида қуйидагиларга: талабаларнинг 
ҳуқуқий саводхонликлари оширилади, талабаларга самарали ахборот ва 
маърифат тарқатилади; ўзлаштириш кўрсаткичлари ва билим олиш ошади, 
талабаларни тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни 
амалга ошириш имконияти яратилади ва бошқалар. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish