П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

2.2. АТМОСФЕРАНИ ИФЛОСЛАНИШИ
Атмосферанинг ифлосланиши деб бир сўз билан айтганда ҳаво таркибига бегона
моддалар ва қўшимчаларни меъёридан ортиқ тўпланишига айтилади. Ҳавони ифлосланиши
табиий ёки сунъий(антропоген) бўлиши мумкин.
Табиий ифлосланиш. Атмосферада доимо маълум миқдорда чанглар бўлади. У
табиатда содир бўладиган табиий ходисалар натижасида ҳосил бўлади. Бундай чангларни 3
турга: яъни минерал (ноорганик), органик ва коинот чангларига ажратиш мумкин. Тоғ
жинсларини емирилиши ва нураши, вулқонларни отилиши, тўқай ва ўрмонларга ўт кетиши,
денгиз сувларини парланиб ҳавода тузга айланиши минерал чангларни ҳосил бўлишига
сабаб бўлади. Органик чанглар ҳавода яшовчи аэропланктон организмлар, бактериялар,
споралар, ўсимлик уруғлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг чиринди ва чиқиндилари ҳисобига
ҳосил бўлади. Коинот чанглари метеоритларнинг атмосферадан ўтиш вақтида ёнган
қолдиқларидир.
Антропоген ифлосланиш  асосан транспорт воситаларида, саноат корхоналарида ва
эенргия ишлаб чиқарувчи тармоқларда органик ёнилғилардан фойдаланиш натижасида
ҳосил бўладиган чиқиндилар ва ажратмаларнинг ҳаво хавзасига тушиши оқибатидан содир
бўлади. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши муаммоси бутун инсониятни ташвишга
солмоқда. Бу муаммо айниқса, саноати ривожланган мамлакатларда энг ўткир
муаммолардан бўлиб турибди. Атмосфера ҳавосини ифлосланишидан инсонларга
етказилаётган зарар, саноат ва маиший чиқиндиларни очиқ сув хавзаларига ташлашдан
етқазиладиган зарардан кам эмас.
Атмосфера ҳавоси битмас тугалмас ресурслар категориясига киради. Аммо инсонлар-
нинг хўжалик фаолияти атмосферага таъсир кўрсатади ва унинг таркибини ўзгартириб
юборади. Бундай ўзгаришлар кўпинча шундай катта ва турғун аҳамиятга эгаки, уни ҳимоя
қилиш чораларини қўришга тўғри келади.
Транспорт воситалари ва саноат корхоналари сонининг йилдан-йилга кўпайиб
бориши, турли ёнилғилардан фойдаланиш, шунингдек, ўрмонларни камайиши, океан
сувларини нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши, ядро қуролларининг портлатилиши
натижасида атмос- ферадаги кислород миқдори кескин камайиб, карбонат ангидриди ва азот
оксидлари миқдорининг ошиши кузатилмоқда.


9-расм. Турли хил қазилма ёнилғилардан(кўмир, нефть, табиий газ) фойдаланиш натижасида
атмосфера хавоси таркибида карбонат ангидридининг ошиб бориши. (Манба: Keeling, Whorf, Wohlon
ва Wan der Plich, 1995).
Агар ҳаво таркибида карбонат ангидриди миқдори ошиб бораверса, унинг
ифлосланишини олди олинмаса, яна 50 йилдан сўнг ер юзаси ҳарорати ўртача 1,5-3,0
О
С га
ошиши мумкин. Натижада музликларнинг эриши, океан сувлари сатхининг кўтарилиши,
қуруқликнинг бир қисмини сув босиши, географик муҳитнинг ўзгариши содир бўлади.
Академик А.П.Виноградов ва Француа Рамада маълумотларига кўра, ҳозирга келиб
атмосферадаги углерод(II)оксиди йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу холат ёниш ҳисобига
йўқолган кислород миқдорига мос тушади. Ер юзида инсон пайдо бўлиб олов ҳосил
қилишни билгандан бошлаб, токи шу кунга қадар ёндирилган ёнилғилар учун сарф бўлган
кислород 273 миллиард тоннани ташкил қилган. Шундан 246 миллиард тоннаси ёки 90
фоизи кейинги 100 йилликка тўғри келади.
Углероднинг айланма ҳаракатини бузилиши ва атмосферада СО
2
ни йиғилиши
Ердаги кимёвий мувозанатга катта таъсир кўрсатади. Атмосфера ҳавоси асосан ёнилғи
ресурсларидан фойдаланиш кўламининг ўсиши ҳисобига ифлосланади. Ҳозирги кунга
келиб ёнилғи ресурсларидан фойдаланиш 22 миллиард тонна шартли ёнилғи бирлигига етди.
Бунинг ярмидан кўпи ривожланган давлатлар хиссасига тўғри келади. Ёнилғилар
ёндирилганда атмосферага асосан учувчан қурум, олтингугурт ва азот оксидлари чиқади.
Баъзан газлар ванадий, фтор бирикмалари, чала ёнган маҳсулотларни ўзида сақлаган бўлади.
Саноат корхоналари ва транспорт воситаларини жадал суръатларда ривожланиши ва катта
миқдорда ёнилғиларни ёндирилиши натижасида атмосферадаги эркин кислород захиралари
тез суръат билан сарф бўлмоқда ва углерод(II)оксидининг миқдори кескин ошмоқда.
Оқибатда табиатда углероднинг айланма ҳаракати бузилмоқда.
10-расм. Атмосферада зарарли газлар миқдорини ошиб бориши билан ўртача хароратнинг
ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish