Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


Foydalanilgan internet resurslari



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Foydalanilgan internet resurslari 
1. 
http://www.techsmith.com/
 
2. 
http://library.ziyonet.uz/
  
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ФИЗИКАВИЙ 
АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 
доц. М. Н. Маматқулов (ТошКТИ)
Ривожланган давлатлар энергетика тизимларида тобора кўпроқ ўрин 
эгаллаб 
бораётган 
муқ 
обил 
энергетикани 
ривожлантиришга
мамлакатимизда хам катта аҳамият берилмокда. Халқаро қуёш илмий 
марказининг ва гидроэнергетика вазирлигининг ташкил этилиши бу соҳадаги 
давлат сиёсатининг амалий натижаларидир.
Ўз ўрнида, таълим тизими ҳам мутахассислик турларини 
режалаштиришдан тортиб, ўкитишнинг ташкилий-услубий жиҳатларигача 


50 
мазкур соҳа бўйича кадрларни тайёрлашни кўзда тутиши замон талабидир. 
Шундан келиб чиқиб тегишли олий таълим муассасаларида муқобил энергия 
манбалари соҳалари бўйича мутахассилир тайёрлаш йулга қўйиб 
борилмоқда, янги йўналишлар ташкил этилмокда. Шундай экан бу соҳани
ўкитишнинг хам бутунлай янги, замонавий, амалиётга йўналтирилган ҳолда 
ўкитиш услубларини ишлаб чикиш, тегишли ўкув адабиётларини яратиш 
мухимдир [1].
Юкоридагилардан келиб чиқиб, мақолада муқобил энергия 
манбаларини физикавий асосларини ўкитиш билан боғлик ташкилий, 
услубий, илмий ва амалий масалалар кўрилган.
Муқобил энергия манбаларининг физикавий асосларини ўкитиш 
биринчидан электр энергияси ишлаб чикаришда фойдаланилаетган бирламчи 
энергия 
манбаларининг 
(жараёнларнинг) 
физикавий 
хусусиятлари 
ўрганишга, иккинчидан эса, бу жараёнларнинг энергиясини электр 
энергиясига айлантиришнинг усулларини (шунингдек босқичларини) 
ўрганишга асосланади. Ўз навбатида бу энергиялардан амалда фойдаланиш 
албатта тегишли техникавий воситаларни талаб килади. Бугунги кунда айнан 
техникавий воситаларнинг йўқлиги муқобил энергетикани жадал суратларда 
ривожланишига, унинг оммалашуви жараёнига тўскинлик килмокда. Демак, 
муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг амалий самарадорлиги кўп 
жиҳатдан техникавий воситаларнинг имкониятлари билан чегараланиб 
колмокда.
Масалан, шамол энергиясидан, ёки кичик сув ҳавзаларининг 
энергиясидан фойдаланишда бугунги кундаги асосий муаммо биринчидан 
тегишли параметрли, (қуввати, айланиш тезлиги, статик ва динамик 
параметрлари ва бошка кўрсаткичлари бўйича) саноат миқёсида ишлаб 
чиқарилувчи генераторларнинг йўқлиги бўлса, иккинчи муаммо ишлаб 
чикарилган 
электр 
энергияни 
локал 
тармоқларга 
уланишидаги 
муаммолардир.
Демак, бундан иккита амалий муаммо юзага келади: танланган 
параметрли электр генераторларини ишлаб чиқаришни саноатлаштириш; 
ишлаб чикарувчиларни (аксарият кам кувватли, лекин жуда кўп сондаги) 
электр тармокларига улашнинг техникавий жиҳатларини ҳал килиш. 
Қайд этилган ҳолатларда кўриб ўтилган асосий масалалардан ташқари 
муқобил энергетикада (айнан шамол ва кичик сув ҳавзалардан 
фойдаланишда) электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўзи билан боғлик 
муаммолар ҳам мавжуд. Булар аниқ шароитлардан келиб чикиб генератор 
турини танлаш (ўзгармас ёки ўзгарувчан ток генератори), ҳамда энергия 
аккумуляциялаш масалалари билан боғлик муаммолар. Юқоридаги 
масалаларни илмий, техник ва амалий ечимларини топиш электр энергияси 
ишлаб чиқаришни кўламини кенгайтирган ҳолда, соҳада бозор 
муносабатларини шакллантиришга ҳам кўмак беради. Бунда албатта соҳа 
мутахассисларини тайёрлаш асосий ўринда туради.
Олий таълим тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, таълимнинг барча 
босқичларида ўқувчининг амалий билим ва кўникмалари даражаси унинг мос 


51 
назарий билимлари даражасида кўзда тутилган даражадан паст бўлмокда. Бу 
Россия ва ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам тан олинган ҳолат. Бунинг сабаби 
эса таълим ташкил этилишидан бошлаб, барча босқичларида амалиётдан 
узилиб қолганидир. Муқобил энергия манбаларини ўрганишда эса бунга 
асло йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун хам нафақат физика, балки барча 
фанларнинг энергия асосий физикавий катталик хисобланган соҳаларида 
энергиядан амалда фойдаланиш имкониятларини ва усулларини ўкитиш 
муҳимдир. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish