П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Атроф-муҳитни хар хил
чиқиндилар ва
радиоактив моддалар
билан ифлосланиши


Сурилмалар ва зилзила
туфайли тоғларнинг
қулаши
Нотўғри ов қилиш
Урбанизация таъсири
Бошқа табиий омиллар
Бошқа антропоген
омиллар таъсирида
Ҳар хил қурилмалар
таъсири
Антропоген таъсирларни қуйидаги учта гурухга бўлиш мумкин:
1. Хайвонларни бевосита тўғридан-тўғри қириб юбориш. Бу овчилик ёки бошқа
мақсадларда хайвонларни ўлдирилиши билан боғлиқ таъсирларни ўз ичига олади.
2. Инсоннинг турли ишлаб чиқариш фаолиятлари натижасида хайвонлар яшайдиган
табиий худудларни қисқариб кетиши, яъни яшаш майдони(макони) ва воситалари(озуқа,
бошпана)дан махрум бўлган хайвонларни ўз-ўзидан қирилиб кетиши.
3. Антропоген таъсирлар остида атроф мухитни ифлосланиши ва ландшафтларни
кучли ўзгартирилиши оқибатида хайвонларнинг яшаш шароитини оғирлашуви билан боғлиқ
таъсирлар. Ҳаво, сув, тупроқ ва ўсимликларни захарли моддалар, айниқса, пестицидлар
билан ифлосланиши, шовқин, кучли ёруғлик ва бошқа салбий омилларни юзага келиши,
йўллар, каналлар, электр тармоқлари каби иншоотларни қурилиши, бепоён майдонларни
хайдаб экинзорларга айлантирилиши, ўрмонларни кесиб юборилиши, йирик урбанизация
марказ- ларини барпо этилиши каби антропоген жараёнлар хайвонларга кучли салбий таъсир
ўтказади.
Сўнги икки гурухдаги таъсирларни билвосита таъсирлар деб ҳам аталади. Кейинги
йилларда биринчи гурухдаги таъсирлар хиссаси сезиларли камайиб бормоқда. Масалан,
XVII асрларда хайвонларни бевосита йўқотиш 86% ни, билвосита йўқотиш эса 14% ни
ташкил этган бўлса, XX асрга келиб бу кўрсаткич мос равишда 28 ва 72% ни ташкил
этмоқда.
Аниқ ёзма манбаларнинг гувохлик беришича, антропоген таъсирнинг дастлабки
қурбони улкан каптар-дронт бўлган. Бу ғоздан 2 марта йирик, учмайдиган, кучли панжали ва
қайрилма тумшуқли кулранг қуш Хинд океанидаги Маврикий оролида яшаган. 1598 йилда
голландлар бу худудларни истило қила бошлашлари билан бу қушларга қирон кела бошлади.
Натижада 82 йилдан кейин(1681 й) бу қушнинг сўнги вакиллари абадиятга юз тутди. Яна
бир мисол, Беринг экспердицияси таркибида ишлаган табиатшунос олим Г.Стеллер 1741
йили Тинч океанининг шимолидаги Командор олроллари атрофидаги саёз сувликларда
яшовчи денгиз сигирларини таьрифлаб ёзиб қолдирган. Бу узунлиги 6-8 метр, вазни 3-4
тонна бўлган ювош сув хайвонлари сув ўтлари билан озиқланганлар. Уларнинг гўшти
истеьмол учун яроқли ва тотли бўлгани учун кўплаб овланиши оқибатида кашф этилганидан
бори-йўғи 27 йил ўтиб (1768 й) улар бутунлай овлаб тугатилди.
Хонаки отларнинг авлодидан бўлмиш ёввойи от-тарпанлар XVIII асрларгача
Евроосиё даштларида кенг тарқалган эдилар. Булар ҳам инсон таъсирида XIX аср бошларига
келиб қирилиб кетдилар. Инсоният томонидан абадий йўқотилган йирик ҳайвонлардан яна
бири йирик шохли қорамоллар авлодидан бўлган турдир. Бу сермаҳсул ов хайвони ҳам XVII
аср бошларига келиб йўқотиб юборилди. Булардан ташқари, каролин тўтиқуши, зебра-
квагга, ҳаворанг отсимон антилопа, қанотсиз гагарка, халтали бўри, Осиё Шомбург буғиси,
китларнинг 6 тури ва бошқа шу каби кўплаб хайвонлар йўқотилганлар рўйхатидан жой
олдилар. Инсоният ўтмишидан бундай қайғули мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.
Африкада йўқотилган хайвонларнинг 90% и Гавайи оролларида, йўқотилган қушларнинг
60%и Европаликлар истилосидан кейинги даврга тўғри келади.
Тўла йўқотилгандан ташқари жуда кўплаб хайвонот турлари кескин камайиб,
йўқолиш даражасига келиб қолди. Маълумотларга қараганда, ҳозирги пайтга келиб
умуртқали хайвонларнинг 1000 дан ортиқ турини хамда умуртқасизларнинг жуда кўплаб
турларини йўқолиб кетиш хавфи мавжуд. Бундай жонзотлар қаторига зубр, бизон,
калифорния кондори, шиншилла, каркидон, шер, гепард, Пржевалский оти, қулон, лемур,


қора кит, филлар, чучук сув садаф молюскаси, осетр балиғи ва бошқаларни киритиш
мумкин.
Республикамизда антропоген таъсирлар оқибатида турон йўлбарси ва қизил бўри
бутунлай йўқотилган бўлса, чипор сиртлон(гепард), илонлар, жайрон, тувалоқ, қирғовул,
қуён, бизғалдоқларнинг сони жуда қисқариб кетди. Айниқса, Устюрт қўйи(аркал), бурама
шохли така, қора лайлак, оққуш, чипор калтакесак, капча илон, қум чарх илони(эфа) каби
жонзотларнинг сони хатарли даражада камайиб кетди.
Кўплаб хайвон турларини қирилиб ва сонини озайиб кетиши оқибатида инсоният
ўзининг озиқ-овқат ва хом-ашёларга бўлган улкан потенциал имкониятларини йўқотди.
Бундан ташқари, биорсферада юз бераётган бир қатор салбий жараёнлар ҳам хайвонот
дунёсидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish